This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон

Хурматли ишбилармон тадбиркорлар, фермерлар ва туманимизнинг  табиатсевар аҳолиси!

Сизларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 октябрда ўтказилган видео селекторида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Юқори Чирчиқ тумани, “Жумабозор” МФЙнинг Деҳқон бозорида ҳамда, “Қизилсой” МФЙ марказида шу йилнинг 21-октябрида туманимиз ҳокими, 1- сектор раҳбари  У.Б. Атемов ташаббуси билан ўтказиладиган "ЯШИЛ МАКОН БИЗНИКИ" номли кўчатлар ярмаркасига таклиф қиламиз.

Ярмаркада сифатли махсулотларингиз билан қатнашиб, нақт ва пул ўтказиш йўллари оркали кўчатларни сотиш билан ўз мижозларингизга эга бўлишингизни сўраб қоламиз. 

Хурмат билан Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги!
Мурожаат учун телефон рақами:
94 947 00 21

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДАВЛАТИМ—ТАХТИМ
Ҳулкар УРАЛОВА.

Она тилим, ғурурим, шаъним,
Сўз мулкида тенгсиз гулшаним,
Хазинамсан, шуҳратим-шоним,
Онажоним, борлиғим-борим,
Барҳаётсан, мағрурдир орим.

Улкан тарих мозийдан садо.
Ўтди йиллар, чекинди нидо.
Баёзингда бахтдан хўп наво.
Куйла тилим, куйлайвер норим,
Сен яйрасанг, яйрайди торим.

Ёрлиғингда Навоий сардор.
Не буюклар бу йўлда ҳамкор.
Минбарларда ўз қўшиғинг бор.
Тенглар ичра тенгдошим-тилим,
Катта йўлда йўлдошим тилим.

Нурли диёр, обод, ҳур ўлкам,
Дўстлик куйи мустаҳкам, илдам,
Айтар сўзим сен-ла мукаррам,
Она тилим—буюк каломим.
Мадҳиямсан, сен-ла камолим,

Она тилим—буюк уммонсан.
Она тилим—мангу достонсан.
Она тилим— юртга посбонсан.
Сен машъалам, давлатим-тахтим,
Абад яша, савлатим-бахтим.


✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Юртимизда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсирини ошириш борасида бошланган янги босқич, чинакамига халқчил ҳақиқат бўлди.

Хусусан, 21 октябр – Ўзбек тили байрами куни деб белгилангани унутилмас, тарихий воқеадир. Бугунги сана Давлат тилининг нуфузи ва мақомини юксалтиришга қаратилганлиги билан ҳам қутлуғдир.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, "Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомизнинг: «Тилга эътибор – элга эътибор», деган доно ўгитларига амал қилган ҳолда, юртимизда тил масаласида олиб борилаётган давлат сиёсати инсон қадрини улуғлашга қаратилган туб ислоҳотларимизга ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир".

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
YUQORI CHIRCHIQ TUMANI_G‘OLIB DASTURCHIGA 100 MING AQSH DOLLAR BERILADI_17.10.2023
#Яшил_макон

☘️Бугун, Юқори Чирчиқ тумани “Жумабозор” МФЙнинг Деҳқон бозорида туманимиз хокими, 1- сектор раҳбари  У.Б. Атемов ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-октябрда ўтказилган видео селекторида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида "ЯШИЛ МАКОН БИЗНИКИ" номли кўчатлар ярмаркаси ташкил этилди.

📋Ярмаркада, туманимиз тадбиркорлари ва Республикамизнинг кўчат еттиштириш бўйича мутахассис-тадбиркорлари сифатли кўчат ва экинлар билан қатнашиб, кўчатларни тўғри парвариш қилиш йўлларини тарғиб қилишди.

📌Шунингдек, туманимизнинг ижтимоий соҳа вакиллари ушбу ярмаркада фаол қатнашиб, ўз ҳудудларига кўчатлар харид қилишда сазовор бўлишди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

☘️Юқори Чирчиқ тумани “Жумабозор” МФЙнинг Деҳқон бозорида ўтказилган "ЯШИЛ МАКОН БИЗНИКИ" номли кўчатлар ярмаркасидан видеолавҳалар.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Миллий_кураш
#Прокурор_кубоги

⚡️Жорий йилнинг 21-октябрь куни Юқори Чирчиқ туманида беш ташаббус олимпиадаси доирасида спортинг МИЛЛИЙ КУРАШ тури бўйича туман босқичи бўлиб ўтди.

🥋Танловда, 4 та сектордан 27 нафар ёшлар қамраб олинди.
Мусобақа якунида, 18-30 ёш тоифасидаги ўғил болалар ўртасида
🥇 66кг - Янгиобод МФЙ
🥇 73кг - Янгиобод МФЙ
🥇 81кг - Яшнобод МФЙ
🥇 90кг - Иттифоқ МФЙ
🥇 +90кг - Наврўз МФЙ

18-30 ёш тоифасидаги қиз болалар ўртасида
🥇 48кг - Фаровон МФЙ
🥇 57кг - Фаровон МФЙ
🥇 70кг - Дархан МФЙ
🥇 87кг- Жалолтепа МФЙ ёшлари ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланмага эга бўлдилар.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat