#Юқори_Чирчиқ
#ҳокимлик_соатида_муаммолар_ўрганилмоқда

Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов, сектор раҳбарлари, туман ҳоким ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари ҳамда барча масъуллар иштирокида ҳокимлик соати бўлиб ўтди.

📍Мажлис кун тартибида туманнинг барча ҳудудлари жумладан, қабристонларда ободонлаштириш ишлари қай даражада олиб борилаётганлиги барчани қизиқтирди.

📊Кун тартибидаги кейинги масалалар, "Обод қишлоқ" дастури доирасига кирган махалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ишлар, туман маҳалла биноларининг қурилиши жадаллик билан олиб бориш юзасидан батафсил тўхталиб ўтилди.

🔰"Аёллар дафтари"ги киритилган туманнинг кам таъминланган, эхтиёжманд аёллари бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга бўлиши, ҳамда дафтардан чиқариш юзасидан туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Айтекованинг маълумоти тингланди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Аёллар_дафтаридаги_15_нафар_фуқароларга_моддий_ёрдам_берилди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Аёллар дафтари” га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг 15 нафарига бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

‼️Бугунги кунда "Аёллар дафтари", "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари"га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила вакилларига хайру-саховат қилиш ҳар кимнинг ўз химматига боғлиқ.

💯Шундай экан, Рўзаи Рамазон ойида орамизда саховатли инсонлар кўпаяверсин.

🔆Бугун Юқори Чирчиқ туманида "Braet fyuche" МЧЖ корхонасининг вакиллари, Тошкент вилояти ҳокимининг хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосари О.Парпибоева, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Айтековалар раҳбарлигида тумандаги "Аёллар дафтари"га киритилган 15 нафарига бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

📍Бундан албатта ижтимоий ёрдамга муҳтож катлам вакилларинг кўнгиллари тоғдек кўтарилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Дайжест

❗️10.05: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чирчиқ.
20 нафар фахрий онахонлар Зангиота зиёратгохига олиб борилди.

*Паркент тумани. Рамазон туҳфалари тарқатилмоқда.

*Янгийўл тумани. 9 май байрами нишонланди.

*Қибрай тумани. Басохат аяга хомийларнинг совғаси топширилди.

*Зангиота. Афғон уруши қатнашчиларига совғалар топширилди.

*Оҳангарон тумани. Нуробод қўрғонида тўртта банк филиали қурилади.

*Бекобод тумани. Инсон азиз, хотира муқаддас!

*Олмалиқ. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга 336 миллион 931 минг 250 сўм маблағ ажратилмоқда.

*Қуйи Чирчиқ. "Темир дафтар"да турган фуқароларга тикув мошиналари берилди.

*Юқори Чирчиқ. “Аёллар дафтари” га киритилган 15 нафар аёлга бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди.

*Ўрта Чирчиқ. Арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

*Янгийўл шаҳри. 36 нафар аҳоли иш билан таъминланди.

*Тошкент тумани. Деҳқончилик учун иссиқхона қуриб берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори Чирчиқ туманида Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар.

Ўзбекистон 24 "Ёшлар сиёсати амалда" кўрсатувини томоша қилинг.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat
Ҳайит намози ўқилиш вақти маълум бўлди

2021 йил 13 май пайшанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:30 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Юқори_Чирчиқ
#Аёллар_дафтарига_киритилган_фуқароларнинг_4_нафарига_субсидиялар_ажратилди

📊✳️Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган 4 нафар фуқарога жамғарма ҳисобидан субсидия ажратилиб, суғориш воситалари билан таъминланди.

Бундай эътибордан оз бўлсада аёлларинг кўнгиллари кўтарилиб, хонадонлари ками-кўстини тўлдиришга ёрдамлашса ажаб эмас!

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Шукроналик туйғуси.
🍃
Бой одам уйининг балконида ўтириб кўчани томоша қилар экан, аҳлатлар орасидан нималардир излаб юрган бир фақирни кўрди ва: “Оллоҳга шукрлар бўлсинки, фақир эмасман”, - деди.

Шу пайт фақир одам ён-атрофига қараб аравачада ўтирган бир ногирон одамни кўрди ва: “Оллоҳга шукрлар бўлсинки, қўл-оёғим бус-бутун”, - дер экан, айни шу пайтда ногирон одам ёнгинасидан шошилинч ўтиб кетаётган тез ёрдам машинасини кўриб: “Оллоҳга шукрлар бўлсинки, ҳаста эмасман”, - деди.

Бемор эса шифохонага боргач ҳаётдан кўз юмган бир одамни кўриб: “Оллоҳга шукрлар бўлсинки, тирикман”, - деди.

Шундай экан, қандай ҳолда бўлманг, қандай ҳолда бўлсак бўлайлик, ҳозироқ, шу онда, дарҳол: “Оллоҳга шукрлар бўлсин”, - дея шукр қилайлик.

Чунки ҳар нега қарамай сизга яшаш фурсати берилган. Бунинг қийматини билинг! Шукрлар бўлсин! Омон бўлинг!

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Обод_қишлоқ_дастури_бўйича_қурилиш_ишлари_бошланди

📌Маълумки,2021 йил Юқори Чирчиқ туманининг "Қурсой", "Кангли" маҳалла фуқаролари йиғинлари "Обод қишлоқ" дастури доирасига киритилган.

💯Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳоким ўринбосари Д.Асқаров "Обод қишлоқ" дастури доирасига кирган "Қурсой" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудуди фуқаролари билан учрашди.

📊Режага асосан, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқларни туман маркази билан боғлайдиган йўлларни янада яхшилаш, транспорт қатновини йўлга қўйиш, қишлоқ ички йўллари ва пиёдалар йўлакларини барпо этиш ва таъмирлаш, йўл бўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария иншоотлари ва ирригация тизимларини барпо этиш, транспорт тўхташ бекатларини қуриш каби муаммоларни бартараф этилиши кўзда тутилган.

🏢Бугунги кунда "Обод қишлоқ" дастурини амалга оширишда ишчи гуруҳ штаби тузилган бўлиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#аёллар_масалалари_бўйича_сайёр_қабул_ўтказилди

📊Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Айтекова "Гулобод" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида "Аёллар дафтари"га киритилган 72 нафар аёллар муаммоларини бартараф этиш юзасидан суҳбат олиб борди.

‼️Учрашувда ҳудуд аёлларин ўзларни қизиқтирган саволлари, талаб ва таклифлари билан ўртоқлашди.

📍Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари ўринбосари Г.Айтекова суҳбат жараёнида доимий даромад манбаига эга бўлиш, ўзини-ўзи банд қилиш, тадбиркорлик йўналишлари хусусида аёлларга тушунтириш ишларини олиб борди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat