#Юқори_Чирчиқ
#Болажонлар_ижодидан_лавҳалар

9 май Хотира ва Қадрлаш куни юртимизди кенг нишонланмоқда.

🔰Жумладан, Юқори Чирчиқ тумани болажонлари ҳам байрамга бефарқ эмас. Бунинг мисоли туманнинг 3-мактабгача таълим ташкилоти болажонларининг ижодий кечалари, бадиий чиқишларида яққол намоён.

🔆Байрам муносабати билан "Хотира бор экан, миллат бархаёт" шиори остида тадбирда қувноқ болакайлар ўзларининг ватанпарварлик чиқишлари билан барчани лол қолдирди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация
#Даврон_Ҳидоятов

Тошкент вилояти ҳокими: Ёшларга ҳақиқий бизнесни ҳеч ким ўргатмайди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Юқори_Чирчиқ
#Аҳоли_муаммолари_ўрганилмоқда

🔰Юқори Чирчиқ туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатлами муаммоларини ўрганиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

📌Жумладан 1-сектор ҳудудида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 1-сектор раҳбари У.Атемов, раҳбар ўринбосари А.Тастанбеков, 1-сектор котиби Б.Омонбоев ҳамда ташкилот раҳбарлари томонидан кредит асосида тикув машинаси олиш, иссиқхона қуриш, ўзини-ўзи банд қилиш ниятида бўлган фуқаролар билан суҳбатлашишди.

📊Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Тастанбеков фуқаролар билан суҳбатлашар экан, тикув машина олиш истагида бўлган аёлларга кредит олиши учун хужжжатлари расмийлаштирилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Forwarded from Нигоҳ
⚡️⚡️⚡️ Ш.Мирзиёев aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қарорни имзолади.

Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:

1️⃣ 2022 йил 31 декабргача муддатга эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга 4 та ўриндиқли енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда. Асосий талаблар:
ҳайдовчи 21 ёшга тўлган ва бошқарувида 10 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда эксплуатация қилинаётган енгил автомобиль бўлиши;
техник хизмат кўрсатиш станцияларида ҳар 6 ойда камида бир маротаба техник кўрикдан ўтиши;
хусусий клиникаларда ёки оилавий поликлиникаларда ойлик тиббий кўрикдан ўтиши лозим.

2️⃣ Якка тартибдаги тадбиркорларга такси фаолияти билан шуғулланиш учун бошланғич тўлов 5 баробарга камайтирилиб 690 минг сўмни, ойлик тўлов 1,5 баробарга камайиб 425 минг сўмни ташкил қилади.

3️⃣ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор сифатида такси фаолияти билан шуғулланиш фақатгина мижозларни излаш бўйича интерактив хизмат кўрсатувчи компаниялар (агрегаторлар) хизмати орқали амалга оширилади.

4️⃣ Такси фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун қуйидаги ягона талаблар жорий этилмоқда:
автотранспорт воситасининг том қисмига тўқсариқ рангли фонарь (плафон) ўрнатиш ва унда “TAXI” таниш белгисини акс эттириш;
тўловни амалга ошириш ҳамда босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (уяли телефон, планшет ва бошқалар) билан жиҳозлаш;
автотранспорт воситасининг приборлар панелида автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган табличка мавжуд бўлиши.

5️⃣ Юридик шахсларга тегишли таксилар учун қуйидаги преференциялар назарда тутилмоқда:
“тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхтаб, йўловчиларни олиш ва тушириш ҳуқуқи сақланиб қолмоқда;
аэропорт, темир йўл вокзали, давлат иштирокидаги автовокзал, бозор ва савдо комплексларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул киришга рухсат берилмоқда;
автобуслар учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлагида ҳаракатланишга рухсат берилмоқда.

Шунингдек, 2023 йил 1 январга қадар такси сифатида фойдаланиладиган автотранспорт воситаларининг ранги (“фил суяги” ва сариқ ранглар) ҳамда махсус давлат рақамига (“ТТ” серияли) қўйилган талаблар тўхтатилмоқда.

P.S. Мазкур чоралар билан кира қилиш учун шароитлар сезиларли даражада соддалаштирилмоқда. Кўриниб турибдики, йиллар давомида соҳада авж олган яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш учун ҳукумат томонидан улкан қадам ташланмоқда. Энди эса навбат нелегал бўлиб ишлаб келган таксистларга!

👉@nigoh_01
#Юқори_Чирчиқ
#меҳнат_ярмаркасида_52_нафар_фуқаро_бандлиги_таъминланди

Юқори Чирчиқ тумани прокурори секторидаги туман марказидан узоқда жойлашган "Қўрсой" МФЙда "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"даги ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилилди.

📍Меҳнат ярмаркасида корхона-ташеилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, 52 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.

⚡️Туман ҳокимлиги, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан ташкил этилган бу каби ярмаркалар туманнинг чекка ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat
#Дайжест

❗️06.05: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
1️⃣“Ёшлар: 1+1” дастурининг кредити муаммоми?
2️⃣Аҳолини ишга жойлаштириш давом этмоқда.

*Ўрта Чирчиқ.
Ички ишлар бўлими бошлиғи кубогида ғолиблар аниқланди.

*Юқори Чирчиқ.
1️⃣Ишсиз аёлларга тикув машиналари тарқатилди.
2️⃣52 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.

*Чирчиқ шаҳри. “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

*Тошкент тумани. Пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди.

*Олмалиқ шаҳри.
1️⃣Магистрал қувурлар капитал таъмирланмоқда.
2️⃣Мирзо Улуғбек маҳалласи аёлларининг мурожаатлари тингланди.

*Қуйи Чирчиқ: Ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

*Оққўрғон тумани. Байрам муносиб тарзда нишонланмоқда.

*Ўрта Чирчиқ. Маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

*Қибрай тумани.
1️⃣Вилоятда ягона бўлган Call-марказ туманда ўз фаолиятини бошламоқда.
2️⃣101 ёшни қаршилаган онахоннинг ҳолидан хабар олинди.

*Ангрен шаҳри. 20 нафар аёл Ахборот технологиялари ва компьютер йўналиши бўйича ўқув машғулотларига жалб этилди.

*Янгийўл тумани. "Хотира азиз, қадр муқаддас" номли акция ўтказилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
ЧОРВОҚ ЙЎЛИ ЁПИЛАДИ

⚡️Жорий йилнинг 6-7-8 май кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 🚴велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорбоғ автомобиль йўлида маълум вақтларда транспорт ҳаракати 🚧чекланади, деб хабар берди ЙҲХБ.

⚠️ 6 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чорбоғ автомобиль йўлининг 34-54 километрлари оралиғи;
⚠️ 7 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Тошкент – Чорбоғ – Чимён автомобиль йўлининг 34-71 километрлари оралиғи;
⚠️ 8 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чирчиқ шаҳри – Чирчиқ Олимпия заҳиралар коллежи автомобиль йўлида транспорт ҳаракати чекланишини маълум қиламиз.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар
👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Ҳар бир битирувчи камида 2 та чет тилини мукаммал билиши шарт — Шавкат Мирзиёев

Ҳар бир вилоятда биттадан университет чет тиллари бўйича таянч олийгоҳ сифатида белгиланади

Айни вақтда Президент раҳбарлигида чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор ўтказилмоқда.

Унда ҳар бир вилоятда биттадан университет чет тиллари бўйича таянч олийгоҳ сифатида белгиланишини маълум қилди.

«Чет тилларини ўқитишга урғуни бошқача қўйиш керак. Катта корхоналар қуриляпти, технологиялар ўрнатиляпти. Хорижий тилни мукаммал билиш зарурати юзага келяпти. Барча ҳудудлар раҳбарлари, таълимга алоқадор ташкилотлар ўзбек тилига бўлган эътиборимизни четда қолдирмай, чет тилларини ўргатиш бўйича жиддий шуғулланиши керак. Мактаб, лицей, коллеж ва олийгоҳ битирувчилари камида 2 та чет тилини мукаммал билишлари шарт» - дейди Президент.

Президент Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилди.

👉Бизни кузатишда давом этинг.👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2
#Юқори_Чирчиқ
#муаммолар_ҳоким_томонидан_ўрганилмоқда

Айни дамда Юқори Чирчиқ туман ҳокими У. Атемов, туман мутасадди раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули ўтказилмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat