Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам коренного совершенствования системы духовно-просветительских работ.
Отмечена необходимость пересмотра деятельности Республиканского центра духовности и просветительства.
Дано указание построить в регионах дома духовности и просвещения на основе типового проекта.
Будет создан Фонд поддержки духовности и творчества.

#Mirziyoyev #videoselektor #manaviyat #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
19 январь – Тошкент вилояти фарзанди, таниқли адиб Хайриддин Султонов таваллуд топган сана.

У 1956 йил 19 январда Тошкент вилояти Қибрай тумани Тузель кишлоғида туғилган. 1963-1973 йилларда Паркент кишлоғидаги 42-мактабда ўқиган. 1973-1978 йилларда Тошкент давлат университетининг журналистика факультетида таҳсил олган.

Хайриддин Султонов ижоди 70-йилларнинг иккинчи ярмида бошланган. Адибнинг “Қуёш барчага баробар” (1980), “Бир оқшом эртаги” (1983), “Онамнинг юрти” (1987), “Умр эса ўтмоқда” (1988), “Бобурнинг тушлари” (1992), “Бобурийнома” (1997, 2019), “Тўқчилик ва йўқчилик” (2002), “Саодат соҳили” (2005), “Триста шестьдесят четыре дня” (2013), “Уч юз олтмиш тўрт кун” (2019), “Кўнгил озодадур” (2019), “Ҳақиқат жамоли” (2019), “Одамлардан тинглаб ҳикоя” (2020) каби насрий ва бадиий публицистик китоблари чоп этилган ва кенг ўқувчилар оммасига яхши таниш.

Шунингдек, унинг “Чангак” (1989), “Тушларимда кўриб йиғлайман” (1990), “Мозийдан бир саҳифа” (1991), “Меҳробдан чаён” (1998) “Ёлғиз ёдгорим” (1998), “Улуғ амир ва донна Мариа” каби киносценарийлари асосида бадиий фильмлар, видеофильмлар ишланган. Адиб кўплаб ҳужжатли фильмлар сценарийларининг муаллифи ҳамдир. Унинг қаламига мансуб “Сарҳовузнинг бўйларида” (1992) драмаси Самарқанд вилоят драма театрида саҳналаштирилган.

Хайриддин Султонов нафақат истеъдодли адиб, айни пайтда моҳир таржимон сифатида ҳам фаолият кўрсатган. Жумладан, А.Сент-Экзюпери, В.Шукшин, Ю.Нагибин, В.Распутин, А.Якубан, С.Цвигун, О.Ипатова каби ёзувчиларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Адибнинг яқинда "Одамлардан тинглаб ҳикоя" номли китоби чоп этилди. Истеъдодли публицист, "Тошкент ҳақиқати" ва "Ташкентская правда" газеталарининг бош муҳаррири Ғайрат Шералиевнинг мазкур китоб ҳақидаги мақоласини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

МАҚОЛАНИ ЎҚИШ УЧУН БУ ЕРГА ЎТИНГ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маънавий-маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтган йиғилишдан видеолавҳани қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.youtube.com/watch?v=ITlNX2UdbQA

https://president.uz/uz/site/multi-video?menu_id=14



Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Юқори_Чирчиқ
#мурожаат
#тарғибот

Жорий йилнинг 19 январ куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Юқори Чирчиқ туман бўлинмаси рахбари Д.Назирова, ҳамда мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Ф.Сраилова ҳамкорлигида барча давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 декабрь кунидаги “Ёшлар форуми”даги ёшларга мурожаатномаси ва 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини мазмун ва моҳиятини ўрганишга бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди.

📍Хусусан, 2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном берилганлиги ҳамда бу йилда айнан Мактабгача таълим йўналишига алохида кўрсатма ва тавсиялар берилганлиги хусусида тушунчалар берилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi (Nazar Egamov)
​​ҚАЙСИ БАНКДА КРЕДИТ БЕРИЛМОҚДА?

Жуда кўплаб обуначилар кредит бериш бошландими, банкка борсам кредит тўхтатилган демоқда дея мурожаат қилишмоқда. Ушбу масалага ойдиклик киритиш мақсадида, айни кунда (14.01.2021 йил ҳолатига) банклардаги ҳолатни тижорат банклари Бош офислари масъулларидан маълумотини олдик. Эътиборингизга ҳавола қиламиз.

▪️Hamkorbank
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - берилмоқда
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - мавжуд эмас
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда.


▪️Давр Банк
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - берилмоқда
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - берилмоқда
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда.


▪️Туронбанк
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - берилмоқда
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - тўхтатилган
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда.


▪️Ипак Йўли банки
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - берилмоқда
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - берилмоқда
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда
.

▪️Tenge Bank
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - тўхтатилган
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - тўхтатилди
Онлайн кредит - мавжуд эмас
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда.


▪️Агробанк
Автокредит - тўхтатилган
Истеъмол кредит - тўхтатилган
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - тўхтатилган
Онлайн кредит - берилмоқда
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда.

▪️Қишлоқ қурилиш банк
Автокредит - тўхтатилган
Истеъмол кредит - берилмоқда
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - тўхтатилган
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда.


☑️Микрокредитбанк, Poytaxtbank, Ziraatbank Uzbekiston, Трастбанк, Ўзмиллийбанк, Халқ банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Turkiston bank, Универсал банкларда янги йилга кредит шартлари қайта кўриб чиқилаётганлиги сабабли кредит ажратиш ҳали бошланмаган.
#Юқори_Чирчиқ
#Янги_марралар_якдил_қадамлар
#тарғибот

🔰2021 йил "Янги марралар - якдил қадамлар" шиори остида ўтказиладиган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларига старт берилди.

📌Тадбирларда Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга мурожаатномаси мазмун-моҳияти, шунингдек , мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини халқимизга етказиш, тарғибот тадбирларини таълим муассасалари, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ҳудудий тузилмалари, республика ташкилотлари ҳамда “маҳаллабай” ташкил этиш ва ўтказиш алоҳида қайд этилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#спортни_сев_спорт_билан_яша!
#ёшлар_дастури_амалда

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижроси ҳамда 14-январь Ватан ҳимочилари куни муносабати билан Юқори Чирчиқ туманида спорт тадбири ўтказилди.

📍Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида спортнинг “Бокс” туридан ўсмирлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада 120 нафардан ортик ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

⚡️Ушбу мусобақада туман ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, БЎСМ ходимлари ва барча услубчи устозлар иштирок этдилар.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маънавий-маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди
#20jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилоятида барпо этилаётган биноларнинг ҳолати бўйчиа ФВВ томонидан профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда
#20jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Юқори_Чирчиқ
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани бўлими бошлиғи лавозимига Элибекжон Худайберганов тайинланди.

2001 йил Тошкент давлат педагогика университети,2005 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Шу кунга қадар, Тошкент вилояти прокуратураси нозири, Фарғона транспорт прокурорининг ёрдамчиси, Оролбўйи транспорт прокурорининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 1-бўлим бошлиғи в.б.,Фарғона вилояти Бувайда тумани «Дониёр» фермер хўжалиги ишчиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси суриштирувчиси, Бюронинг Тошкент вилояти Паркент тумани бўлими бошлиғи ўринбосари, Бюронинг Тошкент вилояти Паркент тумани бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Биометрик паспортни ID картага алмаштиришга Ягона портал орқали ариза топшириш

👤Маълумки, жорий йилдан бошлаб биопаспортларни ID картага алмаштириш жараёни бошланди.

♻️Ягона портал my.gov.uz орқали биометрик паспортни ID картага алмаштириш учун ариза топшириб, вақтингиз ҳамда маблағларингизни тежашингиз мумкин.

♻️➡️Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг:
https://my.gov.uz/uz/service/378

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида агросаноат, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тиббиёт соҳаларидаги корхоналар фаолияти, шаҳар ва туманлардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Бухарскую область для ознакомления с развитием региона и жизнью населения.
В ходе поездки намечено посещение предприятий агропромышленности, текстильного производства, информационных технологий, медицинского обслуживания, ознакомление с созидательной работой в городах и районах.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Юқори_Чирчиқ
#ёшлар_дастури_амалда

Жорий йилнинг 20 январ санасида Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Касб-ҳунар мактаби ўкувчилари иштирокида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" шиори остида йиғилиш бўлиб ўтди.

📍Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "Ўзбекистон ёшлари" форумидаги мурожаати асосида, ёшларни бизнес ва тадбиркорлик масалаларида зарур билим ва малакаларини шакллантириш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Юқори Чирчиқ туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Н.Хожиев ҳамда туман Касб ҳунар мактаб директор ўринбосари А. Турсунбоев томонидан ишсиз, уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорларга бириктиш мақсадида 1+1 каби акцияларнинг мақсади тушунтириб берилди.

🔰Тадбиркорлик асосида ўқиш истагида бўлган 41 нафар ёшлар руйхати шакллантирилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat