Ватан мадҳи

САЖДАГОҲИМ

Малаклар дуоси ёғилган чаман,
Ҳақ ўзи раҳматин сочган диёрим.
Ҳар сабзанг, райҳонинг суйиб қучаман,
Эй менинг жаннатим, боғу баҳорим!

Минг йиллик чинорлар Форобий каби
Ғурур бахш этади ҳар мурғак жонга.
Асрий минорларинг Бухорий каби
Саодат тилайди жумла жаҳонга.

Зулматлар бағрини тилкалаб ўтган
Қуёш қучоғида афсонам, Ватан.
Ўтинч дуолари фалакка етган,
Қутлуғ саждагоҳим, остонам, Ватан.

Халқ йўли – ҳақ йўли, истиқбол йўли,
Эзгу қадамлардан яралур бўстон.
Давру давронларинг қайтгани чиндур,
Бугун ҳар гўшангда янги бир достон.

Дерлар, тоғ ўсишин сезмайди инсон,
Илғолмас чўққилар юксалган чоғин.
Аммо бутун олам гувоҳдир бу кун
Қандай ўсганлигин озодлик тоғин.

Ободлик йўлини азм этди бу эл,
Фарҳодлар яралур фидоларидан.
Шунчалар азиз ва хислатли бу ер,
Темурлар яралур дуоларидан!

Минҳожиддин МИРЗО
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Ўзбекистон #Мустақиллик30

🇺🇿 Мустақиллик юбилейида Ўзбекистон байроғи бутун дунё бўйлаб шарафли саёҳатини амалга оширди.

Босфор бўйлаб икки қитъа ўртасида ёйилди 🇹🇷🇺🇿, дунёдаги энг юксак минорага кўтарилди, Дубай фавворалари қўшиғини куйлади 🇦🇪🇺🇿, Малайзиянинг энг йирик экранидан жой олди 🇲🇾🇺🇿, океанни кесиб ўтиб, Нью-Йоркнинг Таймс-сквер афсонавий майдонининг асосий экранларида пайдо бўлди 🇺🇸🇺🇿

@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига
#2sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Биринчи Президент хотирасига ҳурмат кўрсатилди
#2sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Улугимсан ватаним
Назархан Севара
#мусиқа

Ватанимнақадар ёқимли сўз, дилдан илиқ ҳислар билан бирга отилиб чиқади-я!

Ўйлаймизки, бу қўшиқ қалбингиздаги ватанга бўлган меҳрни янада кучайтиради.
Сизни яна ва яна кўпроқ севишга ундайди.

👉Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ижодига мансуб ушбу шеър Севара Назархоннинг ажойиб ижроси билан янаям таъсирли. ❤️

Telegram|facebook
Audio
Yulduz Usmonova/14. Hech Kimga Birmaymiz Seni
#мустақиллик
#байрам_табриги

ВАТАН

Йиғласам юпатган, шодлансам қутлаб,
Онамдек хокисорим, Онажон – Ватан!
Мен сендан воз кечсам – жонимдан кечгум,
Жон қадар азизсан, жонажон - Ватан!..

👉Бугун дунё халқлари орасида ўз номига, ўз мадҳиясига, ўз байроғига, ўз гербига, ўз-шану шавкатига, меҳнатсевар- меҳмондўст ўз халқига эга бўлган жонажон ватанимизнинг Истиқлол байрами!

30 йиллик Мустақиллик даврида мамлакатимизда оламшумул воқеалар, асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бу жараёнлар ҳали - ҳануз давом этмоқда.

👉Маданий мерос бошқармаси раҳбарининг табригини қуйида тўлиқ ўқишингиз мумкин:👇👇

🔺БАТАФСИЛ

Telegram|facebook
#Юқори_Чирчиқ
#спорт

⛔️Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе бўйича ўтказиладиган “Ўзбекистон Миллий Чемпионати” мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 3-4 сентябрь кунлари соат 6-00 дан 12-00 га қадар 4P12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 34-54 километрлари оралиғида, транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қуръон тиловат қилинди.
Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентября возложил цветы к подножию памятника Первому Президенту Узбекистана Исламу Каримову и отдал дань уважения его памяти.
Были прочитаны суры из Корана.
В церемонии возложения приняли участие члены парламента и правительства, представители министерств и ведомств, общественности столицы.
Цветы возложены и к памятникам Исламу Каримову в Самарканде и Карши.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Янги Ўзбекистон» мажмуаси мустақиллик байрамида юртдошларимизнинг севимли манзилига айланди
#3sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#ёшлар_дафтаридан_саъй_ҳаракатлари_натижасида_тадбиркор_бўлган_ёшларнинг_кечинмалари

📍Юртимизда бугунни кунда "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари", "Темир дафтар"да турган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган фуқароларга тизимли равишда моддий ва маънавий кўмак берилмоқда.

📊Хусусан,"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга кўмак тариқасида Юқори Чирчиқ туманида ҳам қатор салмоқли ишлар амалга оширилди.

✔️Хусусан, бугунги лавҳамиз қаҳрамонлари ҳам шулар жумласидан.

Батафсил лавҳада👆🎥

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари

📍Хусусан, бугунги лавҳамиз қаҳрамонимиз Дилобар ҳам "Ёшлар дафтари"нинг кенг имкониятларидан фойдаланиб, ўз орзулари сари олға қадам ташлаган ёшлардан бири.

Гарчи унинг танлаган соҳаси аёлларга мос келмасада, туман ҳокимлиги томонидан тадбиркорлик йўналишида сертификатга эга бўлди, субсидия тариқасида керакли асбоб-ускуналарини олгач, қизиқиши сабаб, мебелчилик соҳасида ўз фаолиятини бошлаб юборди.

📣Ошхона, болалар, катталар ётоқ жамланмалари, юмшоқ ўтириш мебел жиҳозларинн ясаш билан ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган аёл "Ёшлар дафтари" сабаб, катта келажак режаларини тузмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat