#жиноят_ва_жазо

Жорий йилнинг 16 ноябр куни Юқори Чирчиқ тумани ИИБ биносининг Мажлислар залида Сайёр суд мажлиси ўтказилди.

📍Мажлисда Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник И.Ибрагимов, жиноят ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туман суди раиси А.Улмасов, туман прокурори Ғ.Абдусаламов, туман ИИБ бошлиғи И.Шоакбаров, Пробация гуруҳи ходимлари катта лейтенант С.Эргашев, майор М.Ахунходжаева, капитан А.А.Нуртаев ва туман ИИБ Пробация гуруҳи хисобида турувчи 50 нафар маҳкумлар қатнашдилар.

❇️Сайёр суд мажлисида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 8 нафар маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.

‼️ Аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб юрган С.Эшмуродов ва М.Жарилкаповларнинг ўталмай қолган жазо муддатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiya
#тахлил

2020 йил 16 ноябр куни Юқори Чирчиқ туманида ҳуқуқбузарлик, товламачилик, ўғирлик, тан жароҳати етказиш каби содир этилган жиноятчиликнинг барча турлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

⚡️Йиғилишда вилоят ИИБ бош бошқармаси бошлиқ ўринбосари подполковник И.Ибрагимов,туман жиноят суди раиси А.Ўлмасов, туман ҳокими У.Атемов ва туманнинг барча масъул кишилари иштирок этишди.

📍Жорий йилда 10 ой давомида содир этилган ва аниқланган барча жиноятлар сектор ва маҳаллалар кесимида барча туман ҳокимлиги масъуллари билан ўрганиб чиқилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Бандлик

Жорий йилнинг 13 ноябр куни Юқори Чирчиқ туман касб ҳунар мактабида Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “темир дафтарга киритилган ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида” навбатдаги меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

❇️Ярмаркада 10 та корхона ва ташкилот, 5 та ҳунармандлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Жумладан, “Юқори Чирчиқ барака чеварлари” 100 та, “Евро глобал инвест” МЧЖ 100 та, жами 500 та бўш иш ўринларига ишга таклиф этишди.

📍39 нафар ишсизларга иш учун, 18 нафар ёшлар тракторчиликка қайта ўқув курсларида малака ошириш учун йўлланма берилди. 2 нафар фуқарога енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиб бериш учун аризалар қабул қилинди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👉https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Янги Ўзбекистон—янгича дунёқараш”

📍Юқори Чирчиқ туман прокурори Ғ.М.Абдусаламов раҳбарлигидаги сектор ҳудудларида “Янги Ўзбекистон—янгича дунёқараш” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай тадбир 17.11.2020 йилда туман прокурори секторида жойлашган Султонравот маданият уйида бўлиб ўтди.

📍Тадбирда Ўзбекистон Халқ шоири Махмуд Тоир, Тошкент Давлат Стоматология институти, туман прокуратураси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, маданият бўлими, умум таълим мактаблари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

❇️Тадбирда йиғилганларга куй-қўшиқлар, шеърлар, ажойиб рақслар ижро этилиб, барчага кўтаринки кайфият ва байрамона шукуҳ ҳадя этди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👉https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿"Ватанни севмоқ иймондандур"

🇺🇿 "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш"

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 29 йиллигига бағишланган.
#нодавлат_таълим_ташкилоти_очилиши

Юқори Чирчиқ тумани "Нурафшон" махалласида истиқомат қилувчи тадбиркор Фаёзева Дилфуза "Шодон болажон" номли 25 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйди.

🔰Тадбир очилишида туман ИИб бошлиғи ўринбосари З.Самадов, Холқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг депутати Г.Айтекова, туман ҳокимлиги вакили С.Йўлдашева, туман МТБ рахбари Ф.Сраиловалар иштирок этишди.

📍Жорий йил якунида туманда яна 1 та хусусий, 1та давлат хусусий шерикчилиги асосида, 10 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактабларида жами 30 та гуруҳ бепул, мажбурий таълим ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, болаларнинг боғчаларга қамрови 45.5 фоиздан 53 фоизга ошади.

Юқори Чичиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👉https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat