#Юқори_Чирчиқ
#сўнгги_қўнғироқ_тадбирлари_туман_мактабларида_бўлиб_ўтмоқда

Айни дамда туманнинг барча мактабларида сўнгги қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, 12-умумтаълим мактабида туман ҳокими У. Атемов Ўзбекистон Республикаси Президентининг битирувчи ёшларга йўллаган табригини ўқиб бердилар. Ҳамда туман ёшларини келгусидаги режаларида катта омадлар тиладилар.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Битирувчи-2021

⚡️Тошкент вилоятида 40 мингга яқин битирувчи мактаб билан хайрлашмоқда

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Юқори_Чирчиқ
#сўнгги_қўнғироқ_тадбирлари_туман_мактабларида_бўлиб_ўтмоқда

💥Айни дамда туманнинг барча мактабларида сўнгги қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

💐Хусусан, туман ҳокими У. Атемов навбатдаги 40-умумий ўрта таълим мактабида битирувчи ёшлар билан сухбатлашиб, келгусидаги режаларида катта омадлар тиладилар.

📍Суҳбат давомида битирувчиларнинг кайси олийгоҳда ўқиш нияти борлиги билан қизиқдилар ва уларга керакли тавсияларини бердилар.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#кун_тарихини_биласизми

Қўнғироқ тарихи

XVII чехиялик педагог-реформатор Ян Амос Коменский синф тизимини амалга киритиб, дарсларнинг қўнғироқ билан тугалланишини ўйлаб топган. Машғулотлар сўнгида синфда кўчма ёки стационар қўнғироқдан фойдаланиш йўлга қўйилган.

Сўнгги қўнғироқ нишонлаш 73 йил олдин пайдо бўлган. Биринчи бор сўнгги қўнғироқ тантаналари 1948 йилнинг 25 май куни Москвадаги 182 сонли (1388) мактабида ўтказилган.

Мактаб тугашини унутилмас онларни сўнгги қўнғироқ садолари остида нишонлашни биринчи бор педагог Фёдор Брюховецкий таклиф қилган. Кейинчалик унинг таклифи билан 1 ўқиш бошланиши - "Билимлар куни" ҳам кенг нишонланадиган бўлган.

Байрамингиз муборак бўлсин азиз битирувчилар!..

Жамоамиз номидан келгуси ҳаёт ва фаолиятинингизда доимий зафарлар тилаймиз.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#сўнгги_қўнғироқ_тадбирлари_туман_мактабларида_бўлиб_ўтди

💥Бугун Юқори Чирчиқ туманининг барча мактабларида сўнгги қўнғироқ тадбирлари кўтаринки рухда бўлиб ўтди.

💐Хусусан, туман ҳокими У. Атемов туманнинг бир қанча мактабларида бўлди. Тадбир давомида мактабда битирувчи ёшлар билан сухбатлашиб, келгусидаги юксак орзулари амалга ошиши борасидаги керакли тавсияларини бериб, катта омадлар тилади.

📍Бугунги кунда туманда 41 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, 1580 нафар битирувчи ёшлар мактаб билан хайрлашмоқда.

🟢Қалдирғоч бўлиб учирма бўлаётган ёшларнинг келажакдаги орзулари рўёбга чиқиши, Олий маълумотли, Ватанимиз равнақини юксакларга кўтарувчи етук кадрлар бўлишида катта зафарлар тилиб қоламиз!

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Битирувчи-2021

❗️Дайжест

🔔Бугун, 25 май куни юртимиз умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари жаранглади.

Тошкент вилояти бўйлаб ўтказилган сўнгги қўнғироқ тадбирларидан фотолавҳалар👇

📌Зангиота тумани.

📌Пискент тумани.

📌Чирчиқ шаҳри.

📌Оҳангарон шаҳри.

📌Паркент тумани.

📌Нурафшон шаҳри.

📌Янгийўл шаҳри.

📌Қибрай тумани.

📌Олмалиқ шаҳри.

📌Юқори Чирчиқ тумани.

📌Бекобод шаҳри.

📌Оққўрғон тумани.

📌Тошкент тумани.

📌Ўрта Чирчиқ тумани.

📌Бекобод тумани.

📌Ангрен шаҳри.

📌Янгийўл тумани.

📌Қуйи Чирчиқ тумани.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#челенж
#Сўнгги_қўнғироқ

Бу йилги "Сўнгги қўнғироқ"лар ўзгача жарангламоқда.
Нега дейсизми Давлат раҳбарининг битирувчиларга илк табриги, сектор раҳбарларининг мактаб битирувчилари билан биргалиги ажойиба😍👍

Юқори Чирчиқ туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ғ.М.Абдусаламов ҳам тумандаги 7-умумий ўрта таълим мактабида сўнгги қўнғироқ тадбирида эштирок этиб, битирувчиларга Ш.М.Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди ҳамда уларга муваффақият тилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| YouТube | Twitter | Instagram
#Юқори_Чирчиқ
#Темир_дафтарга_киритилган_аёллар_ўртасида_воллейбол_ўйини_ўтказилмоқда

📣Айни дамда Юқори Чирчиқ Болалар-ўсмирлар спорт мактабида "Аёллар дафтари"га киритилган фуқаролар иштирокида волейбол ўйинлари ўтказилмоқда.

🏆Жумладан, туманнинг 4 та сектор кесимида сараланган "Аёллар дафтари"даги 43 нафар аёл волейбол ўйинларида иштирок этишмоқда.

🏐Валейбол ўйинлари Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари А. Қаҳҳоров, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси Г.Айтекова, туман Болалар-Ўсмирлар спорт мактаби раҳбари О.Халикова, туман Аҳолини соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш шифокори Д.Умаровалар томонидан ташкиллаштирилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat
СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ

Бу кун ўғил-қизлар кўксида титроқ,
Ёш ҳам ялтирайди нигоҳларида.
Ҳадемай жаранглар сўнгги қўнғироқ
Жажжи қизнинг нозик бармоқларида.

Хаёл соғинч бўлиб ўтар бирма-бир,
Ўқувчилик завқи тортмайин хира.
Энди қайтмас ортга болалик ахир,
Ахир кечаги кун — бугун хотира!

Келажак чорлагай сочиб ёғдулар,
Катта одам бўлиш — дилдаги матлаб.
Каттариб боргани сари орзулар,
Кичрайиб қолгандек туюлар мактаб...

Аммо огоҳ бўлинг, эй Сиз — ёш дўстим,
Бир миллат камоли боғлиқ сиз билан.
Роҳатингиз кўрсин, бахтингиз кўрсин,
Йўлингизга муштоқ кўз тиккан Ватан!

Болалик тугади! Йўл бошланди, бас,
Харидори кўпдир сиз минган отнинг.
Аслида бу сўнгги қўнғироқ эмас,
Биринчи бонгидир катта ҳаётнинг!

Зоҳиджон ОЛОВ

Юқори
Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#бугун_пилла_эртага_тилла

Пиллачиликни деҳқончиликнинг ҳандалаги дейишади. Туманда бу соҳага фермерларни жалб этишнинг муҳим омилларидан бири сифатида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас.

📊Бугун туманда Турдибоев Қурбонбой фермер хўжалиги пилла режасини биринчилардан бўлиб бажарди ҳамда туман ҳокимлиги томонидан ажратилган совға-саломлар билан тақдирланди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat