#ижро_интизом

➡️ Бугун, Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов ва сектор раҳбарлари иштирокида туман ҳокимлигида навбатдаги ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. 
Ташкил этилган йиғилишда туман сектор раҳбарлари, корҳона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла еттилик аъзолари, умумтаълим мактаб директорлари иштирок этди.
❇️ Йиғилиш кун тартибида белгиланган масалалар ижроси бўйича ҳисоботлар тингланди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
🔃 Глобал тармоқларнинг чексизлиги фойдали ахборотлар тақдим этиш билан бирга ёлғон, асоссиз ва нохолис маълумотлар тарқатилиши билан хавф-хатарларни оширмоқда.

Хусусан, Интернет маконида кибержиноятлар тури ва кўлами ортиб бораётганлиги турли қатламдаги аҳолининг фирибгарлар қурбони бўлишларига сабаб бўлмоқда.

🔄Фишинг – фойдаланувчиларнинг махфий маълумотларини қўлга киритиш мақсад қилинган киберфирибгарлик.

Ғараз мақсадли кимсалар Telegram, Instagram, Facebook ҳамда веб-сайтлар орқали сохта ҳаволаларни юбориш билан фойдаланувчиларнинг шахсий аккаунтларига кириш ҳамда нафақат шахсий маълумотлар, балки банк карталарини ҳам бошқариш имкониятини қўлга киритишади.

Юқоридаги тасвирларда ана шундай фейк ҳаволаларнинг айримлари мисол тариқасида келтирилган.

⚠️ Азиз ҳамюртлар! Интернет, ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар орқали келадиган ҳар қандай ҳаволалар устига босманг ва иловаларни юкламанг. Кибержиноятчилар ўлжасига айланмаслик учун ўзингизни ҳимояланг!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#рақамли_иқтисодиёт

➡️ Туман ҳокимлигида рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежери А.Куандиков, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази вакили А.Эргашов, «School 21» вакили А.Умаровлар томонидан маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва ҳотин-қизлар фаоллари учун электрон хизматлардан самарали фойдаланиш ҳамда «school 21» да IT-соҳасида бепул таълим олиш имкони мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
🔹Семинар давомида фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган оммабоп электрон хизматлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тушунтирилди. Шунингдек, Ягона порталга One-ID тизими орқали кириш ҳамда пуллик хизматлар учун тақдим этиладиган чегирмалар тўғрисида маълумот берилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
➡️ Бугунги кунда туманимиздаги умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг таълим олиши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этилиши ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун етарлича шароит яратилиб келинмоқда.
Жумладан, туман ҳокимлиги томонидан Юқори Чирчиқ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига жами 367 млн.сўм маблағлар мусиқа асбоблари, спорт анжомлари, китоблар ва ўқувчиларни касбга йўналтириш учун керакли жихозлар харид қилиш учун ажратилганлиги яққол мисолдир.
❇️ Бугун туман ҳокими
Ускенбай Атемов туман ҳокимлиги биносида, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида умумтаълим мактаб директорларига ана шу жихозларни топшириб ўтди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt