#йўл_белги

⚠️ Вилоят бўйлаб, огоҳлантирувчи йўл белгилари ўрнатиш давом этмоқда. Мақсад йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишдир.

Вилоятнинг Юқоричирчиқ, Чиноз, Паркент ва Бўстонлиқ туманлари ҳудудидаги автомобиль йўлларига 1.30. «Бошқа хавф-хатарлар» йўл белгиси ва ҳайдовчиларни йўл-транпорт ҳодисаси содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудга яқинлашаётганлиги бўйича огоҳликка чорловчига йўл белгилари ўрнатилди.

Телеграм 📸 Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ногиронлиги бор шахсларга семинар тренинг ташкил этилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
Forwarded from Huquqiy axborot
#2024_йил_1_ноябрдан

🔰 Қонунчиликка кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури қуйидагиларни назарда тутувчи “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида амалга оширилади:

🔹барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш;

🔹таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;

🔹кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш;

🔹ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;

🔹яшаш шароитларини яхшилаш;

🔹давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;

🔹давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Эълон

➡️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамкорлиги асосида, Гулистон маҳалласидаги “Миллатлар дўстлиги” маданият саройида немис тили бўйича ўқув курси ташкил этилди.

Ўқув курсига 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар қабул қилинади.

Маълумот учун тел: (94) 651-42-44

 ✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
➡️ Туманимиздаги Қорасув маҳалласида жойлашган 7-умумтаълим мактабига элтувчи ҳудудида фуқаролар ва ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида пиёдалар йўлакчаси барпо этилмоқда.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#аҳолига_кўмак

➡️ Туманимизда «Аҳолига кўмак – олий қадрият» номли коучинг ўтказилди.

Бугунги кунда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан фуқароларга 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

❇️ Ушбу хизматлар бўйича фуқаролар томонидан «Инсон» марказларига келиб тушаётган энг кўп мурожаатлар таҳлил қилиниб, бу бўйича тарғибот тадбирларини амалга ошириш белгилаб олинди.

❇️«Инсон» марказида ўтказилган тадбирнинг мақсади мазкур мурожаатлар бўйича яъни ижтимоий нафақалар, санаторийларга йўлланмалар, «Саховат ва кўмак» жамғармасидан ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахсларни РТВ ва ПОМ билан таъминлаш каби йўналишларда фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишдан иборат.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
Ҳашар-элга ярашар!

➡️ 2-3 ноябрь кунлари туманимиздаги барча ижтимоий соҳа объектларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ташкил этилди.

Лойиҳа давомида туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан 4 мингга яқин терак кўчатлари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида 8 мингдан зиёд турли дарахт кўчатлари экилди.

❇️ Барча тумандошларимизни ушбу лойиҳада фаол қатнашишга чорлаб қоламиз!

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt