Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага сафари Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясига ташрифдан бошланди.
40 гектар майдонда токзор, 90 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган кооперацияда ёшларга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирларига ер ажратиб берилган.
Давлатимиз раҳбари улар билан суҳбатлашиб, ўқиб-ўрганиш, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.

Поездка Президента Шавката Мирзиёева в Фергану началась с посещения виноградарской кооперации «Файзли боглар сари» в Алтыарыкском районе.
В кооперации, где разбиты виноградники на 40 гектарах и интенсивные сады на 90 гектарах, выделены наделы молодым людям, в том числе вернувшимся из-за рубежа трудовым мигрантам.
Глава государства побеседовал с ними, дал совет больше учиться и совершенствовать свою деятельность.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #kooperatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Юқори_Чирчиқ
#жиноятчиликнинг_олдини_олиш

Жорий йилнинг 3 феврал куни Юқори Чирчиқ тумани Халқ таълими тасарруфидаги 18 умумий ўрта таълим мактабида Жиноятчиликнинг олдини олишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

🔰Давра суҳбатида Тошкент вилояти вояга етмаганлар бўйича идоралар аро комиссия масъул котиби Б.Шеров, халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Маматқулов, туман вояга етмаганлар бўйича идоралар аро комиссия масъул котиби Т.Беков, халқ таълими бўлим мудири в.в.б Г.Айтекова, туман Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси Ж.Сайдалиев ҳамда мактаб раҳбарлари иштирок этишди.

📍Суҳбатдан кўзланган мақсад, вояга етмаганлар орасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, чет элларга ноқонуний чиқиш ва унинг оқибатларини кеч бўлмасдан олдини олиш, ёшларни ёт ғоялардан асрашдир.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ
#тарғибот

Жорий йилнинг 4 феврал куни Юқори Чирчиқ тумани "Оқовул" МФЙ ҳудудида жойлашган 14 умумий ўрта таълим мактабида мамалакатимиз Президенти мурожаати доирасида давра суҳбати ўтказилди.

📍Учрашувда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, депутат Д.Назирова, туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Муллажонов, туман ИИБ Терроризм ва Экстремизмга қарши курашиш гуруҳи тезкор ҳодими М.Мирбобоев ҳамда уюшган ва уюшмаган ёшлар, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

🔰Бугунги стратегик масалалар,жумладан, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, жиноятчилик ва унинг барвақт олдини олиш учун уларнинг бўш вақтларини мазмунли режалаштириш, касб-ҳунарга ўқиш истаги бор ёшларни моно марказларга ўқишга жалб этиш юзасидан туман мутассаддилари профилактик тушунтиришлар беришди.

⚡️Давра суҳбати қизғин бахс ва мунозараларга бой тарзда ўтди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Ҳеч қачон қайтара олмайдиган уч нарса бор:
вақт, сўз ва имконият.

Шундай экан вақтни кетқизманг, гапингизни ўйланг ва имкониятни қўлдан чиқарманг


🔖https://t.iss.one/haqiqatonline