“Бугунги йиғилишни ўзим ҳар бир вилоят ва туман кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилиб ўтказаётганимнинг яна бир муҳим сабаби – 2022 йилда чорвачиликда камида 300 минг, қўй-эчкичиликда 150 минг, пиллачиликда 1,2 миллион, жами 1 миллион 650 минг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича барча имконият ва захира мавжуд”, деди Президент.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари вилоят ёки туманда гўшт, сут ва тухум маҳсулотларига талаб қанча, бу талабни қондириш учун 2022 йилда қандай тизимли ишлар қилиш керак, деган саволларга бирорта ҳудуд раҳбарида аниқ тасаввур йўқлигини танқид қилди.

Чорвачилик ва пиллачиликда бугунги вазифаларни бажариш ва айтиб ўтилган иш ўринларини яратишга шахсан вилоят ҳокимларининг ўзи масъул ва жавобгар бўлиши кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимлари, аграр соҳа раҳбарлари учун чорвачилик, қўйчилик, эчкичилик, пилла ва жун саноати йўналишида ўқув семинари ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, 2019-2021 йилларда:

- чорвачилик бўйича 8 турдаги субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиш йўлга қўйилди;

- чорвачиликка 15 триллион сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилиб, 4,5 мингга яқин лойиҳа амалга оширилди;

- наслчилик хўжаликлари сони 3 бараварга кўпайиб, 1 минг 414 тага етди;

- чорва моллари сони 1,2 миллионга кўпайди.

Лекин, республика бўйича ҳар 2 кишига ўртача 1 та қорамол тўғри келса, бу кўрсаткич Наманган, Фарғонада 4 кишига 1 та, Тошкент вилояти ва Сурхондарёда 3 кишига 1 тани ташкил этмоқда.

Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган ва Сурхондарёда йирик чорвачилик хўжаликларининг сони қолган ҳудудларга нисбатан 1,5-2 баравар кам.

Чортоқ, Нарпай, Ургут, Олтинсой, Ўртачирчиқ ва Урганч туманларида аҳолини гўшт билан таъминлаш даражаси 40 фоизга етмасада, ушбу туман ҳокимлари 2022 йилда аниқ лойиҳаларни ишга туширишни режа қилмаган.

Шу сабабли, вилоят ҳокимларига бир ойда ўзгариш қилмаган туман ҳокимларини ишдан олиш бўйича таклиф киритиш топшириғи берилди.
Йиғилишда кооперация орқали чорвани кўпайтириш вазифаси қўйилди ва намунали тажрибалар кўрсатиб ўтилди:

- ҳоким ёрдамчиси ва фермер хўжалиги ҳамкорлигида аҳолига қорамол ҳамда қўй ва эчки тарқатилган, етиштирилган сут ва гўштни сотиб олиш йўлга қўйилган Миришкор тажрибаси;

- томорқа хизмати корхонаси аҳолига 2-3 тадан наслли қорамол тарқатган, ветеринария хизматларини бепул кўрсатаётган, гидропоника усулида озуқа етиштиришни йўлга қўйган Чуст ҳамда ер ресурслари чекланган шароитда хонадонларда 20 тагача зотли қорамол боқилаётган Балиқчи тажрибаси;

Бу тажрибаларни кенгайтириш учун хорижий кредитлар 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади, 14 фоиздан ошадиган қисмига компенсация ва кредитнинг 50 фоизига кафиллик, гидропоникада озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи қоплаб берилади.

Паррандачилик корхонаси аҳолига 50-100 бош хонаки парранда ва инкубатор тарқатган, мингтадан тухум сотиб олиш ва парранда кўпайтириш йўлга қўйилган Тахиатош тажрибаси алоҳида қайд этилди.
Ушбу тажрибалардан келиб чиқиб мутасаддиларга қуйидаги топшириқлар берилди:

- 15 мартга қадар ҳар бир туманда камида 5 тадан маҳаллада Миришкор тажрибасини йўлга қўйиш;

- 1 майга қадар томорқа хизмати корхоналари орқали Чуст ва Балиқчи тажрибаларини барча туманларда жорий этиш ва бунинг учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 300 миллиард сўм ажратиш;

- 1 июнга қадар Тахиатош тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда камида 2 тадан лойиҳани ишга тушириш;

- 1 сентябрга қадар ҳар бир вилоятда камида 2 мингтадан хонадонга наслли чорва молларини тарқатишни ташкил этиш.

Умуман, вилоят ҳокимлари юқоридаги 3 та тажриба асосида 2022 йилда жами 200 минг аҳоли бандлигини таъминлашга шахсан масъул бўлиши кўрсатиб ўтилди.
Қўй-эчкилар сонини кескин кўпайтириб, аҳолини жундан маҳсулот тўқиб, даромад топишга рағбатлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Бу борада Ангрен, Косон, Ромитан ва Навбаҳордаги кооперация бўйича намунали тажрибалар кўрсатиб ўтилди ва уларни икки ой муддатда 60 та туманда йўлга қўйиш топшириғи берилди.

Йил якунига қадар наслли қўй кўпайтириш бўйича 133 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилди. Бунда:

- жун ва сут йўналишида наслли қўй ва эчки харид қилиш учун 5 йилгача 3 йил имтиёзли давр билан;

- чорвачилик хўжаликлари томонидан аҳоли хонадонларидан жун ва сут маҳсулотларини сотиб олишга 12 ойгача 9 ой имтиёзли давр билан;

- ем озуқа, шунингдек сут, гўшт ва жунни қайта ишлаш цехларини ташкил этишга 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан кредитлар ажратилади.

Аҳолига ушбу кредитлар ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 50 миллион сўмгача гаров таъминотисиз ажратилади, кредит фоизининг ярмини қоплашга компенсация берилади.
Йиғилишда ўн кун муддатда кооперация асосида аҳолига 350 минг бош қўй ва эчкини тарқатиш ишларини бошлашга топшириқ берилди. Бунга 100 миллион доллар йўналтирилади.

Соҳа мутасаддиларига вилоят ва туман ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда 67 та йирик қўй ва эчкичилик хўжаликларини ташкил этиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Вилоят ҳокимлари 2022 йилда қоракўлчилик, қўйчилик, эчкичилик ва жун саноатини ривожлантириш ҳисобига 150 минг аҳоли бандлигини таъминлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Йил якунига қадар 123 та йирик лойиҳани ишга тушириш, ҳар бир кластерда камида 500 бошли чорва комплекслари ташкил этилиш чоралари белгилаб олинди.

Бунда, 500 гектар майдонда озуқа экинларини алмашлаб экишни йўлга қўйган, 2021 йилда 1 минг бошга эга йирик чорвачилик комплексини ишга тушириб, 2022 йил якунига қадар 400 тонна гўшт ва 1,5 минг тонна сут ишлаб чиқаришни режалаштирган Гурландаги “Гурлан Барака текс” кластери намуна сифатида айтилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Миришкор тажрибасини бошқа ҳудудларга ўрнак қилиб кўрсатди
#Юқори_Чирчиқ
Барчаси инсон қадри ва фаол маҳалла учун!

📍2022 йил Давлатимиз раҳбари томонидан "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб номланди.

Айни кунларда Юқори Чирчиқ туманининг барча ҳуддудларида ободонлаштириш, қурилиш, йўлларни таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

📊Жумладан, кўп қаватли уйларни кўздан кечирар эканмиз,"Қорасув" маҳалласи "Ҳамкорлик " кўчаси кўп қаватли уйларда истикомат килувчи фукароларнинг уй-жойлари таъмирланганлигини кузатишингиз мумкин.

📣Атроф ободонлаштирилиб, пиёдалар ва авто йўллар ҳавас қилса арзигулик ҳолатга келтирилди.

♻️Бунинг замирида албатта инсон қадри улуғланаётганлиги, аҳоли кайфияти яхшиланаётганлиги, ҳар бир мурожаат эътиборда эканлигининг гувоҳи бўламиз.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Қабристонлар ободонлаштирилмоқда

📍Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳоким У.Атемов туманнинг чекка ҳудудларидан бўлган "Қангли" маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган "Пистали ота" қабристонини зиёрат қилди.

📣Зиёрат аввалида, ўтганлар рух покларига Қуръон тиловат қилинди.

📊Бугунги кунда ушбу қабристонда ободонлаштириш билан биргаликда 1.5 км узунликда аҳолининг қулайлиги учун тротуар йўлаклар қурилиб ва фойдаланишга топширилди.

❇️Шунингдек, маҳалланинг "Даҳолар", "Мурувват", "Чавандоз", "Баркамол авлод", "Ифтихор", "Ойдин булоқ" 1-2 тор кўчаларига 7 км узунликда шебен ташланиб, йўллар равон ҳолатга келтирилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
Муаммолар “маҳаллабай” ўрганилмоқда

💯Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш ва аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ечим топишда маҳаллабай ишлаш тизими йўлга қўйилди. Бу бежиз эмас. Зеро, мазкур механизм ҳар бир инсоннинг дардини тинглашга имконият беради.

📍Бугун Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов "Қангли" маҳалла фуқаролари йиғинида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси билан биргаликда ҳудуд фуқаролари билан самимий суҳбатлашди.

🟢Маҳалла аҳолисига туман ҳокимлиги томонидан ажратилаётган ердан унумли фойдаланиш, ойлик даромад манбаига эга бўлиш йўллари тушунтириб ўтилди.

❗️Суҳбат жараёнида ҳоким ёрдамчиси О.Тошов ва ёшлар етакчиси Р.Бухарбаев томонидан аҳолидан тушаётган қатор таклифлар айтиб ўтилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat