#Юқори_Чирчиқ
#Маҳалла_фуқаролари_йиғини_ходимлари_иштирокида_Ҳаёт_ва_қонун_туман_танлови_ўтказилди

Жорий йилнинг 16 июн куни Юқори Чирчиқ тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган "Султонравот" маданият уйида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга бағишланган “ҲАЁТ ВА ҚОНУН” кўрик-танлови ўтказилди.

📍Тадбирдан кўзланган мақсад, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, аҳолини, айниқса ёшларни зарарли ахборотлардан химоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, маҳалла фуқаролар йиғини ходимларини савиясини янада оширишдан иборат.

‼️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Маданият бўлими ҳамда Халқ Демократик партияси туман бўлими ходимлари томонидан ташкиллаштирилган кўрик-танловда иштирокчилар ўзларининг қонуний фаолияти бўйича таништирув, бадиий, мусиқий чиқишлари билан 3 та шартда фаол иштирок этишди.

📊Кўрик-танловнинг туман босқичида 3 та маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва фаоллари иштирок этишди ва 1-ўринни "Чумчуқжар" маҳалласи “Ҳуқуқий маданияти юксак маҳалла” номинацияси бўйича , 2-ўринни "Фаровон" маҳалласи “Энг зукко маҳалла” номинацияси бўйича , 3-ўринни "Баҳор" маҳалласи «Ғалабага бўлган интилиши учун» номинацияси бўйича и эгалладилар.

💐Ғолибларга туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Ёш_китобхон_оила_танлови_кимлар_ғолибликни_қўлга_киритди?

📍Жорий йилнинг 16 июнь куни Юқори Чирчиқ тумани Султонравот МФЙ 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ёшлар ойлиги доирасида ташкил этилган “Ёш– китобхон оила” кўрик танлови бўлиб ўтди.

💯Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Л. Мансуров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Ж. Сайдалиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси рахбари Д.Назирова, Туман Халқ таълими бўлими вакили Ф.Худойберганова ҳамда Туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари иштирок этди.

📌Кўрик-танловда тумандаги 5 нафар фаол китобхон оила вакиллари иштирок этди. Жумладан: Таскинбаевлар оиласи, Рисбаевлар оиласи, Зиятовлар оиласи, Мухсиновлар оиласи ва Абдурахмоновлар оиласи қатнашди.

⚡️Тадбирда Президентимизнинг беш муҳим ташаббуси доирасида ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида, туманнинг энг ёш китобхон оила”лалари 3 та шарт бўйича беллашдилар.

📚Якуний натижаларга кўра Мухсиновлар оиласи 1 ўрин, Зиятовлар оиласи 2 ўрин ва Абдурахмоновлар оиласи 3 ўринни эгаллашди.

📕📓Кўрик танловда фаол иштирок этган оила вакилларига бадиий адабиётлар совға қилинди.

🎁Танловнинг 1 ўрин сохиблари Мухсиновлар оиласи “30 июнь - Ёшлар куни”да туман ҳокимининг эсдалик совғаси билан тақдирланади.

📊Бу каби тадбирлар ёшларнинг китобхонлигини оширишда ва маънавиятини юксалтиришда хизмат қилади десак, муболаға бўлмайди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_туманида_ғалла_ўрими_авжида!

‼️Юқори Чирчиқлик деҳқонларимиз меҳнати билан етиштирилган, ризқу рўзимиз бўлган ғалла мавсуми бошланди.

🔴Бугунги кунда ғаллани нест-нобудгарчиликсиз йиғиштириб олишда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, туман мутасадди раҳбарлари, давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

📣 Етиштирилган ғалла ҳосилини ўз вақтида, сифатли йиғиштириб олишда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, дон маҳсулотларини ёнғиндан асраш вазифасини бажаришади.

📌Туман ҳокими раҳбарлигида мавсумни уюшқоқлик билан қисқа муддатларда якунлашга бел боғлаган механизаторлар, ташувчи техника ҳайдовчилари ва отряд аъзоларига куч-қувват тилаймиз.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#билимингизни_синаб_кўринг

Тошкент вилоятида нечта музей бор?
Anonymous Quiz
22%
2 та
18%
3 та
22%
4 та
38%
5 та
#Дайжест

❗️16 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон шаҳри.
"Обод маҳалла" дастури бўйича туманда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

*Қибрай. Туманда ғалладан бўшаган 1 минг 300 гектар майдон ишсиз аҳолига фойдаланиш учун берилади. Маҳалла фуқароларининг саломатлиги тиббий текширувдан ўтказилди

*Чиноз. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тадбир бўлиб ўтди. Замин билан тиллашиб

*Янгийўл тумани. Мактаб ўқувчилари учун оромгоҳлар ташкил этилмоқда

*Пискент. Тумандаги "Ғайрат" маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар айни қизғин паллада.

*Тошкент тумани. Чувалачидаги ўзгаришлар

*Олмалиқ шаҳри. Ёшларнинг бандлиги таъминланмоқда

*Ўрта Чирчиқ. Ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш мақсадида аҳолига ер майдонлари ажратилмоқда

*Чирчиқ шаҳри. "Семурғ" МФЙ ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

*Ангрен шаҳри. "Тараққиёт" МФЙда бунёдкорлик ишлари бошланди

*Зангиота. Қонун ҳамма учун баробар. Зангиота туманида ноқонуний қурилмалар бузиб ташланади.

*Оққўрғон. Оммавий қабул ўтказилди

*Бекобод тумани. Туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда

*Юқори Чирчиқ. "Ёш-китобхон оила" кўрик танлови бўлиб ўтди

*Қуйи Чирчиқ. Туманда ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан танишамиз

*Янгийўл шаҳри. Ғалладан бўшаган ерларни ишсиз аҳолига ажратиш ишлари давом этмоқда

*Бекобод шаҳри. Сайёр қабул бўлиб ўтди

*Нурафшон. Ижтимоий тармоқда Нурафшон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактаби бўйича жойланган изоҳ юзасидан расмий муносабат

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Аёллар_дафтаридаги_100_нафар_хотин_қизлар_учун_саёҳат_ташкиллаштирилди

📌Бугунги кунда аёллар, ёшлар ҳамда аҳоли муаммоларини ўрганиш, бартараф этиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини самарали ўтказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

🚌Шу боис туризм, ички туризмни ривожлантиришга ҳам катта аҳамият қаратилмоқда.

📊Бугун эрта тонгдан Юқори Чирчиқ туманининг ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 100 нафар "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлари Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Йўл бошидан туман ҳокими У.Атемов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари О.Салимов, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлим раҳбари ўринбосари Г.Айтековалар хотин-қизларга оқ йўл ҳамда сафарлари бехатар бўлишини тилаб қолишди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.
Икки кунлик амалий ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
«Янги Андижон» шаҳарчаси қурилишининг бошланиши ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев для ознакомления с проводимыми в регионах преобразованиями и жизнью населения отбыл в Андижанскую область.
В ходе двухдневной рабочей поездки планируется посещение текстильных, агропромышленных и сельскохозяйственных предприятий, ознакомление с созидательной работой.
Один из важных пунктов программы поездки - закладка первого камня города «Новый Андижан».

#Mirziyoyev #safar #Andijon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Юқори_Чирчиқ
#оммавий_қабул
#онлайн

Айни дамда Юқори Чирчиқ туманида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар, Ўрта Чирчиқ тумани ҳамда Юқори Чирчиқ тумани аҳолиси ўртасида Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул бошланди.

‼️Қабулда иштирок этаётган туман ва шаҳарлар аҳолисининг мурожаатлари тугишли мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганилиб, ҳал этилмоқда.

📍Жараённи онлайн ёритиб борамиз.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat