#Машҳур_аёллар

ТАРИХНИ ТЕБРАТГАН ОНАЛАР

Буюклар осмондан тушмайди. Улар ҳам оддий гўдак бўлиб, дунёга келади, ота‑она тарбиясини олиб, улғаяди. Ҳамма гап болани қандай ўстиришда.
“Ёшлар кундалиги” машҳурларнинг оналари тажрибаси билан танишади. Хўш, Сиз фарзандингизга қандай тарбия беряпсиз?

Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ифторлик

"Қангли" маҳалласида ифторлик дастурхони ёзилди

🤲Айни кунларда Муборак Рамазон ойида эзгу амаллар бажарилмоқда, хайр-саховатли кишилар меҳр-мурувват кўрсатиб, етим-эсир, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиниб, имконияти мавжуд оилалар ўз хонадонларида ифторлик қилиб, рўзадорларни меҳмон қилмоқдалар.

🔰 Ҳадисларнинг бирида: «Ким бир рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ўша рўзадор эга бўлган савобдан бирон нарса камайтирилмаган ҳолда берилади», дейилган.

📊Куни кеча Юқори Чирчиқ тумани "Қангли" маҳалласида туман ҳокими ташаббуси билан туман ҳокимлиги, сектор раҳбари,маҳалла раиси, Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил қилинган ифторликка ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари, нуроний отахон-онахонлар ва фаол вакиллар меҳмон сифатида таклиф қилиндилар.

❇️Қўй сўйилиб, дастурхон тузалди.Нуронийлар бир дастурхон атрофида жам бўлишиб, ўтганлар рух-покларига ҳамда эл тинчлиги, юрт фаровонлигини тилаб дуолар қилдилар
.

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
Ёшлар ва санъат!

🎼🎥Юқори Чирчиқ тумани "Султонравот" маданият уйи тўгараклари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида, уларнинг ижодий жараёнларини кўздан кечирдик.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ

Фуқаролар қабулида ҳар бир мурожаат назоратга олинди

📍 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлигида туман ҳокими У.Атемов, сектор раҳбарлари У.Ғаниев, А.Муллажонов, Д.Йўлдошев, туман Халқ қабулхонаси муридир И.Акромов ҳамда мутасадди корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда 20 нафардан ортиқ туман аҳолисининг 13 хил турдаги мурожаатлари ўрганилди.

📊Жумладан, бош тўловсиз уй-жой олиш, кадастр юзасидан турли масалалар бирма-бир тингланиб, муаммони бартараф этиш юзасидан қонуний тартибда тавсиялар берилди.

‼️Қабулда ҳар бир мурожаат юзасидан соҳа раҳбарларига вазифалар юклатилди ҳамда натижаси туман раҳбари томонидан назоратга олинди.

💯Шунингдек, айрим фуқаролар томонидан туманда олиб борилаётган ислохотлар, ўзгаришлар сабабли туман ҳокимига миннатдорчиликлар ҳам билдирилди

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
15 апрель - «Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни»

🎼Ушбу сана муносабати билан туманимиз санъати фидойиларини касб байрамлари билан Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги самимий табриклайди!

🎼Дарҳақиқат, маданият ва санъат ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Санъатга ошно бўлган инсондан ёмонлик чиқмайди. Қолаверса, санъатнинг миллат тарбиясидаги аҳамияти ҳам катта. Шу боис ҳар қандай халқ ўз санъатини асрайди, ардоқлайди. Уни авлодларга бус-бутун етказишга ҳаракат қилади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Феруз Азимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси:

— Янгиланаётган Конституцияда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида кўплаб янги норма ва қоидалар ўз аксини топмоқда. Жумладан 98-моддада фуқаролар ҳам қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга эканлиги белгиланмоқда. Бунда Қонун лойиҳаларини, қонунчилик таклифларини киритиш ва кўриб чиқиш тартиби алоҳида қонун билан белгиланмоқда. Конституция даражасида бундай қоиданинг киритилиши давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини кенгайтиришга ва жамиятни янада демократлаштиришга хизмат қилади. Шундай экан, мен бу ўзгаришларга бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman
Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У. Атемов бириктирилган эътиборга муҳтож ёшлар билан учрашди.

📌Давлат раҳбари томонидан ўтказилган видеоселекторда ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига “аҳволи оғир” тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгилаб берилди.

🔰Ушбу берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун туман ҳокими У. Атемов 1-сектор ҳудудидан бириктирилган эътиборга мухтож ёшлар билан учрашди.

📊Учрашувда ҳар бир ёшнинг муаммоларини бартараф этиш, касб-ҳунарга ўқитиш, соғлигини тиклаш, бандлигини таъминлаш орқали даромад манбаинини яратиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилиши таъкидланди.

📈Шунингдек, самимий суҳбат давомида ёшларнинг таклифлари, фикрлари тингланди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram