#Юқори_Чирчиқ
#Тадбиркорлик_йўналишида_таълим_олган_бешинчи_босқич_ёшларига_сертификатлар_топширилди

📃Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳоким ўринбосари А.Тастанбеков, туман ёшлар ишлари Агентлиги раҳбари Н.Хожиевлар томонидан "Ёшлар 1+1" дастури доирасида тадбиркорликка ўқитилган ёшларга сертификатлар топширилди.

📊"Ёшлар 1+1" дастури доирасида берилаётган таълимнинг бешинчи босқичи 23 нафар битирувчилари сертификатга эга бўлгач, ўз йўналишларида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш бўсағасида.

📍Дастур доирасида 10 нафар ёшга чорвачилик, 1 нафар ёш ёғоч ўймакорлиги, 1 нафар ёш автомобилларга хизмат кўрсатиш, 4 нафар ёш тикувчилик ҳамда бошқа соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни ният қилишмоқда.

Ушбу ёшларимизга фаолиятларини ривожланишида омадлар тилаб қоламиз!

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
O'zbekistonliklar Qurbon hayiti munosabati bilan uch kun dam oladi

👉 https://uzreport.news/society/ozbekistonliklar-qurbon-hayiti-munosabati-bilan-uch-kun-dam-oladi

UzReport rasmiy sahifalari:

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#live
#online
#Toshkent_viloyati

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти томонидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилиш кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5040-сон Қарори ижроси, давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликларда давлат тили соҳасидаги қонун хужжатларига амал қилиш ҳолати каби бир нечта масалалар ўрин олган.

Тошкент вилояти ҳокимлигида ташкил этилган студияда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари И.Мухамедазизова ва туман(шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари, Тошкент вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Файзуллаев ва туман(шаҳар) ҳокимлари маслаҳатчилари иштирок этмоқда.

✍️РМММ Тошкент вилояти бўлими ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

⚡️ “Тошкент” телерадиоканалининг Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Маҳаллабай” тизими бўйича олиб борилаётган ишларга бағишланган “Жонли мулоқот” кўрсатуви давом этади.

🔎Мулоқотда мавзу доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўртта сектор раҳбари иштирокида таҳлил этилади.  

🎥Кўрсатувнинг 13 июль кунги сонида Оҳангарон шаҳри сектор раҳбарлари иштирок этишади.

☎️Мавзу юзасидан саволларингизни  (71)  214-16-98, 214-16-97 рақамига ҳамда (99) 798-14-02 телеграмм манзилига юборишингиз мумкин.

❗️Демак, 13 июль, соат 21.00 да “Жонли мулоқот” кўрсатувини томоша қилинг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Юқори_Чирчиқ
#Спорт_ва_ёшлар
#Ёшлар_дастури_амалда

⚡️Юқори Чирчиқ туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг Хапкидо тури бўйича Тошкент вилояти биринчи семинари бўлиб ўтди.

📍Ушбу семинарда Хапкидо бўйича Қора белбоғ 9 дан сохиби Ли Эдуард Николаевич иштирок этиб, ўз билимларини вилоятимиз спортчилари билан ўртоқлашди.

📊Шунингдек, спорт устаси ёш спортчиларга мастек класс ўтиб, Хапкидонинг сир-асрорларини тушунтириб берди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Расмий_муносабат

🔴🎥"Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани "Чирчиқ" маҳалла фуқаролари йиғини “Чирчиқ” кўчасида қурилаётган бинолар ҳамда дарахтларнинг кесилганлиги қонун доирасида амалга оширилганми ёки акси эканлиги ҳақидаги мурожаат ижтимоий тармоқларга жойланган.

⚡️Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

📍Айнан шу қурилишлар ҳамда дарахтларнинг кесилиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Туман мутасадди раҳбарлари томонидан назоратга олинди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Дайжест

❗️13 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани.
Ёшлар ҳарбий қисмга саёҳат қилдилар

*Паркент тумани. Фармон ва қарор ижроси амалда

*Ўрта Чирчиқ. Маҳаллага тоза ичимлик суви тортилиб, кўчалар ободонлаштирилди

*Юқори Чирчиқ. Тадбиркорлик йўналишида таълим олган бешинчи босқич ёшларига сертификатлар топширилди

*Қибрай тумани. Туман аҳолиси орасида онлайн сўровнома ўтказилди

*Зангиота тумани. Халқ қабулхонасида ҳоким қабули бўлиб ўтди

*Тошкент тумани. Аёл-қизлар тарғиботчилари билан давра суҳбати ўтказилди

*Янгийўл шаҳри. Ҳудудни обод максанга айлантириш борасида кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда

*Чирчиқ шаҳри. Ҳар бир маҳаллада учрашув утказилиб, аҳоли муаммолари бартараф этилмоқда

*Бекобод тумани. Туман ҳокимлиги ёшлар штабида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from UzReport.news
O'zbekistonda jami qo‘llanilgan vaksinalar qariyb 5 million dozaga yetdi

👉 https://uzreport.news/society/ozbekistonda-jami-qo-llanilgan-vaksinalar-qariyb-5-million-dozaga-yetdi

UzReport rasmiy sahifalari:

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#Юқори_Чирчиқ
#Обод_қишлоқ_дастури_доирасилаги_Қурсой_маҳалла_фуқаролари_йиғинида_амалга_оширилаётган_ишлар_назоратга_олинди

🔰Айни дамда Юқори Чирчиқ туман ҳоким ўринбосари Д. Асқаров томонидан "Обод қишлоқ" дастурига киритилган "Қурсой" маҳаҳалла фуқаролари йиғинида ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

📍Йиғилишда дастур доирасида маҳалла ҳудуди ва йўл бўйидаги биноларнинг архитектуравий қиёфасини яхшилаш, коммунал соҳадаги қурилиш ишларини шунингдек, кўчаларни ободонлаштириш юзасидан вазифа ва топшириқлар юклатилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat