#Манзара

Нурафшонда қор ёғаяпти. Бодом ва ўрик гулларига оҳиста қўнаётган қор парчаларини томоша қилиш аламли.

Гуллар ўз қотилини сокинлик билан, чаман-чаман очилиб, яшнаб қарши олаяпти...

Бу манзарада ҳам алланечук тансиқ ҳикмат бор. Совуқда дилдираб турган ўрик гулларига ким мотам тутади?

Ўрик гулларини тўкканида қор,
Мени ҳам гоҳида эслайсизми, ёр...❤️

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Республикамизга совуқ ҳаво оқими кириб келиши муносабати билан, истеъмолчиларда табиий газга бўлган эҳтиёж ўз-ўзидан ортиб боради. Газ таъминоти ташкилотлари томонидан истеъмолчиларни бир меъёрда ҳамда узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали, Сиздан ёнғин ва иситиш жиҳозлари сабабли келиб чиқувчи ис газидан заҳарланиш каби нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида, қуйидагиларга эътибор беришингизни сўрайди ва огоҳлантиради.

Иситиш жиҳозларидан узоқ вақт узлуксиз фойдаланманг;

Қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;

⚠️Газ плитасидан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;

⚠️Газ ускуналарини улашда ностандарт резина шланглардан фойдаланманг;

Иситиш печлари ва мўриконларнинг созлигини текширинг;

Мўриконлар беркилиб қолмаганига алоҳида эътибор беринг;

Кўп қаватли уйларни вет. каналлари очиқлигига эътибор беринг;

Газ жиҳозларидан фойдаланишга кўникмаси бўлмаган шахслар ёки ёш болалар томонидан фойдаланишга йўл қўйманг;

Газ жиҳозларини ёқилган ҳолда қаровсиз қолдирманг.

Ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги ҳамда соғлиғи ўз қўлингизда!

▶️ Газ таъминотида юзага келган носозлик ва камчиликлар юзасидан "Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиалининг “Авария диспетчерлик” хизматига 70 98 31 643 рақамларига мурожаат қилинг .

“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Ўзбекистонда 25 февраль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

25 февралда Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво бӯлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Хабарга кўра, 25 февраль куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Жанубий ва шарқий вилоятларда шамолнинг тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумикин. Ҳарорат кундуз куни 2-7 даража совуқ, шимолда 8-13 даража совуқ бўлади.

Шунингдек, Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-5 даража совуқ бўлади.

Таъкидланишича, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор ҳамда туман тушиши мумкин. Шамолнинг тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15 даража совуқ бўлади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Forwarded from ~
“Шоввозсой” дам олиш маскани тўғрисида
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Угам-Чотқол” миллий табиат боғи тасарруфидаги дам олиш маскани ҳақидаги турли асоссиз ва нохолис хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз ... 👉 BATAFSIL O'QISH BU YERDA

| Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прекрасное место для отдыха в урочище «Шоввозсой»

Зона отдыха находится на охраняемой территории Угам-Чаткальского государственного биосферного резервата. Здесь созданы все необходимые условия для незабываемого отдыха на природе с семьей, коллегами и друзьями!
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда давлатимиз раҳбари Транспорт вазирилиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по совершенствованию дорожно-транспортной системы и строительству новых дорог в Ташкенте.
В ходе презентации Президент поручил министерствам транспорта и внутренних дел, а также хокимияту Ташкента в короткие сроки организовать дополнительные проезды на более чем 10 улицах города.

#Mirziyoyev #taqdimot #yul #transport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.
Мактубда халқларимиз ўртасида яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига мувофиқ ривожланиб келаётган дўстлик ва қардошлик алоқалари бугунги кунда янги мазмун касб этгани қайд этилган.

Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов направил письмо Президенту Узбекистана Шавкату Мирзиёеву.
В письме отмечено, что дружественные и братские связи между нашими народами, динамично развивающиеся на протяжении многих лет в соответствии с принципами добрососедства, уважения и взаимной поддержки, в настоящее время обрели новое содержание.

#Mirziyoyev #maktub #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент экинлардан олинадиган даромадни кескин кўпайтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳадаги энг устувор вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.
Сувни тежаш, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда чорвачиликни ривожлантириш чора-тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению приоритетных задач в сельском и водном хозяйстве.
Президент отметил, что резкое увеличение доходности культур и рациональное использование воды должны стать приоритетом в сельском хозяйстве.
Поставлена задача внедрить водосберегающие технологии на 430 тысячах гектарах земель.
На совещании затронуты и меры развития животноводства.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

«Маҳаллабай» ишлаш бўйича янги тизимни ташкил этиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.


📌Президент Шавкат Мирзиёев 26 январь куни жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

📍Йиғилишда барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантириш вазифаси қўйилди.

Хусусан, шу борада Юқори Чирчиқ тумани ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

⚡️Жорий йилнинг 25 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси раиси Б. Бегалов, туман ҳоким ўринбосари А.Тастанбеков ҳамда иқтисодий комплекс вакиллари туманнинг "Ободон" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан ўрганиш ишларини олиб боришди.

❇️Ўрганиш натижасида фукаролар билан суҳбатлашилди ҳамда муаммолари ўрганилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat