#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб белгиланди

“Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (2-сон, 08.01.2021 й.) қабул қилинди.

📝 Қарор билан Хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

🔰 Унга кўра, ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин қизлар;
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жойи мавжуд бўлмаган хотин-қизлар;
қарамоғида бир ёки ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар;
тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли дамромад манбаига эга бўлмаганлар);
ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар;
психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар).

🔹 “Аёллар дафтари” қуйидаги тартибда юритилади:

🗓 Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари ҳар ярим йил биринчи ойининг дастлабки 15 кунида уйма-уй юриб ўрганилади.

🧾 Хотин-қизларнинг муаммолари анкета-сўровнома орқали аниқланиб, аниқланган муаммолар 3 кундан ошмаган муддатда хотин-қизларнинг шахсий индивидуал анкеталарига киритилади.

Шунга кўра, 1 кун муддатда индивидуал анкеталар кўриб чиқилади.

🔎 Шундан кейин 3 кундан ошмаган муддатда анкета маълумотлари идора ва ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда аёлларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.

➡️ “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси” лойиҳаси 7 кундан ошмаган муддатда Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига киритилади.

🖥 Тасдиқланган рўйхатлар 3 кундан ошмаган муддатда Маҳалла ягона ахборот тизими дастурига киритилиб, шу асосда вақтинчалик тартибда белгиланган хизматлар кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот чоғида партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш масалалари, бугунги кунда улар олдида турган асосий вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Партиялар ўз депутатлари орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиши, уларнинг ечими бўйича таклифлар бериши, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши муҳимлиги қайд этилди.

Состоялась встреча с лидерами политических партий. В ходе открытого диалога состоялся обстоятельный обмен мнениями по вопросам повышении роли и места партий в общественно-политической жизни общества, основных задачах, стоящих перед ними сегодня.
Отмечалась важность того, чтобы политические партии через свой депутатский корпус изучали социально-экономические проблемы на местах, предлагали решения, а также осуществляли действенный парламентский и общественный контроль.

#Mirziyoyev #uchrashuv #partiyalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#онлайн
Юқори Чирчиқ туманида синов тариқасида ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик

Жорий йилнинг 1феврал куни Юқори Чирчиқ туманида Давлат статистика қўмитаси ҳамда туман ҳокимлиги томонидан "2021 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

📍1 мартдан аҳолини рўйхатга олиш штаби тузилиб, 80 та инструктор участкалари, 16 та рўйҳатга олиш участкалари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилди.

⚡️⚡️Йиғилишда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш учун 500 га якин ёшлар ишга қабул қилиниши статиктика ходимлари томонидан айтиб ўтилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муаммолар манзилли ўрганилмоқда

Мавжуд ҳаётий масала ва муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, уларнинг манфаатларини таъминлаш бўйича прокуратура органлари томонидан самарали ишлар йўлга қўйилди.

⚡️Яъни, соҳада анча йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган, тажрибали аёл прокурорлар жалб қилиниб, сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

✳️Ана шундай навбатдаги сайёр қабул манзили Юқори Чирчиқ тумани марказдан анча олисда жойлашган Қанғи қишлоғи бўлди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Юқори_Чирчиқ
#раҳбар_ва_ёшлар_учрашуви

📍Жорий йилнинг 2 феврал куни туманнинг 9 умумий ўрта таълим мактабида туман ИИБ ҳамда учинчи сектор раҳбари И. Шоакбаров, туман халқ таълими бўлими раҳбари Г.Айтекова, туман мутассадилари иштирокида учрашув ўтказилди.

❇️Учрашувда мактаб ўқувчиларининг фанлардан ижод намуналари кўргазмаси ташкил этилди.

🔰Суҳбат аввалида, мактабнинг фаол ўқувчилари иштирокида миллий мақом, замонавий эстрада йўналишида қўшиқлар, рақс ҳамда спортнинг Тоэквондо тури бўйича лавҳалар намойиш этилди.

📌Туман ИИБ раҳбари И.Шоакбаров бугунги кунда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар хусусан, "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat