#Юқори_Чирчиқ
#тумандаги_айрим_умумтаълим_мактаблар_фанларга_ихтисослаштирилмоқда

💯Юқори Чирчиқ туман Халқ таълими бўлимининг 2021 йил режаларига асосан, айрим таълим масканлари фанларга ихтисослаштирилиши мўлжалланган.

‼️Хусусан, туманнинг 9-умумий ўрта таълим мактаби шулар жумласидандир.

📣Айнан шу режа асосида, жорий йилнинг май ойидан бошлаб Тошкент Педиатрия тиббиёт институти академик лицей жамоаси билан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани мактаб ўқувчилари билан хамкорлик йўлга қўйилди.

📍Академик лицей раҳбари профессор А. И. Эшонқулов, жамоа аъзолари фан доктори Л.Т.Зайлобов, Ф.Б. Исакулов, Б.Х. Усмоновлар мактаб ёшлари билан самимий сухбатлашишди.

🔰Ҳамкорликдан кўзланган мақсад, ёшларнинг билим, касбий кўникмаларини шакллантириш, олий таълимга кириш кўрсаткичини янада оширишдан иборат.

🔆Бу борада туман ҳоким ўринбосари Д.Асқаров, туман Халқ таълими раҳбари У. Урунбоева ҳамда Академик лицей раҳбариятининг саъй ҳаракатлари катта бўлди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#маҳалла_фуқаролари_йиғини_бинолари_қурилиши_жадал_равишда_олиб_борилмоқда

📍Жорий йил туманда 30 та маҳалла фуқаролар йиғинини янги бино билан таъминлаш режалаштирилган.

Ушбу режа ва лойиҳа асосида туманнинг 4 та секторида жойлашган маҳаллаларда янги бинолар қурилиши жадал равишда олиб борилмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Сабзи нархи нега қимматлашди?

📄 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий муносабати:

«Жорий йил февраль ва апрель ойларида ҳавонинг кескин совиб кетиши кузатилди. Айнан шу сабабли эртаки муддатда экилган сабзининг пишиши 20-25 кунга узайиши қайд этилди. Шу боис сабзининг мавсумий тўлиқ етилиш ва йиғиштириб олиш муддати июнь ойининг охирига тўғри келмоқда.

Айни пайтда вазирлик тегишли мутасаддилар билан биргаликда маҳсулотни қисқа муддатда даладан йиғиштириб олиш ҳамда Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий деҳқон бозорларига ўз вақтида етказиб бериш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқди».

〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган брифингда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева шу ҳақда маълумот берди:

👉 БАТАФСИЛ

Расмий хабарлар | Медиабанк
#ҳикоя

‼️"ТУЯ БЎЙНИДАГИ ОЛТИН" ҲИКОЯСИ‼️

♻️Бу воқеа ХХ аср бошларида Юқори Чирчиқ тумани Қўрсой қишлоғида яшаган Бўрибой билан боғлиқ. Қадимги замонлардан бери чорвадорлар орасида бойликни асраш учун шундай усул қўлланилган: туя сўйилгач, унинг бўйин териси ажратилиб олинган ва қопга ўхшаб тикиб қўйилган. Ушбу қопсимон терида олтин-кумуш буюм, тангалар сақланган. Ҳар замонда буюмлар нам тортиб қўймаслиги учун қуёш нурида қуритилиб, яна жойига қўйилган.

📌Қўрсой қишлоғида шўролар ҳукумати ўрнатилгач, бойларнинг мулки талон-тарож қилинган. Бу ердаги энг йирик бойлардан бири Бўрибой ҳам бой, ҳам мингбоши амалида бўлган. Бўрибой ҳам мол-мулкидан айрилган, лекин ҳукумат унинг мўйноқ деб аталувчи тери қоп ичида қимматбаҳо бойликларини борлигини билмаган. Бўрибой бу ерларни тарк этиб, ёлғиз ўғли Барот билан бирга йўл юриб Болғали қирларидан ўтиб, Шарқ томонга кетган. Анча воқеалар, саргузаштлардан сўнг у Хонобод, яъни ҳозирги Оҳангарон ёнидан ўтиб, Қорахитой қишлоғига келган ва шу ерда умрининг охиригача яшаган.

⁉️Унинг ўғли Барот ҳам шу ерда яшаган, лекин унинг фарзанди бўлмаган. Бўрибойдан қолган мўйноқдаги олтин эса қаерда эканлиги намаълумлигича қолмоқда. Эҳтимол кимдир уни топиб олиши мумкиндир.(1)

1 (Б. Хидиров. «Қўрсой деган бир элмиз». Т., 1999 й.)

@tarix_chorrahasida

Каналга уланиш👇👇
https://t.iss.one/joinchat/3AZbPcq3qxIzN2Ri
#Юқори_Чирчиқ
#спорт_ва_ёшлар

🗓2021 йил 19 июн куни
📍 Чирчик шаҳрида спортнинг 🏓 стол тенниси тури бўйича “ Тошкент вилояти Прокурор Кубоги” турнири бўлиб ўтди.

🏆Шу мусобақада Юқори Чирчиқ тумани спортчилари қатнашиб 2 олтин медаллар соҳиби бўлишди.

🥇Лутфуллаев Довуд
🥇Аристанова Диана

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
ДИҚҚАТ БИЛДИРИШ! Ҳурматли БЕКОБОД ВА ОҲАНГАРОН, ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРИ аҳолиси! "Тошкент ҲЭТК" АЖ нинг бош диспетчерлик хизматининг берган ахбороти бўйича шуни маълум қиладики, 1. Эртага ДУШАНБА куни 21.06.2020 йил соат 08.00дан — 17.00 гача вақт оралиғида ОҲАНГАРОН тумани электр таъминоти корхонаси томонидан Тошовул, Галақудуқ,Янгиқишлоқ МФЙ худудига электр таъминотини етказиб берувчи нимстанция "Галақудуқ" Т-1 да, 2. Эртага 21.06.2021 йил соат 12.00-15.00 гача Юқори Чирчиқ туманининг Истиқбол, Гулобод, Истиқлол МФЙ ларига хизмат кўрсатувчи подстанция "Болта" 1-сш 10кВ да, 3. Шунингдек, эртага ДУШАНБА куни 21.06.2021 йил соат 08.00-18.00 гача БЕКОБОД туманининг "ХЛ-110 кВлик Л-ТОШЛОҚ" да, эксплуатация техник ишларнинг ўтказилиши сабабли, Бобур, Мустақилликнинг 27 йиллиги, Янги ҳаёт МФЙ ларида вақтинчалик электр энергияси бўлмаслигини билдиради. БЕКОБОД ВА ОҲАНГАРОН, ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ ТЭТК лари олдиндан юзага келадиган ноқулайликлар учун ОҲАНГАРОН, ВА БЕКОБОД, ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ туманларининг юқоридаги келтирилиб ўтилган маҳалла аҳолисидан узр сўрайди. "ТОШКЕНТ ҲЭТК" АЖ МАТБУОТ ХИЗМАТИ.
#Дайжест

❗️20 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўка.
"Мирзабек" маҳалласининг 1600 метр масофасига асфальт қопламаси ётқизилмоқда.

*Пискент. "Ер ислоҳотлари: тенг, шаффоф ва бозор тамойиллари асосида" номли семинар бўлиб ўтди.

*Бекобод тумани. Энди туманнинг чекка маҳаллалрида ҳам маданий кўнгил очар тадбирлари давом этади.

*Зангиота. Электр тармоқларидаги муаммолар ҳал этилмоқда.

*Чиноз. Ёшлар ойлиги” давом этмоқда.

*Тошкент тумани. Тошкент халқа автомобиль йўли тартибга келтирилмоқда.

*Олмалиқ.
Осиё чемпионатида ҳамшаҳарларимиз фахрли ўринларда.

*Ўрта Чирчиқ. Ғалладан бўшаган ерлар такрорий фойдаланиш учун аҳолига берилмоқда.

*Юқори Чирчиқ. Тумандаги айрим умумтаълим мактаблар фанларга ихтисослаштирилмоқда.

*Ангрен. Ўзбекистон ва Тошкент вилояти футбол фахрийлари Хотира турнирида ўзаро беллашдилар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok