#Юқори_Чирчиқ
#ёшлар_бандлигини_таъминлаш

Бугун Юқори Чирчиқ тумани "Миллатлар дўстлиги" маданият саройида Тошкент вилояти ҳоким ўринбосарлари З.Миргазиева, У.Узоқов, И.Ибрагимов, Вилоят Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари М.Мирсултоновлар иштирокида Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг муамолари билан яқиндан танишиш мақсадида учрушув бўлиб ўтди.

📍Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган субсидия, кредит олиш, ишлаб чиқариш, иссиқхоналар барпо этиш сингари саволлари билан марожаат этиб ўзларига керакли жавобларини олишди.

🔰Учрашув бахс ва мунозараларга бой тарзда ўтди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#психологик_тренинг

Жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг психологи Шоира Ҳакимова иштирокида Юқори Чирчиқ туманида семинар тренинг ўтказилди.

🔰Семинарда Юқори Чирчиқ туман маҳалла фуқаролар йиғини раислари, мактаб директорлари ва уларнинг тегишли ўринбосарлари, туман масъул раҳбарлари учун «Аҳоли билан ишлашда мулоқот ва нутқ маданияти», «Стрессга чидамлилик», «Мақсадга йўналганлик» каби мавзуларида суҳбатлашилди.

❇️Ушбу семинарлардан асосий мақсад ҳудудлардаги давлат орган ва ташкилотларида психологик муҳитни барқарорлаштириш ва маҳаллий аҳоли ўртасида мавжуд ҳолатни ўрганишда амалий кўмаклашишдир.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Вилоятда об-ҳаво

Бугун кечаси +7°...+9°
даража илиқ бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Жануби-ғарбдан секундига 1-3 м тезликда шамол эсиб, ҳаво намлиги 72-83 % ни ташкил этади.

Эртага кундузи +10...+12° даража илиқ бўлиб ёмғир ёғади. Шимоли-ғарбдан секундига 2-3 м тезликда шамол эсиб, ҳаво намлиги 57-69 % ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ҳурматли ҳамюртлар!

Барча , барчани “Адлия ва Давлат хизматлари сайли”га таклиф этамиз.

“Адлия ва Давлат хизматлари сайли” жорий йилнинг 30 март куни соат 11:00 да Юқори Чирчиқ тумани Янгибозор қўрғонидаги Алишер Навоий номидаги майдонда бўлиб ўтади.

🏢 Сайлда Адлия , Давлат хизматлари маркази, ФҲДЁ бўлимлари, нотариус “Мадад” ННТ мутасаддилари томонидан аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилади.

🎁“Сиз давлат хизматлари ҳақида нималарни биласиз?” викторинаси ва “Давлат хизматлари мен учун” расмлар танловида иштирок этиб, ғолиб бўлишингиз ва эсдалик совғаларидан бирига эга бўлишингиз мумкин.

“Ўзимиз келдик” акцияси доирасида аҳолига давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилади.

🎼🎻🎤Сайл дастуридан хушовоз хонандаларнинг бадиий чиқишлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ўрин олган.

Барча юртдошларимизни тадбирга ларимизни таклиф этамиз.

😷 Эслатиб ўтамиз, ниқоб тақишни унутманг!

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноати тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Жорий йилда 60 миллион долларлик 8 та лойиҳа ишга туширилиши, келгусида умумий қиймати 2 миллиард 600 миллион доллардан зиёд бўлган яна 18 та лойиҳа амалга оширилиши қайд этилди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тузилмасини ўзгартириш, малакали кадрлар тайёрлаш, янги лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов, реализуемых в химической промышленности.
В нынешнем году намечено завершить 8 проектов на сумму 60 миллионов долларов, в дальнейшем намечено реализовать еще 18 проектов общей стоимостью более 2,6 миллиарда долларов.
Даны поручения по изменению структуры акционерного общества “Узкимёсаноат”, подготовке квалифицированных кадров, подготовке новых проектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #kimyosanoati #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#семинар
#онлайн

Айни пайтда Нурафшондаги "Ёшлар маркази"да туман-шаҳар ҳокимликлари ҳамда вилоят корхона, ташкилот ва муассасалар ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида семинар-йиғилиш бўлиб ўтмоқда.


⚡️Унда Президентимизнинг 4366-сонли Қарорида белгиланган тартибда ахборот хизмати фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг фаоллигини ошириш, жойларда ахборот сиёсатини юритиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

📌Семинарда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳамза Жумаев ва вилоят АОКБ бошлиғи Зарифа Эралиева иштирок этмоқда.

@ohangaronshahar
🍏 Тошкент вилояти мева ва сабзавот экспорти бўйича етакчи ўринларда

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йил январь-февраль ойларида қиймати 86,6 млн долларга тенг бўлган 131,2 минг тонна мева ва сабзавот экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,0 млн долларга кўп.

Тошкент вилояти 26,1 минг тонна мева ва сабзавот экспорт қилган. Бу республика бўйича етакчи кўрсаткичлардандир.

Ҳудудлар кесимида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:
🔹Тошкент – 26,1 минг тонна;
🔹Самарқанд – 16,8 минг тонна;
🔹Хоразм – 14,3 минг тонна;
🔹Жиззах – 13,1 минг тонна;
🔹Сурхондарё – 8,6 минг тонна;
🔹Бухоро – 7,5 минг тонна;
🔹Сирдарё – 7,0 минг тонна;
🔹Фарғона – 6,9 минг тонна;
🔹Андижон – 6,7 минг тонна;
🔹Наманган – 6,6 минг тонна;
🔹Қашқадарё – 5,9 минг тонна;
🔹Тошкент шаҳри – 5,9 минг тонна;
🔹Қорақалпоғистон – 4,8 минг тонна;
🔹Навоий – 881,1 тонна.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
Юқори Чирчиқда адлия ва давлат хизматлари сайли ташкил этилди

Бугун туманда “Ўзимиз келдик” акцияси доирасида мобил автобусда аҳолига шу ернинг ўзида давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди.

⚖️Шу куни давлат хизматлари ва ФҲДЁ соҳасига доир 30 га яқин мурожаатлар қабул қилинди. 10 нафар фуқарога сайёр хизмат кўрсатилди. 2 та никоҳ сайёр тартибда қайд этилиб, 3 нафар фуқаронинг фарзандларига муддати кечиккан туғилганлик ҳақида гувоҳномалари расмийлаштириб берилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat