#Юқори_Чирчиқ

"Сайёр қабул" ойлиги ўтказилмоқда
.

Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 27 ноябр кунги тизимда олиб борилаётган ислоҳотларга жойларда кенг жамоатчилик муносабатини ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойида ҳал этиш тўғрисидаги топшириғига асосан, 2020 йилнинг 10 декабридан 2021 йилнинг 10 январ санасига қадар, халқ таълими тизимида "Сайёр қабул" ойлиги ўтказилиши белгиланган.

📌Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида,2021 йилнинг 8 январ куни Юқори Чирчиқ туманнинг 3-умумий ўрта таълим мактабида вилоят халқ таълими бошқармаси Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Дадахўжаева, туман халқ таълими бўлими мудири Г.Айтекова ва мактаб директорлари иштирокида тизимга оид масалалар ва мурожаатларни ҳал этишга қаратилган "Сайёр қабул" бўлиб ўтди.

📍“Сайёр қабул” давомида 61 нафар фуқаро мурожаатлари мутассаддилар томонидан белгиланган тартибда ўрганилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiy
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 январь — Прокуратура органлари ходимлари куни

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби бугунги касб байрами билан соҳа ходимларини самимий муборакбод этади!

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси
#эълон

📣📣Ҳурматли тенгдошлар - йигитлар, қизлар! Сизни қийнаётган муаммо, таклиф ва мулоҳазалар борми? Уларни биз билан ўртоқлашинг. Мурожаатингиз қисқа фурсатда масъуллар назоратига олинади. Шошилинг, биз алоқадамиз!

📬 Мурожаат ва таклифлар учун: @Yoshlar_aloqada_Bot

‼️Эслатма: мурожаат йўллаётганингизда ўзингизни таништиришни, яшаш манзилингизни ёзишни унутманг!

🤝Қадрдоним, сиз билан биз бир кучмиз, Ўзбекистоннинг эртаси эса маънавияти юксак, билимли, шижоатли ёшлар билан янада порлоқ!
_

#eʼlon

📣📣Hurmatli tengdoshlar - yigitlar, qizlar! Sizni qiynayotgan muammo, taklif va mulohazalar bormi? Ularni biz bilan oʻrtoqlashing. Murojaatingiz qisqa fursatda masʼullar nazoratiga olinadi. Shoshiling, biz aloqadamiz!

📬 Murojaat va takliflar uchun: @Yoshlar_aloqada_Bot

‼️Eslatma: murojaat yoʻllayotganingizda oʻzingizni tanishtirishni, yashash manzilingizni yozishni unutmang!

🤝Qadrdonim, siz bilan biz bir kuchmiz, Oʻzbekistonning ertasi esa maʼnaviyati yuksak, bilimli, shijoatli yoshlar bilan yanada porloq!
__
🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
Forwarded from Sherzod Shermatov
Таълим сифати паст мактаблар жамоаси натижага ишлаш учун бор имкониятини сафарбар этишлари зарур, акс ҳолда бу ишни бошқа жамоа амалга оширади!

Президентимиз Мурожаатномада таълим сифатини барча мактабларда кўтариш бўйича жуда катта вазифани белгилаб бердилар. Бунинг учун таълим сифати паст мактабга бошқа тумандан борган малакали ўқитувчи учун 50% устама, бошқа вилоятдан келганига эса 100% устама бериш кўзда тутилаяпти.

Хабарингиз бор, битирувчисининг биронтаси ҳам олий таълим муассасаси (ОТМ)га кирмаган мактабларда узоқ вақт ишлаган раҳбарларни лавозимдан олиш бўйича чоралар бошлангани сабаб, ушбу мактаблар жамоаси ҳаракатга тушиб, бир йил ичида бундай мактаблар сони 3 баробар камайди!

Буёғига ўқувчилар битиришига атиги ярим йил қолди. Шунинг учун ушбу графикда кўрсатилган тўқ қизил рангдаги (0%) ва қизил рангдаги (10 фоизгача кўрсатгичга эга) мактаблар учун бу йил жуда катта синов йили бўлади. Шунинг учун, ушбу мактаблар жамоаси бирлашиб натижага ҳаракат қилиши зарур! Аввалгидек, биз кетсак, ўрнимизга ўқитувчи топилмайди дейиш хомхаёлдан бошқа нарса эмас.

Вазирлик, вилоят ва туман бўлинмалари ходимлари ҳам бундан буён ФАҚАТ қизил (10 фоизгача кўрсаткичли) мактабларга бориб, улардаги аҳволни яхшилаш бўйича ишлайди. Яшил категориядаги мактабларга умуман бормаса ҳам бўлади, уларга халақит қилинмаса бўлди асосийси. Уларда яхши ёш кадрлар бўлса, қизил категориядаги мактабларнинг раҳбар лавозимларига тавсия этиш керак холос. Шундагина ушбу яшил мактаблардаги ижобий муҳит қизил мактабларга ҳам тезроқ тарқалади.

PS.
Албатта, бу масала эртага анчагина шов-шув, хайпга айланиши ҳам мумкин, чунки ҳеч ким ишдан шундоқ кетишни хоҳламайди. Лекин, мактабда ўқувчиларга таълим-тарбия берадиган ўқитувчилар ишлаши керак, уларни фақат ҳурматини ошириб, қўшимча шароит яратишга ҳаракат қилиб борамиз. Аксинча, ўзини устида ишламайдиган, адашиб мактабга келиб қолган, аввалги мажбурий меҳнат тизимида қандайдир сақланиб юрган инсонларга интернетда хайп кўтаришга ҳаракат қилгандан кўра, секин мактабдан бошқа жойдан иш топишни маслаҳат берамиз. Бундан буёғига мактаблар фақат натижага ҳаракат қилади, ўқитувчилар ҳам ўз устида ишлашлари зарур. Вилоятларда бир ставкада бир нечта ўқитувчи ишлаётган мактаблар ҳам анчагина, ўқитувчиларнинг умумий сони ставкаларнинг сонидан 80 мингдан ортиқ!
Forwarded from Sherzod Shermatov
Асосий эътибор қизил категориядаги мактабларга қаратилиши зарур.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири:

🔰 «Айрим мактабларимизда таълим сифати юқори бўлиб, ҳамма ота-оналар ўша ёққа интилади. Биз мактаблар даражаси бўйича график қилганмиз: қизил, сариқ ва яшил мактаблар.

🔺 «Қизил мактаблар» — таълим сифати жуда паст
бўлган мактаблар. Олдимизга қўйган вазифамиз — «қизил мактаблар» сонини камайтириш. Мурожаатномада таълим сифатини ошириш механизми ҳам очиб берилди.

💵 Яъни бошқа тумандан «қизил мактаб»га бориб ишлаган ўқитувчиларга 50% устама, бошқа вилоятдан бориб ишлашда 100% устама бериш масалалари Мурожаатномада қайд этилди. Бу республикадаги 10 мингдан ошиқ мактабнинг ўз устида ишлашига стимул бўлади.

✖️ «Қизил мактаблар»да ўз устида ишламаслигининг сабаби — мен ишламасам, бу ерда ишлашга ҳеч ким бўлмайди, деган хомхаёлларнинг мавжудлиги бўлган.

📈 Ҳозир ўзбек мактабларида ўқитувчи етарли. Республика бўйича педагогик ставка ва ҳақиқий ўқитувчилар фарқини таққослаганда 80 мингдан зиёд ортиқча ишлаб турган ўқитувчилар бор».

АОКАдаги брифингдан

@aoka_uz
#Юқори_Чирчиқ
#ёшлар_дастури_амалда

Ёшлар ўртасида мини футбол ўйинлари ўтказилди.

Юқори Чирчиқ туманининг Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2021 йилнинг 8 январ куни «14 январ Ўзбекистон Республикаси Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган мусобақа ўтказилди.

📍Мусобақада спортнинг мини футбол тури бўйича 2008-2010 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида биринчиликка сараланди.

⚡️Мусобақада 50 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ

⚡️Жорий йилнинг 7-8 январь кунлари Республика Маънавият ва маърифат маркази Юқори Чирчиқ туман бўлинмаси раҳбари Д. Назирова томонидан туман Дехқон Бозори,Мудофаа бўлими,Ахоли Бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳамда бир қатор корхоналарда маънавий ва маърифий ишларни ташкил этилганлик холати ўрганилди.

📌Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли қарори доирасида.

📍Ўрганиш давомида Маънавият соатлари, даврий нашрларга обунанинг ташкил этилиши, маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилганлиги текширилди.

Камчиликлар юзасидан тавсиялар берилиб, ўрнида бартараф этилди.

🔰Бугун мулкчилик шаклидан қатий назар, хар бир корхона ва ташкилотларда маънавият хоналарини ташкил этилиши, ҳамда маънавий ишларни олиб бориш учун жамоатчилик асосида масъуллар бириктирилиши зарур эканлиги, хар бир рахбарга алохида тушунтирилиб ўтилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Маънавий ва маърифий ишларга баҳо берилди

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Юқори Чирчиқ туман бўлинмаси раҳбари Д. Назирова туман деҳқон бозори, мудофаа ишлари бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва бир қатор корхоналарда маънавий ва маърифий ишларни ташкил этилганлик ҳолатини ўрганди.

📍Ўрганиш давомида маънавият соатлари, даврий нашрларга обунанинг ташкил этилиши, маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилганлигига эътибор қаратилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан тавсиялар берилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

🔰Раҳбарларга мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар бир корхона ва ташкилотда маънавият хоналарини ташкил этилиши ва маънавий ишларни олиб бориш учун жамоатчилик асосида масъуллар бириктирилиши зарур эканлиги тушунтирилди.

#Юқори_Чирчиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Юқори_Чирчиқ

14 январ "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишлаб харбийлар мукофотланди.

Жорий йилнинг 11 январ санасида Юқори Чирчиқ туманининг мажлислар залида масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

🔰Йиғилиш кун тартибида туман ИИБ бошлиғи И. Шоакбаровнинг тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик профилактикаси самарадорлиги ошириш ҳамда 2020 йил якунлари бўйича ҳисоботи тингланди.

📍Туман ҳокими ўринбосарлари Д.Асқаров ва О.Салимовларнинг иш самарадорлигини ошириш учун амалга оширилиши лозим бўлган топшириклар юзасидан масъулларга вазифалар юклатилди.

📌Туман мудофаа бўлими бошлиғи А. Мусақулов "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Афғонистон Республикасининг осойишталигини сақлашга қўшган хиссаси,жанговор вазиятларнинг тугаши ҳамда қўшинлар қайтарилишининг 30 йиллиги муносабати билан Р.Умаров, Р.Исақовларга кўкрак нишонини топширди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqor