Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
«Билмаганларимизни билиб олдик», — матбуот котиблари учун ташкил этилган ўқув-семинарнинг биринчи босқичи якунланди

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
#огоҳлантириш

​​АХБОРОТ ХАБАРИ

🌊Гидрометеорология хизмати марказининг ахборот хабарномасига кўра, жорий йилнинг 13-14 март кунлари Европа ҳудудида ҳосил бўлган совуқ ва нам ҳаво Волга бўйи орқали республикамиз ҳудудига кириб келади.

🌨13-14 март кунлари республика ҳудудида ёмғир ёғиб, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланиб, айрим жойларда кучаяди, шамолнинг тезлиги 17-22 м/с (62-80 км/соат) тезликда эсиб, вақти-вақти билан шамол тезлиги 25-28 м/с (90-101 км/соат) гача кучайиши мумкин.

🌬14-15 март кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 °С совуқ, кундузи 2 °С совуқ ва 3 °С илиқ бўлади.

❗️Кутилаётган кучли шамол ва совуқ ҳарорат чорва молларини яйловларда парвариш қилиш ва сақлашда, автотранспорт воситаларининг ҳаракати, алоқа ташкилотлари, коммунал ва энергетик хизматлари фаолиятини мураккаблашишига олиб келиш эҳтимоли кутилмоқда.

✔️Юқоридагилардан келиб чиқиб, ташкилот раҳбарлари ва аҳоли вакилларидан об-ҳавонинг кескин ўзгариши натижасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, содир бўлганда зудлик билан бартараф этиш мақсадида, барча хавфсизлик чораларини кўриш, техник воситалар, асбоб-анжомлар ва жихозларнинг ҳамда тиббиёт муассасаларидаги қўшимча жойлар, тиббиёт воситалари ва дори-дармонлар заҳирасини ташкил этилиши, тез тиббий ёрдам бригадалари шайлигини таъминлаш;

📞фавқулодда вазиятлар юзага келганда зудлик билан Юқори Чирчиқ туман ФВБ навбатчисига “101”, “1050” рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг тор доирадаги музокараси бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолатини юқори баҳолади. Турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилинди.
Мулоқотда минтақавий ва халқаро аҳамиятига молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Кўплаб масалалар бўйича томонларнинг позицияси бир хил экани намоён бўлди.

Состоялись переговоры Президентов Узбекистана и Кыргызстана в узком формате.
Главы государств дали высокую оценку современному уровню двусторонних отношений. Лидеры обсудили широкий спектр вопросов дальнейшего развития сотрудничества в различных областях.
Состоялся также обмен мнениями по региональной и международной повестке, в ходе которого стороны подтвердили совпадение позиций по большинству актуальных вопросов.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар.
Музокараларда асосий эътибор икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш, ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига қаратилди.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси бўйича аниқ лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Переговоры Шавката Мирзиёева и Садыра Жапарова продолжились с участием официальных делегаций двух стран.
Основное внимание уделено вопросам дальнейшего развития торгово-экономического сотрудничества, развития транспортно-транзитных коридоров, укрепления межрегиональных связей, расширения культурно-гуманитарного обмена.
Достигнуты договоренности о реализации конкретных проектов промышленной кооперации в разных отраслях экономики.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Музокаралар якунлангач, имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Қўшма баёнот қабул қилдилар. Шунингдек, икки мамлакат вазирликлари ва ҳудудлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатлар билан алмашдилар.
Умуман, ташриф доирасида кўп қиррали Ўзбекистон-Қирғизистон шериклигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди.

По завершении переговоров состоялась церемония обмена подписанными документами.
Президенты Узбекистана и Кыргызстана приняли Совместное заявление. Состоялся также обмен подписанными документами между главами министерств и регионов двух стран.
Всего в рамках визита было подписано 22 документа, охватывающих практически все направления многогранного узбекско-кыргызского партнерства.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter