#Юқори_Чирчиқ
#Гувоҳномалар_сайёр_тартибда_топширилди

Бугун Юқори Чирчиқ тумани "Истиқлол" МФЙ ҳудудида Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси, Юқори Чирчиқ туман Давлат хизматлари маркази ҳамда туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ходимлари билан биргаликда маҳаллабай тарзда аҳоли фикрини ўрганиш учун тумандаги бир нечта маҳаллаларда хонадонма хонадон юриб, фуқароларнинг муаммо ва мурожаатлари ўрганилди.

📊Сайёр қабулда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбар ўринбосари Г.Айтекова, туман ИИБ раҳбари И.Шоакбаров, Юқори Чирчиқ туман ФҲДЁ мудираси Н.Фаҳаддиновалар томонидан, туғилганлик гувоҳномаси йўқ болажонларнинг 23 нафарига гувоҳнома, 3 та оилага никоҳ кайд этилганлик гувоҳномалари расмийлаштирилиб, ўз эгаларига топширилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
​​#Эълон

Диққат, танлов!

Журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳаётига доир телерадио, интернет ва босма нашрларда эълон қилинган материаллар танловини эълон қилади.

Танлов шартлари:

материаллар Тошкент вилояти миқёсида аниқ бир соҳани қамраб олиши керак;
материалларнинг жанри чегараланмаган;
танловнинг ҳар бир иштирокчиси камида 5 та материал билан қатнашиши шарт;
танловга материаллар 2021 йилнинг 15 июнига қадар @tanlov_oav_bot орқали қабул қилинади.

❗️Юборилган материалларнинг ҳақиқатдан ҳам ОАВда эълон қилинганини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Асосий номинациялар:

1. Энг яхши теле-видео материал;
2. Энг яхши радио эшиттириш;
3. Энг яхши интернет материали;
4. Босма нашрларда чоп этилган энг яхши материал;
5. Энг яхши фотолавҳа.

Номинациялар ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин
: 10 миллион сўм;
2-ўрин: 5 миллион сўм;
3-ўрин: 3 миллион сўм.

Тақдирлаш маросими 2021 йил, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар ва танловга тақдим этилган материаллар билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалари орқали танишиб боришингиз мумкин.

Изоҳ: Танлов материаллари 2021 йил 1 апрелдан кейин эълон қилинган бўлиши керак!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хусусийлаштириш борасида янгича қадам ёхуд
сотилиши белгиланган йирик давлат активлари оммавий савдоларга чиқарилди.

“Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида” 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармон билан давлатнинг бир қатор йирик активларини хусусийлаштириш белгиланган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори Чирчиқ туман 2-сектори томонидан амалга оширилаётган ишлар Маҳалла телеканали "Муқаддас аёл" кўрсатуви нигоҳида.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉@yuqorichirchiq_hokimiyat
#Дайжест

❗️БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
700 нафар қурувчи битта объектни қуриш билан банд.

*Юқори Чирчиқ тумани. Фуқароларни темир дафтарда чиқариш учун нималар қилиняпти?

*Ўрта Чирчиқ тумани. Газобетон ишлаб чиқарилмоқда.

*Тошкент тумани. Янги боғча очилди.

*Қибрай тумани. 3 нафар 11 синф ўқувчиси IELTS сертификатини қўлга киритди.

*Зангиота тумани. 1️⃣Ҳокимнинг стрессга чидамлилик даражаси ўрганилди. 2️⃣Судьяларни судга бериш керакми?

*Олмалиқ шаҳри. 1️⃣Эмлаш жараёнлари қай тартибда амалга оширилмоқда. 2️⃣Шаҳар кўчалари янги бекатлар билан бойимоқда.

*Бекобод ва Тошкент туманларидаги халқ қабулхоналарининг мудири ўзгарди.

*Ангрен шаҳри. 1️⃣Ҳоким Туркиялик инвесторлар билан учрашди. 2️⃣Ёшлар ўзини ўзи банд қилмоқда.

*Бекобод ва Ўрта Чирчиқ туманларида аёл ва қизларга сертификатлар топширилди.

*Бўстонлиқ тумани. 7 апрель куни деҳқон бозори ёпилади.

*Оҳангарон тумани. "Аёллар дафтари"даги етти нафар хотин-қиз ишли бўлди.

*Пискент тумани. Мирзабек мини стадион қуради.

*Қуйи Чирчиқ тумани. "Ёшлик баҳори" фестивали бўлиб ўтди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Юқори_Чирчиқ
#саховат_ва_кўмак
#аёллар_дафтари

📝Юқори Чирчиқ тумани "Жалол тепа" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, "Аёллар дафтари" га кирган тўрт нафар аёл бандлиги таъминланди.

📍Хусусан, маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А. Беркинова, Н. Эргешова, Г. Сыбанова, А. Кулбековаларга Асака банк ҳамда туман ҳокимлиги ҳомийлигида тикув машиналари билан таъминланди.

🟢Бундан албатта кўнгиллари шод, режалар бисёр.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Мулоҳаза

Мактаб директори айтади:
"Эрталаб мактабга келдим. Не кўз билан кўрайки, мактабнинг ташқи деворига сепиладиган бўёқ билан хуник бир гап ёзилган эди. Узоқ текширувдан сўнг буни ким қилганини аниқладик. Дарров унинг отасини мактабга чақирдик. У келди. Девордаги ёзувни кўргач, хотиржамлик билан ўғлини чақириб беришимизни сўради. Ўғлини чақирдик. У ўғлидан хақиқатдан хам бу ишни қилганми ёки қилмаганини сўради. Ўғли қилганини тан олди. Сўнгра ота чўнтагидан телефонини чиқариб бўёқчига телефон қилди. У келгач, у билан деворни олдингидан хам чиройли қилиб беришини айтиб келишди. Кейин ўғлига қараб сокинлик билан деди:
- Ўғлим! Агар бошимни кўтариб юришимга сабаб бўла олмасанг, хеч бўлмаганда уни тушириб юришимга сабаб бўлма!

Сўнгра у биздан рухсат олиб қайтиб кетди. Мен ўқувчига қарадим. У қўллари билан юзини ушлаб йиғлар эди. Мен отанинг услубидан ва унинг боласига таъсиридан хайратда эдим. Сўнгра у ўқувчи биздан кечирим сўради, пушаймонлигини изхор қилди. Кейинчалик мактабнинг энг олд ўқувчиларидан бирига айланди.

Хақиқий мураббий ўқувчисига хатодан гўзал натижа олишни, тўғри йўл топишни ўргатади. Қадимгилар: "Хато тўғриликка олиб боради", дейишган. Мақсад жазолаш эмас. Мақсад муаммони даволаш ва мушкулотдан ийжобий натижа билан чиқиш йўлини топишдир.
Ўргатинг, қаттиққўллик қилманг. Қаттиққўлликдан муаллимлик афзалдир!

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
7 апрель - Бутунжаҳон Саломатлик куни!

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 1948 йил 7 апрель куни ташкил топган. Ушбу сана Жаҳон саломатлик куни сифатида бутун дунёда байрам қилинади, турли акция ва тадбирлар ўтказилади. Хусусан, юртимизда ҳам кенг аҳоли қатламини қамраб олувчи кичик марафон, спорт мусобақалари ташкил этилади.

Афсуски, бу йил коронавирус пандемияси сабаб сайёрамизда ушбу кун кенг нишонлаймайди. Вазият оммавий тадбирларни ўтказмасликни талаб этмоқда.

Шундай бўлса-да, уй шароитида енгил машғулотларни бажариб, ўз саломатлигимизни янада мустаҳкамлашга, бу билан нафақат ўзимиз, балки жамият тараққиёти учун ҳам хисса қўшишимиз мумкин.

Фақат соғлом бўлсаккина, эзгу ишларни амалга ошира оламиз. Бунинг учун эса доимий равишда ҳаракатда бўлмоғимиз, спорт билан шуғулланишимиз талаб этилади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Forwarded from Олтин воҳа
Ҳаёт пушаймон қилиш учун жуда қисқа

Аёл таксига ўтирди ва ҳайдовчига аэропортга бормоқчилигини айтди. Машина ўнг чизиқ бўйлаб йўл олди. Тўсатдан қора рангли юк машина қаршисидан чиқди. Ҳайдовчи тўқнашиб кетмаслик учун зудлик билан тормоз берди. Такси тўхташга улгурди, аммо орқадан келаётган машина билан тўқнашиб кетишига бир баҳя қолди. Юк машина ҳайдовчиси ойнадан бошини чиқариб ҳақорат қилганча бақира кетди. Такси ҳайдовчиси эса хотиржам табассум билан самимий қўл силкиб қўйди.

Бир зумда рўй берган бу воқеадан даҳшатга тушган аёл, такси ҳайдовчисининг бу ишидан ажабланди. “Нега бундай қилдингиз? – дея сўради аёл. У сал бўлса машинангизга зиён етказиб, иккимизни ҳам ўсал қиларди”.

Такси ҳайдовчиси кулимсираб:
– Ахлат қутиси қоидаси, – деди.
– У нима дегани? – деди аёл ҳеч нарсани англамай.
– Айрим одамлар ахлат қутиси каби, – дея изоҳлади ҳайдовчи. – Юрагида ахлат кўтариб юради, жаҳл-ғазаб ва тушкунлик ташийди. Қалби ахлат билан тўлиб-тошиб кетса, қаергадир тўкишга эҳтиёж сезадилар. Уларнинг руҳий ахлатига мен ёки сиз нишон бўламиз. Шундай пайтларда ҳеч ўзингизга олманг, хафа бўлманг. Уларга яхшилик тиланг ва йўлингизда давом этинг. Ундайларнинг ахлатини ишхонангиз ёки уйингизга кўтариб борманг. Кўчадаги бошқа одамларга ҳам сочиб юрманг. Омадли ва бахтиёр инсонлар ахлат қутиларига кунларини маҳв этиш, руҳиятларига таъсир кўрсатишларига йўл қўймайдилар. Ҳаёт тонгда пушаймонлик билан уйғониш учун жуда қисқа. Шунинг учун сизга гўзал муомалада бўлган инсонларни севинг ва яхши муносабатда бўлмаганларга яхшиликлар соғининг.

Ҳаёт – ўн фоиз қандай ишларни бажарганингиз ва 90 фоиз уни қандай қаршилаганингизга боғлиқ.

Ассалому алайкум, ҳаётни севувчилар!🥰

@oltin_voha
Forwarded from Ta'lim nazorati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
PIRLS xalqaro baholash dasturi haqida

📚 PIRLS dasturi Ta’lim sohasidagi yutuqlarni baholash xalqaro assotsiatsiyasi (IEA) tomonidan tashkil etilgan bo‘lib, 4-sinf o‘quvchilarining o‘qish savodxonligini xalqaro darajada baholaydi.

🔎 Tadqiqot har besh yilda bir marotaba o‘tkazilib, dastlabki sinov 2001-yilda amalga oshirilgan. Mazkur dastur dunyoning turli mamlakatlaridagi ta’lim tizimida o‘qish savodxonligini rivojlantirish bo‘yicha amalga oshirilayotgan ishlar va uning natijasini qiyoslashga yo‘naltirilgan.

🌏 2016-yildagi tadqiqotda 50 ta mamlakatdan 319 mingdan ziyod boshlang’ich sinf o‘quvchilari qatnashgan bo’lib, baholash jarayoni axborot matnlari yuzasidan 175 ta va badiiy matnlar yuzasidan 183 ta test savollarini o‘z ichiga olgan.

📌 Xalqaro darajada baholash natijasiga ko’ra, rossiyalik va singapurlik boshlang‘ich sinf o‘quvchilari o‘z tengdoshlariga nisbatan yaxshi natijaga erishdi.

📹 Youtube'da ko'rish: https://youtu.be/AZ9oTLK8BwE

👉@uztdi
#Юқори_Чирчиқ
#сессия

Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгашининг VI чақириқ XXVI сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида биринчи масала Юқори Чирчиқ туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлариш даражасига кўра, 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ўрганилди.

⚡️Кун тартибида кейинги масалалар 2021 йилги "Обод маҳалла" дастури дорасида туманнинг "Қурсой" ва "Қангли" маҳаллаларининг янгича қиёфаси, уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш юзасидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, Республикамиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг ташрифи давомида берилган топшириқлар асосида ажратилган 10 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағ масалалари депутатлар ва раҳбар томонидан ўрганилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашувидан_сўнг

📍2020 йилнинг 17 декабр куни Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов ва туманнинг барча мутассадди раҳбарлари иштирокида 18 сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтган эди.

Учрашувда мактабнинг 8-синф ўқувчиси Бону Хўжааҳмедова томонидан мактаб ўқувчилари Технология фанидан фойдаланиш учун тикув машина олиб берилиши таклифи билдирилган эди.

💯Бону Хўжааҳмедованинг мурожаати туман ҳокими У.Атемов, туман ҳоким ўринбосари Д.Асқаров томонидан ўрганилиб, туман ҳокимлиги ҳомийлигида бугунги кунда мактаб ўқувчилари Технология фанидан фойдаланиши учун тўрт дона тикув машинаси билан таъминланди.

📣2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида ёшларнинг таклифлари ҳамда мурожаатлари беъэтибор қолдирилмаслиги барчамиз учун қувонарли ҳолдир!

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat