жараён

📍Ўқув-семинарларни якунлаган маҳалла раисларига сертификатлар топширилди.

Бугун, ўқув семинарларни 2-босқичини якунлаган ва тест топшириш синовларидан муносиб ўтган Бўстонлиқ, Паркент ва Юқори Чирчиқ туманларида фаолият олиб бораётган 171 нафар маҳалла раисларига Чирчиқ Давлат педагогика университети ректори Ғ.Мухамедов, Тошкент вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б.Бегматов, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш курслари” директори Б.Тагаев ҳамда бошқа масъуллар томонидан шарафли касб эгаларини келгуси ишларида омад ва куч ғайрат тилаб, сертификатларни ўз эгаларига тантанали равишда топширишди.

Маълумот учун: вилоятдаги барча маҳалла раислари белгиланган режа график асосида босқичма-босқич ўқитилиб борилади.


👉👉
https://t.iss.one/tosh_vil_mahalla
#Дайжест

❗️19 - июль : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Бекобод тумани.
Бекобод туманида илкбора Автосалон ўз иш фаолиятини бошлади

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчиси нима билан банд?

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Маҳалла раисларининг малакаси оширилиб, сертификатлар топширилди

🔘Бўка тумани.
Планшетлар топширилди

🔘Тошкент тумани.
Қўли гул чеварга “Ёшлар дафтари”дан янги иш қуроли

🔘Олмалиқ шаҳри.
Шаҳримиздаги 19-сонли кўп тармоқли давлат мактабгача таълим ташкилоти очилди

🔘Ангрен шаҳри. "
Секторлар раҳбарлари ва тадбиркорлар учрашуви" бўлиб ўтди

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳарда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди

🔘Янгийўл шаҳри.
Темир йўл бўйларида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

🔘Бўстонлиқ тумани. "
Камалак юлдузлари" ғолиблари рағбатлантирилди

🔘Оққўрғон тумани.
Савдо ярмаркаси

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими фуқаролар мурожаатини тинглади

🔘Бекобод шаҳри.
Жиноят мухокамаси ўтказилди!

🔘Янгийўл тумани.
2-сектор ҳудудининг 3 та маҳалласига махсус контейнерлар келтирилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида +43 даражагача иссиқ бўлади

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 20 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-бўронлари билан бирга секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline
#Юқори_Чирчиқ
⭕️
#Онлайн
Меҳнат ярмаркаси ўтказилмоқда

📍Айни дамда "Султонравот" маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган "Маданият уйи"да "Меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтмоқда.

💯Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги, туман Прократураси ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу меҳнат ярмаркасида туманнинг 2-сектор ҳудудида жойлашган 15 та маҳалланинг "Аёллар дафтари", "Темир дафтар", " Ёшлар дафтари" рўйхати турган, ишлаш истагини билдирган фуқаролар иштирок этмоқда.

📣Шунингдек, ярмаркада туманнинг кўпгина корхона-ташкилотлари бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, корхона фаолиятини акс эттирувчи кўргазмалар намойиш этилмоқда.

Ярмаркада туман прокурори Ғ.Абдусаломов, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Г.Айтековалар тадбиркорлар ҳамда фуқаролар билан суҳбатлашмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Онлайн
Учрашув

Айни дамда Юқори Чирчиқ тумани 1-сектор штабида туман ҳокими ўринбосарлари Д. Асқаров, Г. Баҳодирова раҳбарлигида штаб раҳбари Ж. Эрматов, Республикадан бириктирилган вакил Б. Рўзиев ҳамда 1-сектор маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари иштирокида учрашув бўлиб ўтмоқда.

📈Мулоқотда иш самарадорлигини ошириш, вазифага масъулият билан ёндашиш борасида алоҳида таъкидланмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat