#Юқори_Чирчиқ

Тошкент вилояти прокурори улуғ Ватан уруши иштирокчиларини йўқлаб, байрам билан табриклади.

Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов, Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбой Атемов ҳамда туман прокурори Ғанишер Абдусаломов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Дуйсеқулов Султон, Баймурзаев Бексеит ҳамда Ҳудойбергенов Андакул оталарни 9 май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан уйларида бўлиб, табриклашди.

Вилоят, туман мутасадди раҳбарлари Қонли жанггоҳлардан омон чиққан оталар билан суҳбатлашар экан, жанг майдонларида бўлган воқеалар билан ўртоқлашди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat
#Дайжест

❗️05.05: БУГУН ВИЛОЯТДА

Янгийўл тумани.
1️⃣Яшашга яроқсиз уйларда яшовчи фуқароларга замонавий қулай шароитларга эга бўлган уй-жойлар таклиф қилинмоқда.
2️⃣"9-май Хотира ва қадрлаш куни" байрам тантаналари бошланди.

*Бўстонлиқ тумани. Уруш қатнашчилари саёҳатга олиб чиқилди.

*Чиноз тумани. Зотдор қуён фермаси ташкил қилиш осонми?

*Пискент тумани. Ҳоким уруш фаҳрийларини байрам билан табриклади.

*Паркент тумани. Боболар жасорати мангу яшайди.

*Қибрай тумани. Уруш қатнашчиларига вилоят ҳокимининг совғаси топширилди.

*Ўрта Чирчиқ.
1️⃣Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига 12 миллион сўмлик пул мукофоти топширилди.
2️⃣Маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

*Оққўрғон тумани. 135 нафар аёлга 132 млн. 300 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

*Қуйи Чирчиқ. Улуғ Ватан уруши иштирокчиси Тошпўлат ота Мусировга Президент совғаси топширилди.

*Бекобод тумани. Фронт орти меҳнат фаҳрийлари хонадонларида кичик консерт дастурлари уютирилди.

*Нурафшон шаҳри. Ҳоким ёшлар билан учрашди.

*Юқори Чирчиқ. Тошкент вилояти прокурори улуғ Ватан уруши иштирокчиларини йўқлаб, байрам билан табриклади.

*Олмалиқ шаҳри.
Инновация - келажак сари қадам.
Президент совғалари тантанали равишда топширилди

*Ангрен шаҳри. Ҳоким 16 нафар ёшнинг муаммосини тинглади. Натижада...

*Янгийўл шаҳри. Уруш фаҳрийларига совғалар топширилди.

*Тошкент тумани. Ички кўчаларга асфальт қопламаси ётқизилмоқда.

*Зангиота тумани. Электр таъминотидан қарздорлиги бор ташкилотлар номи очиқланди.

*Нурафшон. Ҳоким ва ёшлар” учрашуви: барча муаммонинг ечими бор

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Бандлигини_таъминлаш_мақсадида_аёлларга_тикув_машиналар_тарқатилди

💯Савобли ишларни ҳар куни ҳар пайт қилган афзал.

📊Бу борада Юқори Чирчиқ тумани раҳбари У.Атемов бошчилигида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

📍Жумладан, жорий йилнинг 5 апрел куни Юқори Чирчиқ туманининг 1- сектор ҳудудидаги кам таъминланган, бандлиги таъминланмаган аёлларни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун тикув машиналари тарқатилди.

Батафсил👆

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқори Чирчиқ туман прокуратураси томонидан меҳр-саховат тадбирлари давом этмоқда

Хусусан, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ғ.Абдусаламов томонидан сектор ҳудудидаги Саксонота МФЙда яшовчи эҳтиёжманд фуқарога ногиронлик аравачаси тақдим этилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#иккинчи_жаҳон_уруши_қаҳрамонларига_совғалар_топширилди

🔆Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, иймони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди.

📈Бугун Юқори Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи Улуғ Ватан уруши қатнашчилари Худойбергенов Андакул, Дуйсеқулов Султон, Баймурзаев Бексеит оталарнининг ҳурсандчилиги чексиз.

📊Байрам муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва Оилани қуллаб қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г. Маъруфова, Тошкент вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси, Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Парпибоева, туман ҳокими У.Атемов, ҳоким ўринбосарлари Д.Асқаров ҳамда Г.Айтекова қаҳрамонлар хонадонларида бўлиб, байрам билан қутлашди.

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Болажонлар_ижодидан_лавҳалар

9 май Хотира ва Қадрлаш куни юртимизди кенг нишонланмоқда.

🔰Жумладан, Юқори Чирчиқ тумани болажонлари ҳам байрамга бефарқ эмас. Бунинг мисоли туманнинг 3-мактабгача таълим ташкилоти болажонларининг ижодий кечалари, бадиий чиқишларида яққол намоён.

🔆Байрам муносабати билан "Хотира бор экан, миллат бархаёт" шиори остида тадбирда қувноқ болакайлар ўзларининг ватанпарварлик чиқишлари билан барчани лол қолдирди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация
#Даврон_Ҳидоятов

Тошкент вилояти ҳокими: Ёшларга ҳақиқий бизнесни ҳеч ким ўргатмайди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Юқори_Чирчиқ
#Аҳоли_муаммолари_ўрганилмоқда

🔰Юқори Чирчиқ туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатлами муаммоларини ўрганиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

📌Жумладан 1-сектор ҳудудида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 1-сектор раҳбари У.Атемов, раҳбар ўринбосари А.Тастанбеков, 1-сектор котиби Б.Омонбоев ҳамда ташкилот раҳбарлари томонидан кредит асосида тикув машинаси олиш, иссиқхона қуриш, ўзини-ўзи банд қилиш ниятида бўлган фуқаролар билан суҳбатлашишди.

📊Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Тастанбеков фуқаролар билан суҳбатлашар экан, тикув машина олиш истагида бўлган аёлларга кредит олиши учун хужжжатлари расмийлаштирилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Forwarded from Нигоҳ
⚡️⚡️⚡️ Ш.Мирзиёев aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қарорни имзолади.

Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:

1️⃣ 2022 йил 31 декабргача муддатга эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга 4 та ўриндиқли енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда. Асосий талаблар:
ҳайдовчи 21 ёшга тўлган ва бошқарувида 10 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда эксплуатация қилинаётган енгил автомобиль бўлиши;
техник хизмат кўрсатиш станцияларида ҳар 6 ойда камида бир маротаба техник кўрикдан ўтиши;
хусусий клиникаларда ёки оилавий поликлиникаларда ойлик тиббий кўрикдан ўтиши лозим.

2️⃣ Якка тартибдаги тадбиркорларга такси фаолияти билан шуғулланиш учун бошланғич тўлов 5 баробарга камайтирилиб 690 минг сўмни, ойлик тўлов 1,5 баробарга камайиб 425 минг сўмни ташкил қилади.

3️⃣ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор сифатида такси фаолияти билан шуғулланиш фақатгина мижозларни излаш бўйича интерактив хизмат кўрсатувчи компаниялар (агрегаторлар) хизмати орқали амалга оширилади.

4️⃣ Такси фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун қуйидаги ягона талаблар жорий этилмоқда:
автотранспорт воситасининг том қисмига тўқсариқ рангли фонарь (плафон) ўрнатиш ва унда “TAXI” таниш белгисини акс эттириш;
тўловни амалга ошириш ҳамда босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (уяли телефон, планшет ва бошқалар) билан жиҳозлаш;
автотранспорт воситасининг приборлар панелида автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган табличка мавжуд бўлиши.

5️⃣ Юридик шахсларга тегишли таксилар учун қуйидаги преференциялар назарда тутилмоқда:
“тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхтаб, йўловчиларни олиш ва тушириш ҳуқуқи сақланиб қолмоқда;
аэропорт, темир йўл вокзали, давлат иштирокидаги автовокзал, бозор ва савдо комплексларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул киришга рухсат берилмоқда;
автобуслар учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлагида ҳаракатланишга рухсат берилмоқда.

Шунингдек, 2023 йил 1 январга қадар такси сифатида фойдаланиладиган автотранспорт воситаларининг ранги (“фил суяги” ва сариқ ранглар) ҳамда махсус давлат рақамига (“ТТ” серияли) қўйилган талаблар тўхтатилмоқда.

P.S. Мазкур чоралар билан кира қилиш учун шароитлар сезиларли даражада соддалаштирилмоқда. Кўриниб турибдики, йиллар давомида соҳада авж олган яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш учун ҳукумат томонидан улкан қадам ташланмоқда. Энди эса навбат нелегал бўлиб ишлаб келган таксистларга!

👉@nigoh_01
#Юқори_Чирчиқ
#меҳнат_ярмаркасида_52_нафар_фуқаро_бандлиги_таъминланди

Юқори Чирчиқ тумани прокурори секторидаги туман марказидан узоқда жойлашган "Қўрсой" МФЙда "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"даги ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилилди.

📍Меҳнат ярмаркасида корхона-ташеилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, 52 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.

⚡️Туман ҳокимлиги, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан ташкил этилган бу каби ярмаркалар туманнинг чекка ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat