#Юқори_Чирчиқ

Ёшлар маънавиятини юксалтиришда Ахборот-кутубхона маркази муҳим аҳамият касб этмоқда.

📍Жорий йилнинг 15 феврал куни Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов, туман ҳоким ўринбосари Д.Асқаров тумандаги марказий Ахборот-кутубхона марказини холатини ўргандилар.

🔰Таъкидлаш лозимки, айнан ёшларни, аҳолини китобхонликка жалб этиш, бўш вақтидан самарали фойдаланиши учун бундай марказининг ўрни беқиёс эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

📚Бугунги кунда туман ахборот-кутубхона марказида 53872 та босма нашрдаги адабиётлар мавжуд бўлиб, ундан 31796 та бадиий, 5000 та болалар, 21249 та ўзбек, 30266 та рус тилида ҳамда 1857 та турли тиллардаги адабиётлар ўз ўқувчиларини топмоқда.

📀Шу билан бир қаторда, 2890 та электрон нашрдаги китоблар ҳамда 124 та электрон дарсликлар фойдаланувчилар эътиборида.

📕Шунингдек, бугунги кунда туман ахборот-кутухона марказининг 14 та кўчма кутубхонаси туманнинг 6, 12,34, 7 сонли мактабларида, 1,2,3,4 сонли мактабгача таълим муассасаларида, туман Мудофаа бўлими, маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда ташкилотларда ҳам ўз фаолиятини олиб бормоқда.

📘2020 йилда туман ҳокимлиги ҳомийлигида ахборот-кутубхона марказига 6049 та замонавий адабиётлар келтирилди. 2021 йилда Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан 161 та адабиётлар тақдим этилди.

🗂Муҳими, зиё маскани адабиётларнинг сони, сифати ошиб, ўқувчилар сони 4.500 кишидан ортгани айни муддао.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#ёшлар_сиёсати_амалда
#1+1

📍Юқори Чирчиқ туманининг "Ёшлар дафтари"га киритилган, бандлиги таъминланмаган ёшлар "1+1" доирасида туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази томонидан ўқитилди.

Ўқиш якунида, ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Н. Хожиев томонидан "Барака чеварлари" текстил ишлаб чиқариш корхонасига "Бизнес саёҳат" уюштирилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Forwarded from ИНФО| ЁШЛАР КУНДАЛИГИ
#эълон

⚡️Тошкент вилояти ИИББ Ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш учун танлов эълон қилади

🔸Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси тизимларидаги бўш бўлган лавозимларга ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш бўйича 2021 йилнинг 27-28 февраль кунлари соат 10:00 дан 17:00 га қадар танловлар ўтказилишини маълум қилинади.

Номзодлар:

📌18 дан кичик 30 ёшдан катта бўлмасликлари;

📌 ўрта, ўрта махсус, олий маълумотга эга бўлишлари;

📌 бўйи 165 см дан паст бўлмаслиги;

📌Тошкент вилоятида доимий рўйхатда туришлари талаб этилади.

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлганлар юқорида кўрсатилган муддатда, Тошкент вилояти ИИББ Кадрлар бошқармасига шахслари тасдиқловчи фуқаролик паспортлари, маълумоти тўғрисидаги диплом, ҳарбий гувоҳномаларини асл нусхалари билан келишлари сўралади.

🔍Манзил: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси, Сада бекати 1-уй. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси биноси.

☎️Мурожаат учун телефон: (70)762 41 97

Алоқа учун бот: @Yoshlar_aloqa_Bot
___
Каналга уланинг: https://t.iss.one/joinchat/WVl0_QeZyykLMxG6

Лотинга ўтиш | Facebook |Instagram
#Юқори_Чирчиқ
#Ёшлар_келажагимиз
#Ҳар_бир_ёшга_бир_гектар

‼️Юқори Чирчиқ тумани аҳолиси сони ортиб бориши билан бир қаторда унинг меҳнат бандлигини таъминлаш масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этади.

❗️Уюшмаган ёшларни иш ўринлари билан таъминлаш, йўналтирилган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ.

📍Хусусан, туман ҳокими У.Атемов, туман ҳоким ўринбосарлари Д.Асқаров, Р.Утамалиев, туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Н.Хожиев, туман Ёшлар иттифоқи раиси Ж.Сайдалиев ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида 2021 йилнинг 1-чораги натижаларига кўра, Юқори Чирчиқ туманида жами 13.5 гектар ер майдонлари деҳқончилик қилиш истагида бўлган 54 нафар ёшларга ажратилди.

⚡️Жумладан,1-сектор 17 нафар ёшлар 4,25 гектар, 2-сектор 15 нафар ёшлар 3,75 гектар, 3-сектор 8 нафар ёшлар 2 гектар, 4-сектор 12 нафар ёшлар 3 гектар ер майдонлари ажратилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Юқори_Чирчиқ
#Ҳар_бир_тадбиркор_ёшларга_мададкор

🔰Маълумки, Юқори Чирчиқ тумани худудида “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларни тадбиркорликка, касб-ҳунарга ўқитиш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.

📍Хусусан, "Ёшлар дафтари"га киритилган, кредит олиб, тадбиркорлик йўналишида ишлаш истаги бор ёшлар билан туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Н.Хожиев ҳамда туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари Э.Юсупов ҳамкорлигида туман иссиқхоналарига "Агро саёҳат" уюштирилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

Прокурор секторида ички кўчалар шағаллаштирилмоқда.

📍Юқори Чирчиқ туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ғ.Абдусаламов ташаббуси билан сектор ҳудудининг ички кўчаларида шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

‼️Хусусан, прокурор секторидаги "Қорасув" МФЙ "Амир Темур" 1-тор, 5-тор, 9-тор кўчалари ва "Ҳамкорлик" 2-даҳаси, "Миям-қанғли" МФЙ "Шарқ" кўчаси ва "Булоқбоши" МФЙ "Арғумон" кўчаси ҳамда "Янгиобод" МФЙ "Ёш тадбиркор" кўчаси ички йўллари махсус техника ва мутахассислар жалб қилинган ҳолда шағаллаштирилди.

Олиб борилаётган ишлардан ушбу ҳудудлардаги аҳоли мамнун бўлиб, мазкур хайрли ишларга ўз ҳиссасини имкон қадар қўшмоқда.

〽️Бу борадаги ишлар туманнинг бошқа сектор ҳудудларида давом этмоқда.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#очиқ_эшиклар_куни_тадбири

📚Китоб маслаҳатчи, садоқатли ҳамрох, энг яқин дўст ва бебаҳо бойлик ҳисобланади. Бола тарбиясида унинг ўрни муҳим. Шу боис, юртимизда аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.

📖Жумладан, Юқори Чирчиқ туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда аҳолига марказ фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди.

📍Тадбирда туман корхона-ташкилот ходимлари, мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари, умумтаълим мактаб ўқувчилари, маҳалла фуқаролари кун давомида марказ фаолияти билан яқиндан танишишди.

📘Марказ ходимлари тадбир давомида бўлимлар, китоб жамғармаси хусусида маълумотлар бериб беришди.

🔆Кичкинтой китобхонлар учун тез айтишлар, топишмоқлар, савол-жавоб ўйинлари билан ўтказилган тадбирдан болажонлар бир олам таассурот билан кетишди.

📈Кун давомида 30 та янги китобхон марказга аъзо бўлишди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

18-21 феврал
да Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.
🌬18-19 февралда республикада шамол 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
🌧19 февралда айрим жойларда ёмғир ёғади, ❄️шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
🌧20-21 февралда республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 🌤Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
📉20-21 февралда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8-13° илиқгача, кечалари 2-7° илиқгача пасаяди.

“Ўзгидромет”.