Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида:
«Энг катта масала — бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас ва ҳокимлар бунинг ичига кирмагани ҳам рост. Шунинг учун, вилоят ва туман ҳокимлари бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик учун барча зарур чораларни кўриши керак.
Бунда ҳар бир туман, шаҳар ва вилоят ҳокими ўз ҳудудидаги қурилиш ичига кириб, қайси қурилиш материалларини арзонроқ ва яқинроқдан олиш мумкин, цемент ва металл нархини қандай пасайтирса бўлади, деган саволларнинг жавобини топиши керак.
Ҳозирги қурилиш таннархида темирбетон ишлари — 32 фоиз, бўёқ ва безатиш — 28 фоиз, ободонлаштириш — 8 фоиз, электромонтаж ишлари 5 фоизни ташкил этади. Мисол учун, «бетонний узел» қўйиб, қурилиш учун бетонни арзон ва сифатли таъминлаш, базальт изоляцияси, газобетон блокларини жойларда ишлаб чиқариш орқали таннархни камайтириш бўйича қайси ҳоким бош қотиряпти?
Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокими икки ҳафта муддатда ўз ҳудудида қурувчилар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар, банкларни йиғиб, аниқ калькуляцияларни ишлаб чиқиши керак. «Ўзстандарт» агентлиги бир ой муддатда жойларга чиқиб, ҳар бир ҳудудда газобетон ишлаб чиқарувчиларни стандартларга ўргатиб, маҳсулотларини сертификатлаш дастурини амалга оширади».

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_OfficialForwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Давлат томонидан 2021 йилда уй-жой қурилиши учун ҳам аҳолига, ҳам қурувчиларга катта имтиёзлар берилиши кутилмоқда
«Паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг бор-йўғи 5 фоизини тўлайди, холос. Кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.
Мисол учун, қишлоқларда 54 квадрат метрли квартира (ўртача 216 миллион сўм) олмоқчи бўлган оила 33 миллион сўмлик дастлабки бадалнинг фақат 11 миллион сўмини тўлайди, 22 миллион сўмини эса давлат беради. Бу оила имтиёзли даврда ойига 1 миллион 500 минг сўм кредит тўласа, қолган 1 миллион 100 минг сўмини ҳар ой давлат қоплаб беради», — деди Шавкат Мирзиёев.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_OfficialForwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши, муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилиши айтилди.
Ипотека веб-порталини ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития жилищного строительства и ипотечного рынка.
Определены меры по обеспечению жильем 54 тысяч семей в текущем году. Отмечено, что размер первого взноса по ипотечным кредитам будет снижен с 20 до 15 процентов, а малообеспеченным семьям будут выделены субсидии на уплату 10 процентов взноса.
Поручено создать веб-портал ипотеки.
#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #ipoteka
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Daryo — LIVE
Шавкат Мирзиёев «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда чуқур билим ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиб, ўз ғоя ва ташаббусларини илгари сураётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик кўрсатаётган қизларни муносиб рағбатлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.
2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилсин.
Тўлиқ қарор матнини бу ерда ўқишингиз мумкин.
@daryo_live

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 4 март - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун.
Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
💐Дугоналар, бормисиз-омонмисиз?
Март яқинлашиши билан жуда кўп дугоналарим натижаларни кутиб, ҳаяжонланиб (асабийлашиб, йиғлаб, кимлар биландир тортишиб, кимларнидир ёмонлаб, шикоят ёзиб...) бошлашади. Март ойи ва қизлар деганимдан тушунгандирсиз гап қайси мукофот ҳақида кетаётганини. Яқин 2-3 кун ичида бутун республика бўйлаб қанча қизни «Ҳеч бўлмаса, бу йил олармикинман?» «Ғирромлик бўлмасмикин?», «Нега чақиришмаяпти?», «Бу йил кийимни қайси рангда тиктиришар экан-а?» деган саволлар тинч қўймагани аниқ. Телефоннинг ҳар жиринглашига юрагингиз така-пука бўлиб ўтирганини ҳам биламан.
⚡️Жавоблари чиқди дейишяпти, демак бир неча юз қиздан атига 28 нафари пойтахт томон йўлга чиққан. Қолганлари эса...
Мен жуда кучли қизларни биламан. Улар унданда нуфузли мукофотларга муносиб, аслида. Шундай бўлса ҳам ҳар йили яхши ният қилиб, ҳужжат топширади. Ололмайди ёки беришмайди. Ҳеч нима бўлмагандек йўлида давом этади. Асосийси, уларни ҳамма танийди, ҳурмат ва ҳавас қилади. Жамиятнинг генераторлари ҳам шундайлар. Уларнинг кўксида мукофоти бўлмаса ҳам, доимо ҳаммага нафи тегади, илми, санъати билан эзгулик тарқатади ҳаммага.
Яна шундай қизлар бор, улар ҳужжат топшириб ҳам юрмайди. Ҳеч қандай мукофотдан умид қилмайди. Ўқийди, изланади, ривожланишда давом этади. Уларнинг мақсади - «Зулфия» эмас, Нобел мукофоти. Имтиёз билан ўзимиздаги олийгоҳга эмас, грант ютиб, Гарвардга киришни ният қилишади. Улар энг ақлли қизлар, менимча.
Қизлар... Ўзингиз ота-онангиз учун мукофотсиз. Аллоҳ берган истеъдод эса Сиз учун мукофот. Сиз ёзган шеърлар бошқаларникига ўхшамайди. Сиз чизган суратлар инсонларни оламни янада гўзалроқ кўришга ундайди. Санъатингизни, чалган мусиқангиз, куйлаган қўшиғингизни тинглаб, қааанча одам завқ олади. Ҳар бирингиз алоҳида истеъдодсиз.
🍀Ютуқли лотореяда Сизга омад кулиб боқмагани иқтидорингизни инкор қилмайди, бошқалардан орқада эканингизни билдирмайди.
Вақт ўтиб, ҳужжат йиғиб сарсон бўлган вақтингизга, бекор асабийлашганингизга, ўзингизнида, бошқаларнида хафа қилганингизга ачинасиз. Мукофот ҳаётингизда ҳеч нимани ҳал қилмайди. Дангасалик қилиб, имтиёз кутиб ўтирмасдан университетга билим билан киринг. Ишонинг, бу обрўлироқ. Мукофотланганларни ҳам ёмонлаш жуда хато. Улар ҳам худди сиз каби. Бир сафар омад кулиб боқди, холос.
Билимингиз, меҳнатингиз, иқтидорингиз ортида ҳали Сизни жуда катта ютуқлар кутяпти. Кутмаган пайтингиз олдингиздан чиқади, кўрасиз. Олдиндан табриклайман!
Телефон орқали қувончли хушхабар эшитган дугоналарим! Сизни ҳам чин дилдан қутлайман. Сиз бунга лойиқсиз!
(Мен яхши мотиватор эмасман. Фейсбукдаги постлар, атрофимдаги қизларнинг «қўнғироқ» кутиб ўтирганини кўриб шуларни ёзгим келди. Бундан 3 йил олдин «адашиб» бир марта ҳужжат топшириб, ололмай тушкунликка тушган пайтим эсимга тушиб кетди.🙈 Ҳали ҳаммаси олдинда, қизлар!🌸😊)
Маҳлиё Озодовна.
Зулфия мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати БУ ЕРДА

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммити ишида иштирок этади.
Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг бўлажак учрашуви кун тартибидан COVID-19 дан кейинги даврда минтақада амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий шерикликни ривожлантириш борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён этиши ҳамда қатор таклифларни илгари суриши кутилмоқда.
—
Президент Шавкат Мирзиёев 4 марта примет участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества.
В повестку дня предстоящей встречи лидеров государств-членов организации включены актуальные вопросы практического сотрудничества в обширном регионе в период после COVID-19.
Предусматривается, что в своем выступлении глава нашего государства представит видение перспектив развития регионального партнерства и выдвинет ряд предложений.
#Mirziyoyev #sammit #IHT #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг бўлажак учрашуви кун тартибидан COVID-19 дан кейинги даврда минтақада амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий шерикликни ривожлантириш борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён этиши ҳамда қатор таклифларни илгари суриши кутилмоқда.
—
Президент Шавкат Мирзиёев 4 марта примет участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества.
В повестку дня предстоящей встречи лидеров государств-членов организации включены актуальные вопросы практического сотрудничества в обширном регионе в период после COVID-19.
Предусматривается, что в своем выступлении глава нашего государства представит видение перспектив развития регионального партнерства и выдвинет ряд предложений.
#Mirziyoyev #sammit #IHT #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#ободонлаштириш
#ҳашар
🌤Кўкламнинг илк кунларидан ҳудудларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари бошланди.
🌲Туманимизнинг 47 та маҳалласида кўчаларни, ариқларни тозалаш, дарахтларни буташ, оқлаш, уйларнинг ташқи қисмини таъмирлаш, ерни юмшатиш, гул, мевали ва манзарали кўчатлар экиш сингари хайрли ишлар олиб борилмоқда.
✅Бунда туман ҳокими У.Атемов, туман ҳоким ўринбосарлари А.Тастанбеков, О.Салимов, Д.Асқаров, Ш.Турсунбоев, А.Каримовлар раҳбарлигида Ободонлаштириш бошқармаси, "Тоза ҳудуд" Йўллардан фойдаланиш корхонаси ҳамда туманнинг барча корхона-ташкилотлар, маҳалла раислари ва аҳоли вакиллари бирдамликда меҳнат қилишмоқда.
Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat

❓«Ижтимоий ижара» қандай бўлади, тизим қандай шартлар асосида ишлайди ва кимларни қамраб олади?
Халқаро пресс-клуб сессиясида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев ушбу масалага ихоҳ берди:
〰️〰️〰️
🔰 «Ижтимоий ижара ибораси аввал қўлланилмаган. Бу ибора Президентимиз томонидан айтилди. Ижтимоий ижара бўйича қилинадиган асосий ишлар ва йўналишлар ҳам айтиб ўтилди. Тошкент шаҳрининг ўзида 9000 та нотурар жойда яшаётган оилалар мавжуд. Ижара пули Тошкент шаҳрида 2 миллион сўмдан кам эмас, бошқа аҳоли пунктларида эса 1 млн сўмдан кам эмас.
⚠️ Президентимиз томонидан дастлаб тажриба тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида республика бюджет маблағлари ҳисобидан 30 тадан 90 тагача кўп қаватли уй қуриш белгиланди. Шуни ҳисобга олганда, бу уйларга номинал миқдорда ижара пули тўланади. Тежалган маблағлари ҳисобига эса йиғиб, ипотека уй-жой сотиб олиш имконияти вужудга келади».
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from Deleted Account
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг «Қурилиш соҳасида инқилобий ўзгаришлар: юқори сифат ва одамлар розилиги» мавзусидаги сессияси
Шерзод Қудратхўжа, Халқаро пресс клуби раиси:
“Бугун Ўзбекистон олаётган кредитлар, қарзлар нормал ҳолат. Бу инструментдан фойдаланишимиз керак. Илгари бизга ҳеч ким пул ҳам бермасди. Рейтинг паст бўлган. Қўрққан. Ҳамма нарса давлат кафолатида бўлган.
Бу олинаётган пуллар қарз эмас, бу инвестиция. ”
Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Шерзод Қудратхўжа, Халқаро пресс клуби раиси:
“Бугун Ўзбекистон олаётган кредитлар, қарзлар нормал ҳолат. Бу инструментдан фойдаланишимиз керак. Илгари бизга ҳеч ким пул ҳам бермасди. Рейтинг паст бўлган. Қўрққан. Ҳамма нарса давлат кафолатида бўлган.
Бу олинаётган пуллар қарз эмас, бу инвестиция. ”
Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Козим Тўлаганов, Қурилиш вазири ўринбосари, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси раҳбари:
🏗 «1987 йилда Тошкент шаҳрида энг кўп уй-жой қурилиши бўлган давр сифатида 1 млн кв метрдан ортиқ уй-жой топширилганда биз осмонга сакраган эдик. Ўшанда республика бўйича 3 млн дан сал ошиқроқ қурилиш бўлган эди.
🏣 2017 йилдан буён Президентимиз топиширқлари билан Ўзбекистонда катта ҳажмда қурилиш ишлари бошланди. Мисол учун, сўнгги 3 йилда биргина Тошкент шаҳри Сергели туманидаги уйларга 18 минг оила кўчиб кирди. Бунинг учун 442 та давлат йўналиши томонидан уй-жой қурилди.
📈 Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг ўзида қурилаётган уй-жойлар 5 млн кв метрдан зиёд, республика миқёсида эса қурилаётган уй-жойлар ҳажми 14 млн кв м га яқин бўлиб қолди. Бу бир йил ичидаги — пандемия давридаги кўрсаткич.
❗️Айрим пудратчилар томонидан уй-жой қурилишида йўл қўйилаётган камчиликлар устидан қатъий назорат ўрнатилди. Мисол учун декабр ойида 1200 та объект топширилиши керак бўлса, уларнинг 300 таси тайёр ҳолда, қолган барчаси қайтарилди. Январ ва феврал ойларида ҳам шу ҳолатлар қайд этилган.
📝 Ўтган йили мамлакатда 25 мингга яқин объект қурилди. Бунақа ҳолат ҳеч қайси даврда бўлмаган. 2021 йил январ ҳолатига кўра, 16 минг объект рўйхатдан ўтган».
Халқаро пресс-клуб сессиясидан

✏️ Халқаро пресс-клубнинг «Қурилиш соҳасида инқилобий ўзгаришлар: юқори сифат ва одамлар розилиги» мавзусидаги сессиясидан муҳим иқтибослар