#Юқори_Чирчиқ

9 май Хотира ва Қадрлаш куни

Юқори Чирчиқ тумани Мотамсаро она ҳайкали қошидаги байрам тадбиридан лавҳалар.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
​​Ахборот хизмати «тез ёрдам» ёки «дарвозабон» эмас!

Сарлавҳани ўқибоқ тезкорлик ва ҳимоя позицияси ахборот хизматининг мажбурияти-ку, дейишга шошилманг. Гап бошқа ерда.

Тошкент вилояти ҳокимлигида иш бошлаганимга бир неча кун бўлганига қарамай айрим хулоса ва фикрларимни баҳам кўрмоқчиман. Балки биргина ташкилотнинг ичидаги ҳолат кўпчиликка қизиқмасдир, лекин аминманки, юртимизнинг барча давлат ташкилотларида ҳам аҳвол шундан зўр эмас.

Аксарият матбуот котибларининг ичидаги гап — шу!

🔎Бир неча кунлик фаолиятим давомида матбуот котиби, ахборот хизмати фаолиятига доир меъёрий ҳужжатлар билан яна бир бор танишдим. Лекин ўкиганларим ва кўраётганларим бир-бирига кўпам мос тушмаяпти.

📑Бугунги кунда ахборот алмашинуви, очиқлик сиёсати талабидан келиб чиқиб махсус қарор билан барча давлат ташкилотларида ахборот хизматлари ташкил этилган. Президентнинг тегишли (4366-сонли) қарорида ушбу тузилмаларнинг мавқеи, молиялаштирилиши, вазифалари ва мажбуриятларигача баён қилинган.

⁉️Аввало, ахборот хизматига эга барча ташкилот раҳбарлари ушбу қарорни яна бир бор кўздан кечиришса фойдадан холи бўлмасди. Чунки тизимда мавжуд камчиликлар айнан у ёки бу томоннинг ўз вазифаси ёки мажбуриятини яхши билмаслигидан келиб чиқмоқда.

Ахборот хизматларига келсак, улар асосан тадбирларни ёритиш учун ТВ, етакчи ахборот порталлари ва блогерларни чақириб берадиган “тез ёрдам”га айланиб қолишган. Бир томондан бу уларнинг иши, лекин ўзига дахлдор бўлмаган бошқа ташкилот учун эмас-да.

🤦🏻‍♂️Вилоят ҳокимликлари ахборот хизмати мисолида айтсам, қайсидир туман, давлат ташкилоти ёки бошқарма ўзида ахборот хизмати бўла туриб, ҳокимликка бу борада талаб билан чиқади.

🤯Энди тасаввур қилинг, биргина вилоятда 22 та туман, шаҳар ва юзлаб ташкилотлар бор. Уларнинг нимаси кўп — тадбири кўп. Ҳокимият ахборот хизмати ҳам жисмонан, ҳам техник жиҳатдан бу талабларни қондира олмайди. Натижада тадбир “рисоладагидек” ёритилмайди. Охир-оқибат вилоят раҳбари сўраганида ҳокимият ахборот хизмати “гол ўтказворган” дарвозабон каби маломатга қолади. Ваҳоланки, майдондаги ўйинчилар вазиятни “гол ўтказиб юборишга” ўзлари тайёр қилиб беришади.

Юқоридаги ҳолатнинг келиб чиқиши бир нечта омилга бориб тақалади:

1. Жойлардаги ахборот хизматларининг ягона ўрнига малака талаби тўғри келмайдиган кадр ишга қабул қилиниши;

2. Ахборот хизмати раҳбарининг ўз ҳуқуқ, вазифа ва мажбуриятларини билмаслиги;

3. Ахборот хизматининг техник ва транспорт имкониятлари чеклангани ёки умуман мавжуд эмаслиги;

4. Ахборот хизмати раҳбарининг ойлик маоши ва мавқеи Президент қарорида кўрсатилганидек эмаслиги;

5. Давлат ташкилоти раҳбарининг ахборот хизматига нисбатан мажбуриятини бажармаслиги;

6. Ташкилотлар фаолиятидан келиб чиқиб ахборот хизматига қўшимча штатлар жорий этилмаганлиги;

7. Ахборот хизматларига ўзларига таалуқли бўлмаган топшириқларнинг юклатилиши.

🤝Биз, Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати АОКА вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда юқоридаги хулосалар асосида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликни бошладик. Бу борада давлат ташкилотлари раҳбарлари, туман, шаҳар ҳокимлари бизни қўллаб-қувватлашларига ишонаман. Тез фурсатда ижобий натижаларга эришамиз, деган умиддаман.

❗️Яна бир бор таъкидлашни истардим, юқорида келтирилган муаммолар биргина вилоят эмас, балки республиканинг барча ҳудудларида мавжуд. Шу боис жамоатчилик ва масъуллар эътиборини ушбу мавзуга қаратишни жоиз билдим. Зотан, бугун дунёни сиёсий кучлардан кўра кўпроқ ахборот бошқаряпти, десак муболаға эмас. Шундай экан, бу жараёнда мавжуд тизим фаолиятини тўғри йўлга қўйиш орқалигина сўз эркинлиги, тезкорлик, ахборот алмашинуви сифатини яхшилаш мумкин.

✍️Ҳамза ЖУМАЕВ,
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

👉Каналга аъзо бўлиш

Telegram
| Twitter |Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

9 май Хотира ва Қадрлаш куни

Юқори Чирчиқ туманидаги Мотамсаро она хайкали қошида бўлиб ўтган байрам тадбиридан лавҳалар

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ

9 май Хотира ва Қадрлаш куни

Юқори Чирчиқ туманидаги Мотамсаро она хайкали қошида бўлиб ўтган байрам тадбиридан лавҳалар

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Мотамсаро_она_хайкали_қошида_байрам_тадбири_ўтеазилди

Бугун Юқори Чирчиқ туман марказида жойлашган Мотамсаро она ҳайкали қошида 9 май Хотира ва Қадрлаш куни байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

🔰Тадбирда туман ҳокими У. Атемов сўз олиб, Улуғ Ватан уруши йилларида қонли жангларда жон олиб, жон берган юртдошларимиз хусусида тухталиб, ҳозирда ҳаёт тумандошларимизга соғлик тиладилар.

💐Ўтган ватандошларимиз хотирасига сукут сақлаб, барчани байрам билан қутлади.

🔥Тадбир давомида маданият, мусиқа вакилларининг сахнавий кўринишлари барчани кўзини ёшлантирди.

💥Тадбир сўнгида "Мотамсаро она" хайкали пойига гуллар қўйилиб, байрам кайфияти барчани қамраб олди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Адлия_хабари

Муаммоларга ҳуқуқий ечим топа олмаяпсизми?

Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube ижтимоий тармоғига жойланди.

Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

Юқори Чирчиқ туман ҳоеимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Хотира

9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари ва меҳнат фаҳрийлари ҳолидан хабар олинмоқда. Улар шарафига турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Қуйидаги ҳаволалар орқали улар билан яқиндан танишишингиз мумкин.

*Қуйи Чирчиқ тумани.

*Паркент тумани.

*Қибрай.

*Олмалиқ.

*Оҳангарон шаҳри.

*Тошкент тумани.

*Янгийўл шаҳри.

*Чирчиқ.

*Бўстонлиқ тумани.

*Ангрен.

*Оққўрғон тумани.

*Юқори Чирчиқ.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#уруш_йиллари

... танклар ва қурол-аслаҳа билан таъминлашга бош-қош бўлган инсоннинг уйи - музейга айлантирилган

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
LIVE.

9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирларни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/1418718425154669

https://www.youtube.com/watch?v=MKupdXOhN9w

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#онлайн

⚡️Айни дамда Президент Ш. Мирзиеёв раҳбарлигида 9 май - «Хотира ва қадрлаш куни» га бағишланган байрам тантаналари Тошкент вилояти Пискент туманида тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда.

Унда вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов, II жаҳон уруши ҳамда меҳнат фронти иштирокчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, мутасадди раҳбарлар, ёшлар иштирок этмоқда.

Уруш арафасида Ўзбекистонда 6,5 миллион аҳоли яшаган бўлса, шундан 1,5 миллиондан зиёд фуқаро фронтга сафарбар этилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok