#Юқори_Чирчиқ
Янги трансформатор ускуналари ўрнатилмоқда

🔰Юртимизда кечаётган аномал совуқ сабабли туманимиз ҳудудларида газ, электр энергияга бўлган талаб ошмоқда.

Шу боис, аҳолидан тушган мурожаатлар туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилот ходимлари томонидан имкон даражасида тезда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

⚡️⚡️Жумладан, бугун "Ешлик" МФЙда электр тармокларидаги симлар юқори кесимли янги симларга ва "Тоштуғизоқ" ва "Булоқбоши" МФЙдаги 85-сонли трансформатор юқори кувватлисига алмаштирилди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
22 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

📍
https://uza.uz/posts/447136

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Шавкат Мирзиёев ОИТСга қарши янги қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ҚАРОРИ имзоланди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
2023-2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
https://uza.uz/posts/447022

https://t.iss.one/AOKBToshvil
🔥Yuqori Chirchiq tumani Favqulodda vaziyatlar bo'limi ogohlantiradi

📛 IS GAZI - Ko‘mir, tabiiy gaz va boshqa yoqilg‘ilarning to‘liq yonmasligi oqibatida undan ajralib chiqqan rangsiz, taʼmsiz, hidsiz is gazi insonlarning zaharlanishiga olib keladi.

❗️Nafas olinuvchi havo tarkibida 0,1 foiz is gazining bo‘lishi o‘lim holatiga olib kelishi mumkin!

Xavfsizlik qoidalari

‼️ Gaz plitalaridan uyni isitish maqsadida foydalanmang.

‼️ Qo‘lbola va nosoz isitish pechlarini ishlatmang.

‼️ Isitish pechlari va ularning dudburon-mo‘rkonlarini noto‘g‘ri o‘rnatmang.

‼️ Isitish qozoni va pechlar dudburonlarini plastik quvurlaridan yasamang.

‼️ Dudburonlarni uyning shamollatish shaxtasiga ulamang.

‼️ Kuz-qish mavsumi oldidan dudburon-mo‘rkonlarni ko‘rikdan o‘tkazing (tozalating) va ularni turli buyumlar bilan to‘sib qo‘yilmaganligiga ahamiyat qarating.

‼️Yong‘in va xavfsizlik qoidalariga rioya qiling.
#Юқори_Чирчиқ
Янги сип кабеллар тортилмоқда

⚡️⚡️Айни дамда туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан "Ёшлик" МФЙда электр тармокларидаги эски ток ўтказгич симлар ўрнига юқори кесимли замонавий сип кабеллар ўрнатилмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ

⚡️Сектор раҳбарлари "Ёшлик" маҳалла фуқаролари йиғини муаммоларини ўрганишди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов, сектор раҳбарлари У.Ғаниев, А.Муллажонов, Д.Йўлдошев ва мутасадди ташкилот раҳбарлари туманнинг Ёшлик маҳалла фуқаролари йиғинида бўлдилар.

💯Ўрганиш жараёнида бугунги долзарб муаммо бўлаётган газ, электр-энергия таъминотидаги муаммолар кўздан кечирилди. Шунингдек, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар ҳолати билан ҳам танишдилар.

☑️Бугунги кунда қийналиб қолган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Ҳамда аҳоли истагидан келиб чиққан ҳолда бирламчи эҳтиёж манбалари газ балон, кўмир ёқилғиси билан ҳам таъминланди.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat