#Юқори_Чирчиқ
#меҳнат_ярмаркаси

📌Жорий йилнинг 25 март куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш чора-тадбирлари дастурига асосан, туманда бандлиги таъминланмаган ёшларни иш ўринлари билан таништириш мақсадида Меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркадан асосий мақсад, туман ҳокимлиги, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида "Ёшлар"дафтари, "Аёллар"дафтари, "Темир"дафтарга киритилган, бандлиги таъминланмаган аҳолини иш билан таъминлашдир.

🔰Ярмаркада 67 нафар ишсизларга “BILLUR TEKS” МЧЖ”, “Техtile technologies group” МЧЖга, “Yuqori Chirchiq Baraka chevarlari” МЧЖга, Туман Сув оқава бўлимлари хамда бошқа корхона ва ташкилотларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.

‼️Ярмаркада тумандаги 143 нафар аҳоли иштирок этиб, 121 нафар ёшлар, 86 нафари аёлларни ташкил этади.

❇️Ярмаркада 18 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 325 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉https://
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#спорт_ва_ёшлар

📍Юртимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш, болалар спорт таълими сифатини ошириш, Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинларида Ватанимиз нуфузини халқаро мусобақаларда юксакларга кўтариш мақсадида спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва маҳоратини ошириш долзарб масалалардан биридир.

🏆Хусусан, бугун Юқори Чирчиқ тумани 34-умумий ўрта таълим мактабида ёшларни спортга жалб этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларни кашф этиш мақсадида, "Ҳоким кубоги" ўтказилди.

🥇🥈🥉Мусобақада туманнинг барча маҳаллаларидан ёшлар спортнинг қўл жанги тури бўйича иштирок этди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉https://
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ

Туманда велоспорт бўйича ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

📌Юқори Чирчиқ туманининг "Гулистон"МФЙ ҳудудида туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, туман Болалар ва Ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида спорнинг велоспорт турига иштиёқи баланд ёшлар иштирокида "Велопойга" мусобақаси ўтказилди.

🚴‼️📌Тадбирни ўтказишдан мақсад, болаларни, ўсмирларни спортнинг ушбу турига қизиқишини ошириш ва жалб қилиш, уларнинг жисмоний фаоллик даражасини кенгайтириш, соғлом турмуш тарзига одатлантиришдан иборатдир

🏆Мусобақада 250 нафар иштирокчи қатнашиб, совринли ўринларни эгаллашди.

🚴Унда қизлар ўртасида:
🥇Булибаева М
🥈Солиева Г
🥉Тохирова С

🚵‍♀️Ўғил болалар ўртасида:
🥇Турғунов Д
🥈Эсенқулов Т
🥉Жўрабаев Р

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉https://
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Forwarded from Gazetchi.uz
Журналист ҳам фуқаро ёҳуд 5 йил олдин ким эдим? (2-қисм)

Кечадан бери "Сўнги 4 йилда ҳаётимизда нималар ўзгарди?" сарлавҳали постим тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўляпти.

Мен осмондан тушган ёки ердан ўсиб чиқмаганманки, аниқ қилинган ишларни кўрмасам. Журналист ҳам фуқаро!

"Халқ ичига кир, асл вазиятни ўрган" деганларга мен бир йилдан бери бутун республика бўйлаб юрибман халқ ичида. Ва кеча мен санаб ўтган ҳар бир ўзгаришларни биргина ўзимнинг ҳаётимдаги таъсири ҳақида оддий фуқаро сифатида далиллар билан келтирмоқчиман.

Хуллас, мен 5 йил олдин:
🔹11 йил пахта терган ўқувчи;
🔹Пахта мавсумида яқини касал бўлса, шифокор тополмаган бемор;
🔹Музқаймоқ сотиб, свет йўқлигидан банкрот бўлиб, қарзга ботиб кетган омадсиз тадбиркор;
🔹Тошкент пропискаси сабаб ишга киролмай, Россияга кетган олий маълумотли мигрант;
🔹Имкони борида эса баъзи чет давлатга чиқаман десам, ОВИР олиш учун ойлаб кутиб, ололмаган саёҳатчи;
🔹Яқин-яқингача чегаралар ёпиқлигидан 30-40 кмгина масофада бўла туриб, Душанбени кўролмаган сурхондарёлик,
🔹Ноҳақ қамалиб, оқланолмаганларни ўз кўзи билан кўрган кузатувчи;
🔹41 йил тумани светофор кўрмаган ва бугун ҳокимликлинг ўз ғазнаси борлиги сабаб шаҳари кўркамлашаётган қўмқўрғонлик;
🔹Туман ҳокими ёки прокурорини фақат қора танировкали машинасини кўриб қолса ҳам, дўстларига айтиб кериладиган мақтанчоқ;
🔹Отасини бир ойлигини уч ойлаб кутиб, қишни кузги туфлида ўтказган фарзанд;
🔹Доллар талаб қилинган жойларда қимматига олиб, ярмига сотган аҳмоқ "обнал"чи;
🔹Арзимаган стипендиясини 15 фоизга, момосининг пенсиясини 20 фоизга нақдлаштирган талаба;
🔹Ўзбекистонда яшаб туриб, 25 йиллаб фуқаролиги йўқларни кўрган ўзбекистонлик;
🔹(Айтмасам бўмайди) Узоқ йўлга чиқсам, унитаз тугул анқиб кетган ҳожатхонани кўрса кўзи қувонган йўловчи;
🔹Газ ва электрдан асоссиз қарздорликлар ёзилса, йиғлаб-йиғлаб тўлаган истеъмолчи (хозир шундай қилиб кўришсинчи 😊);
🔹"зато осмонимиз мусаффо"дан бошқасини айтолмасликка тарбияланган авлод;
🔹Бугунга келиб шундай бемалол ёзоламан дея ҳаёл ҳам қилмаган "будущий" журналист эдим.

Айтингчи, сиз юқоридаги муаммоларга дуч келмаганмисиз?

"снос", дабдала йўллар, таълим инқирози, зўр кадрлар муаммоси, нарх-наво, UzAutoMotors инкубацияси, коррупция, электр, газ, сув муаммолари, ишсизлик... Ҳа, булар бор муаммолар. Лекин ричаг тўхтаб қолмаган. У айланяпти. Шунчаси бўлдими, буёғи ҳам бўлади. Муҳими, шу муаммоларни айта оляпмиз. Назорат қила оляпмиз.

Илтимос, салгина норозилик кайфиятидан чиқайлик. Қаердан бунча негатив?

Каналга уланиш. 👉@gazetchi_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Anons | Alifbo islohi - yangi qulaylikmi yoxud yangi muammolar?

"Lotin yozuviga asoslangan o'zbek alifbosini joriy etish to'g'risida"gi Qonunga o'zgartirish kiritish bo'yicha huquqiy hujjat loyihasining muhokamasi.

Yozuv asriy an'ana. Argumentlar qarama-qarshiligi. "Yoshlar" press klubining navbatdagi soni aynan shu mavzu haqida bo'lib o'tadi.

25-mart kuni soat 20:20 da, "Yoshlar" telekanalida tomosha qiling.

Bizning manzil:
Veb-sahifa | Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#ёшларга_велосипедлар_тақдим_этилди

🔰Ўзбекистон Республикаси "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги қонун ижросини таъминлаш мақсадида, Юқори Чирчиқ туманида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

📍Жумладан, жорий йилнинг феврал ойида ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасидаги қобилиятларини ривожлантириб, намоён этиш мақсадида туман ҳокими У.Атемов томонидан Юқори Чирчиқ туман Болалар ва Ўсмирлар спорт мактаби қошидаги Велоспорт МТВ спортчиларига 10 дона велосипедлар тақдим этилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Тақдим этилаётган алифбо лойиҳасини бир оз таҳрирлаш керак

«O‘o‘ » ва «G‘g‘» ҳарфлари ўрнига — «Ōō» ва «Ḡḡ» ҳарфлари таклиф қилинмоқда. Бу яхши, нима бўлганда ҳам, мазкур ҳарфларнинг ёзма кўринишига яқинлаштирилган.

Бироқ «Ōō» символи шу пайтгача фойдаланишда бўлган кўплаб шрифтларда акс этса-да, «Ḡḡ» символи ҳақида ундай деб бўлмайди. Машҳур халқлардан бирортаси бу ҳарфдан фойдаланмагани учун у учинчи дунё мамлакатлари кодировкасидан ўрин олган. «Ḡḡ» — Times, Arial каби стандарт шрифтлардагина аксланади.

Лекин ўзбек тилида фақат ана шу стандарт 3–4 та шрифтдан фойдаланилмайди. «Ḡḡ»нинг аксарият шрифтларда акс этмаслиги дизайнерлар ва турли соҳа ходимларига катта қийинчилик келтириб чиқаради. Янги шрифтни ҳеч ким бизга ясаб бермайди. Шунинг учун мавжуд бўлган, кўп тарқалган, Юникоднинг асосий базасидан ўрин олган символлардан фойдаланавериш керак.

Мисол учун, «Ḡḡ» ўрнига туркий халқлар фойдаланадиган «Ğğ» символини олавериш керак. Бехавотир. Ахир, туркий халқларга хос бўлган «Şş» ва «Çç»ни олмоқчимиз-ку.

Фақат, «Ḡḡ» ўрнига «Ğğ» олингач, визуал бирхилликка эришиш учун «Ōō» ўрнига ҳам «бревисли о» — «Ŏŏ»ни қабул қилишимиз лозим.

Биринчидан, кириллча «Ўзбекистон», «ўзбек» сўзларида ҳам «бревисли у»дан фойдаланамиз. Бу «шапка» биз учун қадрдон, таниш. Агарда, туркий халқлар фойдаланадиган «Öö» символларидан фойдаланиш керак, дейилса, мазкур ҳарф айрим сўзларни ёзишда яна бир қатор визуал ноқулайликларни келтириб чиқаради:
Mö’tabar 👎
Mŏ’tabar 👌

Töğri 👎
Tŏğri 👌

Фикримча, Ŏ ҳарфини ўзбек тилининг махсус рамзи, логотипига айлантириш ҳам мумкин. Ҳаттоки, ўзбек сўми символини ифодалашда ҳам шу ҳарфни асос қилиб олса бўлади.

Шуҳрат Шокиржонов,
журналист
Манба

@xatoliklar