#Юқори_Чирчиқ
#ҳокимлик_соати

Жорий йилнинг 23 март куни Юқори Чирчиқ туман ҳокимлигида туман ҳокими У.Атемов, туманнинг барча масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

📍Йиғилишда кун тартиби биринчи масаласига Ёшлар дафтари, Аёллар дафтари, Темир дафтарга кирган аҳоли билан ишлаш тизимини самарали йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

📌Шунингдек, «Маҳаллабай» ишлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олиш, маҳалла идораларини қуриш ҳамда инвестиция масалалари кўриб чиқилди ва мутасаддиларга тегишли вазифалар юкланди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Китоб — энг яқин дўст

Китоб — инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчисидир. Унинг инсон камолоти йўлида тутган ўрни ҳақида ортиқча гапиришнинг ҳожати бўлмаса керак.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси, туман Давлат хизматлари маркази ходимлари Юқори Чирчиқ туманидаги маҳаллаларда уйма-уй юриб, фуқаролар билан суҳбатлашиш жараёнида маҳалла фуқаролар йиғини биносида кутибхоналар ташкил этиш бўйича ҳам таклифлар билдирилган эди.
Маҳалла тизими ходимлари куни арафасида Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан “Навоий”, “Нурафшон” ва “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинига бир неча тўпламда бадиий адабиётлар, сиёсий, илмий, ҳажвий, жаҳон ва болалар адабиёти дурдоналарига оид китоблар тақдим қилинди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Вилоятда об-ҳаво

Бугун кечаси +8...+9°
даража илиқ бўлиб, шимолдан секундига 2-3 м тезликда шамол эсади. Намлик 83-94 % ни ташкил этади. Ёғингарчилик кузатилмайди.

Эртага кундузи +18...+21° даража илиқ бўлиб, шимолдан секундига 3 м тезликда шамол эсади. Намлик 52-58 % ни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
ТАЙИНЛОВ: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизматига янги раҳбар тайинланди

📍https://uza.uz/posts/251117

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкоp
#карантин

1 апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Эътироф

⚡️Тошкент вилоятидаги маҳалла фаолларига кўкрак нишони топширилди

📹 Тўлиқ видео

🎞Фоторепортаж

👉Тақдирланганлар рўйхати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Юқори_Чирчиқ
#спорт_ва_ёшлар

2021 йил 20-22 март кунлари Юқори Чирчиқ тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида “НАВРЎЗ” байрами муносабати билан “ҚЎЛ ЖАНГИ” спорт тури бўйича Тошкент вилоят очиқ турнири бўлиб ўтди.

🏆Мусобақада 470 дан ортиқ спортчилар қатнашди.
Натижаларга кўра жамоа ҳисобида:
🥇1-ўрин Юқори Чирчиқ тумани
🥈2-ўрин Янгийўл тумани
🥉3-ўрин Тошкент шаҳар Бектемир тумани

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

Жорий йилнинг 24 март куни Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов, туман ҳоким ўринбосари Д.Асқаров, Ёшлар иттфоқи раиси Ж.Сайдалиевлар иштирокида туманнинг 1-сектор ҳудудида жойлашган "Миллатлар дўстлиги" саройининг ташқи ҳовлисида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

📌Учрашувдан асосий мақсад, 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастур ижросини таъминлаш, ёшлар орасидаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтиришдан иборат.

🔰Учрашув аввалида, туман ҳокими У.Атемов сўз олиб, мамлакатимизда ёшларга бўлаётган эътибор, китобхонликни кенг тарғиб этиш, компютер технологияларидан унумли фойдаланиш каби мавзуларда самимий суҳбат бўлиб ўтди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat