#Юқори_Чирчиқ
#ёшларга_берилган_ер_майдонига_уруғ_экилмоқда

Юқори Чирчиқ туманидаги "Ёшлар дафтари"да турган 357 нафар бандлиги таминланмаган, эҳтиёжманд ёшларга 89 гектар 25 сотих ер майдони ажратилган.

📌Жорий йилнинг 20 апрел куни ушбу ёшларга Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги ҳамда фермерлар томонидан ёшларга ёрдам тариқасида энг сара маккажўхори уруғи экиб, агротехник тадбирлар кўрсатилган ҳолда топширилди.

🌽Туман ҳокимлиги томонидан экиб берилган "Seitec" номли маккажўхори уруғи Американинг энг сара уруғларидан ҳисобланиб, гектарига 15-18 тоннагача ҳосил беради.

📍Бундан албатта кўзланган мақсад, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбаига эга бўлишидир.

📍Бу ташаббусга туман ҳокими У.Атемов раҳбарлик қилиб, туман ҳоким ўринбосарлари Д.Асқаров, Р.Утамалиев ҳамда туман Ёшлар ишлари Агентлиги раҳбари Н.Хожиевлар иштирокида ташкиллаштирилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Раҳбар_ва_ёшлар_учрашуви

📌Бугун Юқори Чирчиқ тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган 26- умумий ўрта таълим мактабида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви қизғин тарзда ўтказилди.

📍Учрашув туман ҳокими У.Атемов, туман прокурори Ғ.Абдусаломов, туман Давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари А. Қаҳҳоров, туман ҳоким ўринбосари Д.Асқаров, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳраби Ж.Эрматов, туман Ёшлар ишлари Агентлиги раҳбари Н.Хожиев ҳамда барча туман маъуллари иштирокида бўлиб ўтди.

💯Туман масъуллари уюшган ва уюшмаган ёшларини қизиқтирган савол ва таклифларига жавоб бериб, керакли тавсияларини беришди.

Бугунги кунда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган катта имтиёзлардан ҳудуд ёшлари мамнун эканликларини, ажратилган ер майдонларига ҳокимлик томонидан махсулот экиб берилиб, агротехник хизматлар кўрсатилишидан кўнгиллари кўтарилганлигини такрор айтиб ўтишди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichi
#маҳаллабай_тизим

Тошкент вилоятида 133 та маҳалла “оғир” тоифага киритилди

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#ёшларга_берилган_ер_майдонига_уруғ_экилмоқда

Юқори Чирчиқ туманидаги "Ёшлар дафтари"да турган 357 нафар бандлиги таминланмаган, эҳтиёжманд ёшларга 89 гектар 25 сотих ер майдони ажратилган.

🌽🌽🌽Жорий йилнинг 20 апрел куни туман ҳокимлиги ҳомийлигида ёшларга "Seitec" номли маккажўхори уруғи экиб берилди.

📍Американинг энг сара уруғларидан ҳисобланган бу маккажўхори гектарига 15-18 тоннагача ҳосил беради.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat
Вилоятда об-ҳаво

Бугун кечаси +11...+15°
даража илиқ бўлиб, шимоли-ғарбдан секундига 3-6 м тезликда шамол эсади. Ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво намлиги 49-71 % ни ташкил этади.

Эртага кундузи + 17...+20° даража илиқ бўлади. Шимоли-ғарбдан секундига 3-4 м тезликда шамол эсиб, ҳаво намлиги 41-63 % ни ташкил этади. Ёғингарчилик кузатилмайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#қизиқарли_психология
П С И Х О Л О Г И К Т Е С Т:
🧐ҚАЙСИ ГЕОМЕТРИК ФИГУРА СИЗГА ЁҚАДИ?

🟩КВАДРАТ: тинчимайдиган меҳнаткаш, энциклопедист, диққатли, ҳаёт шиори – ҳамма ишда тартиб бўлиши керак.

🟡ДОИРА: бағрикенглик рамзи, инсонпарвар, ҳаёт шиори – инсонлар бахт-саодати, у коллективнинг барча аъзолари учун комфорт ва қулайлик яратади.

🔺УЧБУРЧАК: етакчи, креатив шахс, ғайратли ва шиддатли, ўзига ишонадиган, ҳиссиётли, унинг фаолияти доимо муайян мақсадга эришишга йўналтирилган, коллектив ишини қадрлайди.

🔲ТЎҒРИ БУРЧАК: ҳар доим ўз касбий фаолияти учун яхши ғоялар қидирувида, ўзгаришларни олдиндан кўра олиш қобилияти бор, қизиқувчан, ботир ва жасур, ишонувчан, соддасиз ва таъсирчан.

〽️ЗИГЗАГ: ижодий ва ноёб шахс, образли фикрлайди, интуиция қобилиятига эга, ғояларни баҳолаш ва умумлаштиришга қодир, ақли ўткир, заковатли инсон, хар-ҳил чегара ва шаблонларга чидамсиз.

Каналга аъзо бўлинг👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Дайжест

❗️БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
🔹33 млн. сўмлик кредит олишнинг осон йўли. 🔸9 нафар ёшга 33 млн. сўмгача бўлган имтиёзли кредит берилди.

*Янгийўл тумани.
🔹80 нафарга яқин ёшларнинг мурожаатлари, манзилли йўналтирилди. 🔸Туман тиббиёт бирлашмасида нега гемодиализ аппарати ишламай қолди?

*Қуйи Чирчиқ тумани.
🔹Тадбиркорлар савобли амалларини кўпайтиришмоқда.

*Ўрта Чирчиқ тумани.
🔹Ахборот-кутубхона марказига 25 та компьютер жамланмаси берилди. 🔸Яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшлар.

*Пискент тумани.
🔹6 нафар йигит-қизнинг мурожаати ижобий ҳал қилинди.🔸 Хайрия учун 184,5 млн. сўм ажратилди.

*Оҳангарон тумани.
1️⃣Янги МТТ биноси фойдаланишга топширилди. 2️⃣"Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"да рўйхатда турганларга ҳокимлик совғалари тақдим этилди.

*Зангиота тумани.
🔹Ишсиз ёшлар бугун яхшигина даромадли иш билан шуғилланмоқда. 🔸Бепул кўчат тарқатилди.

*Оққўрғон тумани.
🔹"Ички ишлар кубоги" воллейбол турнирининг туман босқичи ўтказилди. 🔸Тиббий кўрик учун бепул ваучерлар тарқатилди.

*Қибрай тумани.
🔹Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.🔸200 нафарга яқин хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

*Янгийўл шаҳри.
🔹Ҳудудда 328 та бўш иш ўрни борлигини биласизми?

*Тошкент тумани.
🔹Ҳуснора Муҳаммадиева халқаро фан олимпиадасида ғолиб бўлди. 🔸Нуронийлар спортда ҳам ёшларга ўрнак бўлмоқда.

*Нурафшон шаҳри.
🔸Ҳоким Садриддин Эргашевнинг мурожаатига алоҳида эътибор берди.

*Юқори Чирчиқ тумани.
🔹"Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from . .
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Блиц_интервью

👥Жамоатчилик фикри

📢 САВОЛ:
Жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқлари тенг ярмини қачонгача тўлаши керак?

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Юқори_Чирчиқ
#Карантин_қоидаларига_қатъий_амал_қилинг!_

‼️Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани таълим муассасаларида давомат тадбири ва карантин қоидаларига амал қилиш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat
НЕГА АҲОЛИ ҚАТЛАМИНИНГ ЭМЛАНИШИ БИРМУНЧА СУСАЙДИ?

МУТАХАССИС ЖАВОБ БЕРАДИ
Ўзбекистонда COVID-19 эпидемияси бўйича фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушган саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков жавоб берди.

Савол: Кейинги пайтларда мутахассислар томонидан тез-тез тилга олинаётган жамоавий иммунитет ҳақида тушунча берсангиз, бу нимани англатади?

Жавоб: Бу эпидемиологик тушунча бўлиб, у вақт ўтиши билан аҳолининг айрим қисмида маълум бир инфекцияга қарши иммунитет шаклланиб, касаллик тарқалишининг секинлашишига ёки умуман тўхташига олиб келувчи омил дея қараш мумкин.
Аксарият ҳолларда жамоавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг маълум бир қисми касалликка чалинган бўлиши керак. Кўпгина олимлар коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 60 фоизи касал бўлиши керак, деган фикрни олға сурмоқдалар. Бу хавотирли йўл ҳисобланиб, аҳолининг айнан шунча қисмини касалланишини кутиб ўтириш қанча-қанча умрларнинг бой берилишига олиб келиши мумкин. Шу боис ҳам аҳолининг 60-70 фоизида иммунитет шаклланиши учун ушбу миқдордаги аҳолининг касалланишини кутиб ўтирмасдан, аксинча эмлаш тадбирлари орқали уларда иммунитетни пайдо қилиб, керакли миқдордаги жамоавий иммунитетнинг шаклланишига ҳаракат қилишимиз керак.

Савол: Республикада коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари қандай кетмоқда?

Жавоб: 2021 йилнинг 20 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 27 828 нафар киши COVID-19га қарши эмланди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 458 555 нафарга етди.
Умумий эмланганларнинг 266050 (58.0 фоиз) AstraZeneca 192505 (42.0 фоиз) ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини қабул қилишган.
20 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Наманган вилояти (3864 нафар),
Фарғона вилояти (3532 нафар),
Самарқанд вилояти (3245 нафар) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
Фарғона вилоятида 66 381 нафар,
Наманган вилоятида 47 841 нафар,
Андижон вилоятида 46 639 нафар,
Самарқанд вилоятида 43 394 нафарни ташкил қилмоқда.
Эмланганлар орасида жиддий асоратлар ва ножўя таъсирлар кузатилмади.

Савол: Нега эмлаш тадбирлари бошланган дастлабки кунларда 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли кўпроқ эмланаётган эди, энди эса ушбу аҳоли қатламининг эмланиши бирмунча сусайди?

Жавоб: Хабарингиз бор, аҳолининг 65 ёшдан юқори бўлган қисми ва тиббиёт ходимлари юқори хавф ости гуруҳига мансуб деб белгиланган. Шу боис ҳам биринчи галда айнан уларни коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари билан қамраб олишга эътибор қаратилмоқда. Рўза кунлари бошлангунга қадар ҳақиқатдан ҳам 65 ёшдан катта бўлган аҳолининг эмланиш даражаси нисбатан юқори рақамларда бўлиб турди. Рўза кунлари ва рўза тутиш билан боғлиқ ҳолда ушбу ёш қатламининг коронавирусга қарши эмланиш даражаси бирмунча пасайди. Бироқ, ушбу аҳоли қатламининг эмланиши давом этмоқда. Бугунги кунга қадар эмланганларнинг қарийб 50 фоизи айнан шу ёшдаги аҳоли қатламига тўғри келади.

@sanepidxizmat
#Юқори_Чирчиқ
#150_ўринга_мўлжалланган_болалар_боғчаси

📍Айни дамда Юқори Чирчиқ туман ҳоким ўринбосари Д.Асқаров "Обод қишлоқ" дастури доирасига кирган "Қурсой" маҳалла фуқаролар йиғинида.

🏢Туман ҳоким ўринбосари "Қурсой" МФЙда қурилиши режалаштирилган 150 ўринга мўлжалланган болалар боғчаси ер майдони ҳамда 2020 йилда қурилган "Ақлвой" болалар майдончасини кўздан кечирди.

Шу билан бир қаторда, маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли билан самимий суҳбатда бўлди.

⚡️Хусусан, П.Бегимқулов, С.Кенжабаеваларнинг хонадонларини ўрганиб, уларнинг нафақада эканлигига карамай, даромад манбаи бўлган томорқадан унумли фойдаланаётганлигидан ҳурсанд бўлди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
@yuqorichirchiq_hokimiyat