#Юқори_Чирчиқ_тумани

МАҚСАД – ФУҚАРОЛАР МОЛ-МУЛКИНИ ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

📎Юқори Чирчиқ туманлараро қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан объект ва хонадонларга ишончли қўриқлаш хизматини олиб бориш ва аҳоли орасида замонавий қўриқлаш сигнализация усканаларининг хизматларидан самарали фойдаланишни тушунтириш бўйича, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

📌Ўтказилган тадбир мобайнида қўриқлаш хизматининг афзалликларидан фойдаланиш, бу албатта яшаш хонадонларнинг хавфсизлиги учун зарур эканлиги тушунтирилди, фуқаролар ихтиёрий равишда ўзларининг хонадонларига қўриқлаш сигнализациясини ўрнатиш истакларини билдиришди.

📍Ўтказилаётган бундай тадбирлар албатта фуқароларнинг мол-мулкларининг хавфсизлиги ва даҳлсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#мурувват

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ

🔰Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У. Атемов ташаббуси билан "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳузуридаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан
ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар моддий қўллаб-қувватланмоқда!

Жами, 106 нафар фуқарога 290 000 000 (икки юз тўқсон миллион) сўм миқдоридаги маблағлар ҳайрия учун ажратилди.

⚡️Барча оила вакиллари, кўрсатилган эътибор ва кўмакдан мамнунлигини билдиришмоқда ва ўз миннатдорчилигини изҳор этишмоқда.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#муносабат

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан 8 август куни “Балиқчи” МФЙда кўчалар тўлиқ асфальтлаштирилгани ҳақида хабар жойлаштирилгани аммо амалда маҳалла кўчаларининг ярми ҳам асфальт қилинмагани ҳақида шикоят қилинган.

📌Жорий йилнинг open budjet ташаббусли лойиҳаси асосидаги 1-мавсумида энг кўп овоз олган “Балиқчи” МФЙда 2,7км 8та ички кўчалар тўлиқ таъмирланган
(Сабо, Иноқлик, Янги замон, Янги замон - 1, 2, 3, Аибасаул, Мусаффо кўчалари). Қолган ички кўчаларнинг (Шодиёна, Маориф, Иззат, Йилдам) таъмирлаш ишлари 2023-йилнинг 2-мавсумининг ташаббусли бюджет лойиҳаси асосидаги ўйинга қўйилган.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ayollarga 7, erkaklarga 15 million so‘mgacha: Zoir Mirzayev boshchiligidagi toshkentlik hokimlar Rossiyadagi migrantlarga katta maosh vaʼda qilmoqda

Toshkent viloyati hokimi Zoir Mirzayev rahbarligida viloyatdagi mavjud 22 ta tuman va shahar hokimlari, ish beruvchilar ishtirokida xorijda mehnat qilayotgan yurtdoshlar bilan muloqot bo‘lib o‘tdi.

Batafsil — https://dy.uz/hXuUA

📱Yangilangan mobil ilova 👉 iOS | Android
#Юқори_Чирчиқ_тумани

Инвестиция манзилли, иқтисодий самарали бўлиши керак.
Ш. Мирзиёев

📊Чоршанба - Инвестиция, экспорт масалаларини ўрганиш ва саноат зоналарида олиб борилаётган ишлар билан танишиш куни муносабати билан туман Инвестиция бўлими ходимлари томонидан “Истиқлол” МФЙ ҳудудида жойлашган "GRAND COMFORD BUILDING" МЧЖ қурилиш материаллари савдо комплексининг қурилиш жараёни билан танишиш ишлари олиб борилди.

📍Корхона томонидан 250 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Лойиха қиймати 12 млн доллар, тўғридан тўғри хорижий инвестицияси 5 млн долларни ташкил этади, лойиха 2024-йилнинг 4-чорагида тўлиқ ишга туширилиши кўзда тутилган.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#расмий
#тайинлов

Айтекова Гулистон Сапарбаевна -
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига тайинланди.

Гулистон Айтекова тайинловга қадар
Юқори Чирчиқ тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Профилактика_ишлари_давом_этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-июль кунидаги тегишли фармойишига мувофиқ Юқори Чирчиқ тумани ФВБ ходимлари томонидан ҳудуддаги мавжуд биноларнинг ертўла қисмида тадбиркорлик фаолияти олиб борилаётган объектларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди.
📍Ўрганишлар давомида раҳбар ва ишчи ходимларга тушунтиришлар берилди ҳамда эслатма ва тарқатма материаллар тарқатилди.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat