Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИФТИХОРИМСАН

Бағри кенг диёрим,
жаҳоним-бахтим,
Юқори Чирчиғим, тожу тахтимсан.
Сен шону шарафим, ғурурим, орим,
Оламга кўзмунчоқ, ифтихоримсан!

Мезбонсан Паркентга, меҳмонинг Чирчиқ,
Қадим Шошим бир ён, бирда Бўстонлиқ.
Қорасув мавж урар, порлар қуёшинг,
Кўҳна тарихингдир сийрат-сирдошинг.

Кўпмиллатли элим, тупроғинг азиз,
Зилол сув, соф ҳаво, тўрт фаслинг тенгсиз.
Уммон, саҳро ошиб, ошиб довондан,
Бағрингга эл шошар, хандонсан чексиз.

Ийк ота қишлоғи—ҳаёт мактаби,
Ҳар бир ҳуррамликнинг асл матлаби.
Боғларинг бўстону, далангда карвон,
Юксалавер, юксал, сеники даврон.

Янгибозор—чаманим, боравер илдам,
Бунёдкор бу элнинг кўзгуси ўзинг.
Йўқ сендан баркамол, йўқ сендан кўркам,
Ердаги жаннатим, жаҳоним ўзинг.

Навоий бобомнинг пок руҳи ҳамдам,
Хотира майдонида бари мужассам.
Мустақиллик байроғи ҳилпираб чунон,
Тинчлик навосида порлайди шодон.

Обод қишлоқларда осуда ҳаёт,
Ўзгариш, яшариш, зўр тараққиёт.
Қай гўшага боқманг, ҳар ён яхшилик,
Юқори Чирчиғимда ҳар он янгилик.

Ҳулкар УРАЛОВА.
#tezkor

Toshkent viloyatining togʻli hududlarida keskin yomgʻirli mavsum davom etadi

Oʻzgidromet 5-7-aprel kunlari respublikaning koʻplab hududlarida keskin koʻrinishda yogʻinlar boʻlishi haqida ogohlantirish xabari ishlab chiqdi.

Ogohlantirish xabariga koʻra, 5-7-aprel kunlari Qashqadaryo, Samarqand, Sirdaryo, Jizzax, Toshkent va vodiy viloyatlarida kuchli yogʻingarchiliklar kuzatilishi mumkin.

Yogʻinlar xalq tilida aytadigan boʻlsak, “polosa” koʻrinishda boʻlib, juda ham yaqin hududlarda turli taqsimotga ega.

Respublikaning 9 viloyati togʻ va togʻ oldi tumanlarida sel kelish xavfi saqlanadi.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#Юқори_Чирчиқ
Ёшлар "Жасорат мактаби"да ўқув машғулот ўташди.

🔰Жорий йилда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕМБГ томонидан 7 нафар ёшларни Ангрен шаҳрида жойлашган "Жасорат мактаби"да 10 кунлик харбий ўқув машғулотларини ўташ учун сафарбар қилинди.

Ўқув якунида Тошкент вилояти ИИББ ҳамда Ёшлар ишлар агентлиги томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар ва сертификатлар билан тақдирландилар.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гавхарой Тожиматова, психолог:

— Жамият ривожлангани сари муносабатлар ҳам ривожланиб боради. Сўнгги олти йил давомида хотин-қизларимизга яратилаётган имкониятлар, ногиронлиги бор шахсларга берилаётган имтиёзлар, ёш оилаларга ажратилаётган уй-жойлар ёки бошқа шу каби амалга оширилаётган ишларнинг замирида оилалар тинчлиги, ҳамжиҳатлиги ҳамда руҳий баркамоллиги масаласи турибди.

Мен бугун янгиланаётган Конституциямга, фарзандларим келажагига бефарқ эмасман ва сизни хам бефарқ бўлмасликка чорлайман.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Исроилжон Тожибоев, "ZIS QALQON-21" адвокатлик бюроси адвокати (Андижон):

— Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар билан танишиб чиқдим. Айнан 24-боб, 141 ва 142-моддалар адвокатларга тегишлилиги, уларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишида яратилган имтиёзлар хурсанд қилди. Мен бунга бефарқ эмасман.

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Энди барча тадбиркорларнинг "танкаси" бор.

Бу янгиланаётган Конституциядир.

@rezonans24
#Юқори_Чирчиқ

Туманимиз Хотин-қизлари эътиборда!

Айни кунларда туман ҳокимлиги томонидан "Аёллар дафтари"нинг 4 боскичи рўйхатида турувчи хотин-кизларга бир марталик ёрдам пули таркатилмокда.

📊Жумладан "Аёллар дафтари"нинг 3-тоифасида турувчи "Боқувчиси бўлмаган эхтиёжманд хотин-қизлар", 4-тоифасида турувчи "  ижтимоий ёрдамга мухтож 1 ва 2-гурух ногиронлиги бўлган, шунингдек, тез тиббий муолажага муҳтож эхтиёжманд хотин-қизлар" ва 6-тоифасида турувчи "Қарамоғида ногирлиги бўлган фарзанди бор эхтиёжманд хотин-қизлар"нинг 2000 нафарига бир марталик моддий ёрдам тарқатилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Юқори_Чирчиқ
40-умумий ўрта таълим мактабига қуёш панеллари ўрнатилди.

📌Хабарингиз бор, Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия  тежовчи технологияларини жорий этишни жадаллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

⚡️Бугунги кунда энергия тежовчи қурилмалар ва муқобил энергия ресурсларидан кенг фойдаланиш жараёнлари ҳар соҳада жадал ривожланиб бормоқда. Шу маънода ижтимоий обеъктларни қайта тикланувчи энергия манбалари билан таъминлаш борасида давлатимиз томонидан қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

⚡️Жумладан, қарор ижросини таъминлаш ҳамда ўқувчиси ёшларга қулайлик яратиш мақсадида, туман ҳокими ташаббуси билан, "Янги ҳаёт" маҳалласида жойлашган 40-умумий ўрта таълим мактаби биносига 15 Ватлик қуёш панеллари ўрнатилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram