This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

МУДДАТ ОЗ ҚОЛДИ!!!!

Тошкент тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими.

@toshkenttumanihokimligi
Олтин куз неъматлари!
Юқори Чирчиқ туманидаги барча умумтаълим мактабларида хосил байрами ўтказилмоқда.
Ўқувчиларнинг қўл мехнати билан мева ва сабзавотлардан яратган ишларининг кўргазмалари ва театрлаштирилган томошалар намойиш этилмоқда.
2019 йилнинг 22 декабр санасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган “Янги Ўзбекистон — янги сайловлар!” умумшиори остидаги муҳим сиёсий кампанияга тайёргарлик жараёнлари қай холатда.
Юқори Чирчиқ туманида “Давлат хокимлик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш, халқаро кузатувчилар ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари билан ишлашда махаллий давлат бошқарув органларига амалий кўмак кўрсатиш “ мавзусида туман ҳокимлиги, сайлов комиссия аъзолари, сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари раислари, туман газетаси мухбирлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Тошкент давлат юридик университети профессори Хайдарали Муҳаммадиев Сайлов кодекси мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди, комиссия аъзоларининг сайловга тайёргарлиги юзасидан кўрсатмалар берилди. Шунингдек партияларнинг халқ хабардорлигини оширишда кўпкина тарғибот тадбирларини ўтказиш юзасидан таклифлар берилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд тарбияси ва келажагида онанинг донолигида ахамият катта.
Либос маънавият кўзгуси!

Юқори Чирчиқ туманидаги умум таълим мактабларида “Бувижоним кийган либослар” шиори остида маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбирларда ўқувчи қизлар нафақат либослар тақдимоти ўтказмоқда либослар тарихига хам тўхталиб ўтимоқдалар.
Тадбирда қатнашаётган иштирокчилар хамда томошабинлар учун ҳам қизиқарли маълумот бўлмоқда.
Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад “Оммавий маданият” кушандасига айланмаслик, тарихимиз, маънавиятимиз ва қадриятимизни сақлаб қолишимиз зарарулигини келажак авлодга сингдирмоқлик эканлигини тадбирга ташриф буюрган фаоллар, Нуроний жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Сиёсий партиялар ўз маърузаларида қайд этиб ўтмоқда.
Юқори Чирчиқ туманида сайлов олди тарғибот тадбирлари.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари, вилоят туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисида Низоми”га асосан шу кунларда кенг кўламли тарғибот ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси ва ЎзЛиДеп туман кенгашлари навбатдаги сайлов олди тарғибот тадбирларини ўтказди.
Фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокининг асосий шакли уларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, ҳохиш-иродасини эркин ифодолашини таъминлашга хизмат қиладиган муҳим сиёсий жараён хақида тадбир иштирокчиларига тушунчалар бериб ўтилди.
#ЭШИТМАДИМ_ДЕМАНГЛАР!!

ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

Ҳабарингиз бор, мамлакатимизда жорий йил 22 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Мазкур муҳим сиёсий жараён олдидан Марказий сайлов комиссияси қарорига биноан айни вақтда "Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги" ўтказилмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент вилоятига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси, Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси "Янги Ўзбекистон — янги сайловлар!" шиори остида вилоят босма ва электрон оммавий ахборот воситалари журналистлари, блогерлар, шунингдек, ҳудудий ҳокимликлар, корхона ва ташкилотлар ахборот хизматлари ўртасида ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Танлов аҳолининг кенг қатламлари, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, биринчи марта овоз берадиган фуқаролар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар, ҳарбий хизматчилар, меҳнат жамоалари, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар ўртасида, уларнинг сайлов жараёнида фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Танловда вилоятда фаолият юритаётган босма нашрлар журналистлари, ижтимоий тармоқ блогерлари, жойлардаги ахборот хизматлари сайлов қонунчилиги тарғиботига бағишланган ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган энг яхши журналистик ва блогерлик ишлари билан иштирок этишлари мумкин.

Танлов ғолиблари сайлов қонунчилиги тарғиботига оид

- босма нашрлардаги энг яхши мақола;
- ижтимоий тармоқлардаги энг яхши пост;
- энг яхши видеоролик;
-энг фаол ахборот хизмати

йўналишлари бўйича биринчи ва иккинчи ўринлар кесимида аниқланадилар ва Янги йил байрами арафасида эълон қилинадилар.

Танловга материаллар шу йилнинг 10 декабрига қадар қабул қилинади.
Ғолиблар номи матбуотда эълон қилинади ва уларга танлов ташкилотчиларининг қимматбаҳо совғалари топширилади.

Танловда фаол иштирок этинг!

Халқаро Матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими
Forwarded from Daryo — LIVE
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда кун очиқ бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglM
Президент Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Маҳсулот етиштириш ва сотишда кооперация тизимини кенг жорий қилиш, янги боғ ва токзорлар ташкил этиш орқали қайта ишлаш ва экспортни ошириш чора-тадбирлари белгиланди.

2020 йилда 77 минг гектар майдонга озиқ-овқат экинлари, 200 минг гектарда тўқсонбости усулида сабзавотлар экиш бўйича топшириқлар берилди.
www.president.uz/uz/2992
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Янги Ўзбекистон-янги сайловлар!"
Тошкент вилоятида сайловга тайёргарлик ишлари муҳити
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ АТРОФЛИЧА ЎРГАНИЛДИ
2019 йил 5 ноябрь куни “Юқоричирчиқтумангаз” филиали бошлиғи Ш.Худойберганов, Бордонкўл маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Мамедов ҳамда Т.Рўзибоев ва А.Ғофуровлар каби маҳалла фаоллари иштирокида ижтимоий тармоқларда тарқалган "Тошкентга бир қадамда газ йўқ" сарлавҳали манбаа асосида хонадонлар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида шулар маълум бўлдики, 11 та ўрта босимли ГТНларнинг чиқиш босими ГТНдаги истеъмолчилар сонига асосан 200-250 мл. сув устунига мослаштирилган. Ҳудуддаги барча хонадонлардаги газ таъминоти ва босими меъёрий холатга келтирилди.
ХОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

2019 йил 7 ноябрь куни Юқори Чирчиқ туманидаги Алишер Навоий номидаги майдонда навбатдаги "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида туман ҳокими Атемов Ускенбой Бўсинович туманимизда ёшларга оид давлат сиёсати асосида келажак авлоднинг замонавий билим олиши, спорт, санъат, бизнес ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самаралари ҳақида сўз юритилди.
Ёшларга ўзининг ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтириб, уларни янада руҳлантира олди. Туман раҳбари 400 нафар туманимизнинг ёшлари билан самимий мулоқот қилди.
Учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоблар олишди.
Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ўскенбой Атемовнинг барча тадбиркорлар ва ишбилармонларга
МУРОЖААТНОМАСИ
ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАКДОШ, ЕЛКАДОШ ВА МАДАДКОРМИЗ!

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармон дўстлар!

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2019 йил 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорликни ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, пировардида янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини кўпайтириш ҳисобига халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, шунингдек аҳолининг муҳтож қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, муҳтарам юртбошимиз "Иккита иш жойи яратган одамни елкамда кўтараман! Агар тадбиркорга шароит яратмасак натижа бўлмайди" деган устувор ғояни илгари сурдилар.

Тадбиркорлик - бу энг аввало ҳудудни ҳар томонлама ривожланишининг асосий иқтисодий воситаси ва тараққиёт локомотиви ҳисобланади. Туманимизда бугунги кунда 2 минг 4 та тадбиркорлик субъекти, 852 нафар якка тартибдаги тадбиркор фаолият юритаяпти. Шундан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони 94 тани ташкил этади. Мазкур мурожаатнома орқали, аввало, ана ўша меҳнаткаш, ишбилармон дўстларимизга чуқур миннатдорлик билдираман.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар, муҳтарам юртбошимизнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганликлари бежизга эмас. Сабаби мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, ривожланган давлатлар сафидан жой олишда кичик ва ўрта бизнеснинг ўрни ва роли ўта муҳимлигини барчамиз ҳис қилишимиз лозим.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланиши, кундалик фаолиятида учраётган муаммоларни Ҳукумат даражасида ҳал этилиши мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхоналари ташкил этилганлиги ҳам бунинг яққол исботидир.

Туманда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига жорий йилнинг ўтган даврида жами 91 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 85 таси ижобий ҳал этиб берилди. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда тадбиркорликнинг қўллаб-қувватланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Оддий қилиб айтганда бугун ҳар бир тадбиркор давлат ҳимоясида эканлигини англаб етмоқда.

Жорий йилнинг январь-октябрь ойлари якуни билан туман бўйича давлат бюджетига жами 149 млрд. 379 млн сўм тушум таъминланиб, ўтган йилга нисбатан 181,7 фоизга ёки қарийб 67 млрд. 316 млн. сўмга ортиши таъминланди.

Айнан янги солиқ концепциясининг амалда тўғри ишлаши натижасида айрим солиқлар бўйича жорий йилнинг 10 ойлигида тушумлар миқдори 2018 йилдаги йиллик тушумга нисбатан ўсиши таъминланди. Бюджет тушумининг асосий қисми айнан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Тадбиркорлар учун солиқ тизимида алоҳида имтиёз ва преференцияларнинг берилганлиги, жумладан, солиқ юки даражасини камайтириш мақсадида 2019 йилдан юридик шахсларнинг фойда солиғи ставкаси 14 фоиздан 12 фоизга, мол-мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 2 фоизга, ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоиздан 4 фоизга ва ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилди.

Солиқ турлари орасида энг юқори ставкали солиқ ҳисобланган қўшилган қиймат солиғининг амалдаги 20 фоиз ставкаси 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, 15 фоизга пасайтирилди.

Бугунги кунда “Обод қишлоқ” ва “Обод марказ” дастурлари доирасида туман бўйича 3 та маҳалла ҳамда туман маркази Янгибозор қўрғонида жойлашган маҳаллаларда ижтимоий соҳа объектлари, ичимлик сув объектлари, ички йўллар, ободонлаштириш ва пиёдалар йўлакларини қуриш каби кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Албатта, бугунги кунда жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларида Сиз азиз тадбиркорларимизнинг муносиб ҳиссангиз бор.