“Парламент ўйинлари": депутатлар ўзаро беллашмоқда

🔰Юқори Чирчиқ туманида “Парламент ўйинлари" спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.

▶️Президентнинг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Олий Мажлис Сенатининг 2020 йил 30 декабрдаги "Парламент ўйинлари" спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги қарорига асосан ташкил этилган мусобақада Халқ депутатлари Тошкент вилояти маҳаллий кенгашларидан жами 100 нафарга яқин депутатлар ўзаро беллашмоқда.

📌Волейбол ва стол тенниси бўйича ўтказилаётган мусобақаларнинг адолатли ҳамда шаффоф тарзда ўтиши учун ҳакамлар ҳайъати тузилган бўлиб, иштирокчилар ўйинлари мусобақа низоми асосида баҳолаб борилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Спорт ўйинлари шу йилнинг июнь ойига қадар давом этади.

#Юқори_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
❗️1 мартдан бошлаб, даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлар ажратиш учун аризалар қабул қилинади.

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Қуйида субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юбориш
ҳақида видеоқўлланмани тақдим этамиз 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=vOzNl1g34v8&feature=youtu.be

⚡️Ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман ёки шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

❗️Агар субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига унинг хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари қўшилгандан сўнг ўртача ойлик даромадлари миқдори Низомнинг
2-бандида кўрсатилган
меъёрлардан кам бўлса, бошқа жисмоний шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкин

#Бу_муҳим

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" Президент фармони қабул қилинди

Унга кўра:
агротехник тадбирларни, жумладан, кузги шудгорлашни ва экин майдонларига минерал ўғитларни солишни ўз вақтида таъминлаш мақсадида 2022 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 ноябридан бошланади;

пахта йиғим-терими учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш Жамғарма ҳисобидан амалга оширилади.

"ЎзА"да батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати Президентнинг “Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг асосий жиҳатларини қуйидагича шарҳламоқда:

❖ 2022 йил ҳосилидан пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштиришни 1 ноябридан бошлаш.
❖ Пахта йиғим-терими учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш Жамғарма ҳисобидан амалга оширилади.
❖ 2021 йил ҳосилидан бошлаб асосий майдонларда экиладиган сабзавотни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Жамғарма ресурсларидан 14 фоиз ставкада кредит ажратилади.
❖ Кредит етиштирилаётган маҳсулот қийматининг 40 фоизи миқдорида 9 ой муддатга ажратилиши белгиланди.

Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
❖ Пахта хом ашёси ва буғдой етиштириш харажатларини молиялаштириш;
❖ Асосий майдонларда экиладиган сабзавот маҳсулотларини етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлаш;
❖ Ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур буғдойни бозор нархларида харид қилиш ва биржа савдоларига қўйиш;
❖ Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.
❖ Фармон ижросини ташкил этиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги ва молия вазирлиги томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида” ги Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Бунга кўра:
❖ 2022 йил ҳосилидан пахтани экиш учун агротехник тадбирлар (шўр ювиш, қишки суғориш, ер ҳайдаш ва бошқалар) ноябрь ойидан бошланишини инобатга олаган ҳолда, молиялаштиришни 1 ноябрдан бошлаш.
❖ Шу сабабли, кредитнинг умумий фойдаланиш муддати фермер хўжаликлари учун – 12 ойдан 14 ойга, пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари учун – 19 ойдан 22 ойга узайтириш.

Жамғарма томонидан 2021 йилда пахта териш машинаси ва ғалла ўриш комбайнини лизинг асосида сотиб олишни молиялаштириш учун керакли бўлган маблағлар билан таъминланади.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун субсидия (техника нархининг 15 фоизи) ва комбайнларнинг хорижда хизмат кўрсатиш учун ташиш харажатларига компенсация (харажатнинг 80 фоизи) маблағлари ажратилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкент вилояти ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича вакили Янош Ваник билан учрашди.

Мавзу:
Тошкент вилояти ва Венгрия Республикаси ўртасида инвестициявий ҳамкорлик.
Ҳамкорлик юзасидан ҳоким таклиф қилган йўналишлар:

- Фармацевтика;
- Текстил;
- Қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари;

Янош Ваник таклифлари:

- Чорвачилик;
- Паррандачилик;
- Чиқиндини қайта ишлаш;
- Балиқчилик;

Томонлар ўзаро имкониятлардан келиб чиққан ҳолда таклифларни кўриб чиқиб, тез кунда икки давлат ҳукуматлари доирасида аниқ қарор қабул қилишга келишиб олинди.

#Учрашув

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова 1915 йил 1 март куни Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган.
Forwarded from Yuqori Chirchiq yoshlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Yuqori_Chirchiq
#Zulfiyaxonim_izdoshlari

"Yosh kitobxon" кo`rik tanlovi ishtirokchisi Feruza Ermuhammadova bugungi kunda Yuqori Chirchiq tumani 15 umumiy o'rta ta'lim maktabining 8 sinf o‘quvchisi.

🔰Orzularidan biri kelajakda o'zbek xalqining sevimli shoirasi Zulfiyaxonim singari shoira bo'lish.

Yuqori Chirchiq tuman hokimligi Axborot xizmati
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Yuqori_Chirchiq
#Zulfiyaxonim_izdoshlari

"Yosh kitobxon" кo`rik tanlovi ishtirokchisi Feruza Ermuhammadova bugungi kunda Yuqori Chirchiq tumani 15 umumiy o'rta ta'lim maktabining 8 sinf o‘quvchisi.

🔰Orzularidan biri kelajakda o'zbek xalqining sevimli shoirasi Zulfiyaxonim singari shoira bo'lish.

Yuqori Chirchiq tuman hokimligi Axborot xizmati
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#электрон_тизим

🔰Юқори Чирчиқ туманининг Давлат хизматлари марказида туман мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ҳамкорликда ўтказилган ушбу йиғилишда электрон тизимдан фойдаланиш жараёнида масъуллар томонидан йўл қўйилаётган кичик хато ва камчиликлар, муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутахасислар томонидан тушунчалар берилди.

📌Шу билан бир қаторда, соҳа янгиликлари билан ҳам таништирилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#ҳокимлик_соати

Жорий йилнинг 1 март куни Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов, туман ҳоким ўринбосарлари, туманнинг барча мутасадди раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

🔰Йиғилиш кун тартибида биринчи масала маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан бириктирилган вакиллар ҳамда масъулларга вазифалар юклатилди.

📍Туман маҳалла фуқаролари йиғинлари раисларининг аҳоли билан доимий алоқада бўлиш, муаммоларини жойида бартараф этиш, томорқаларидан унумли фойдаланиш, кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Мамлакатда 17 миллиондан ошиқ аёл истиқомат қилади. Улардан 433 минг нафари "Аёллар дафтари"га киритилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

👩🏻‍💼Мамлакатда 17 миллиондан ошиқ хотин-қизлар истиқомат қилади. Улар деярли барча соҳаларида фаол иштирок этиб, жамият ва давлат ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

🔰Давлат раҳбари ташаббуси билан ўз вақтида жорий этилган “Аёллар дафтари”га хотин-қизларни киритиш орқали аёллар дарду ташвишлари, уларни ўйлантираётган масалалар ҳал этилмоқда. Жумладан, 6 млн 385 мингдан зиёд хотин-қизлар билан юзма-юз мулоқот қилиниб, ушбу дафтарга 9 та мезон асосида 433 минг нафари киритилди. Уларнинг:

▫️253 минг нафариишсиз сифатида;
▫️44 минг нафари тиббий;
▫️48,5 минг нафариҳуқуқий ва психологик ёрдамга муҳтож сифатида;
▫️37 минг нафарибоқувчисини йўқотган;
▫️33,5 минг нафариногиронлиги бўлган;
(шундан 4,5 минг – уй-жойини таъмирлашга муҳтож) ;
▫️9 минг нафаринотурар жойда яшовчи;
▫️8 минг нафари ногиронлиги бўлган фарзандини тарбиялаётган ёлғиз аёллар сифатида рўйхатга олинган.

✔️Айни вақтга қадар мазкур рўйхатдаги 80 мингдан ортиқ аёлнинг аниқланган муаммолари ўрнатилган тартибда ҳал этилган.

📌Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан айни пайтда манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда дафтарга киритилган хотин-қизлар орасидаги тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 15 665 нафар аёлларнинг тадбиркорлик кўникмаси ҳамда молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида “Мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили асосида иш олиб борилмоқда. Хусусан, Халқ банки билан ҳамкорликда аёллар тадбиркорлигига мос бўлган 60 та намунавий “бизнес режа”ларни оммалаштириш ишларини йўлга қўйилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Жорий йил учун мазкур вилоятда 737 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида йилига 11 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати, қарийб 36 минг иш ўрни яратиш мақсад қилинган.
Лойиҳалар ижросида сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проектов для Сырдарьинской области.
Для реализации в текущем году сформировано 737 проектов, в результате которых намечено организовать мощности по производству продукции на 11 триллионов сумов в год, а также создать почти 36 тысяч рабочих мест.
Даны указания по качественной и своевременной реализации проектов, увеличению выпуска импортозамещающей продукции.

#Mirziyoyev #taqdimot #Sirdaryo #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Даврон Ҳидоятов “Баркамол авлод” болалар мактаби очилишида қатнашди

⚡️Янгийўл туманидаги “Гулистон” маҳалласида бўлиб ўтган “Баркамол авлод” болалар мактабининг очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Д.Ҳидоятов, вилоят ҳокими ўринбосари З.Мирғозиева, сектор раҳбарлари ва маданият вазири О.Назарбеков иштирок этди.

Учрашувда:

🔸Мутасаддилар ёшларга яратилган шарт-шароитлар, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар тақдимотини ўтказишди.
🔹“Ёшлар форуми”
ҳам ташкил этилди.
🔺Тантана якунида республикамиздаги таниқли санъаткорлар томонидан концерт уюштирилди.

🎞Батафсил репортажда👆

#Янгийўл_туман

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube