#Ҳамкорлик

🔖Юқори Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мақпал Айтматова ва “Инсон” ижтимоий маркази раҳбари Гулистон Айтекова, Юқори Чирчиқ туман марказида жойлашган “QORASUV MED LINE” кўп тармоқли тиббиёт клиникасининг фаолияти билан яқиндан танишиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот олишди.

🩺Бугунги кунда, ушбу клиникада барча турдаги малакали шифокорлар фаолият юритиб, стационар даволаниш учу барча шароитлар яратилган.

Шунингдек, профессор шифокорлар жалб этилиб, сўнги технологиялар асосида клиникада барча турдаги операциялар ҳам муваффақиятли ўтказилмоқда.

📌Клиника томонидан, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тиббиёт йўналишида, имтиёзли равишда шартнома асосида операция ва тиббий кўриклар, ҳамда тиббиёт ходимларини малакасини оширишга қаратилган ўқув курсларини йўлга қўйиш ҳақида таклиф билдирилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
“Ҳудудий электр тармоқлари” янги дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024-йил 31-июль соат
23:50
дан 5-август соат 22:00 гача Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилишини маълум қилди.

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин.

Қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
“КОРРУПЦИЯ МАМЛАКАТ РАВНАҚИНИ БАРБОД ҚИЛАДИ.

Ҳурматли фуқаролар !!!

Агарда, Сиз Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси туман ва шаҳар бўлимлари ҳодимлари фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз ёки сезсангиз бу ҳақида зудлик билан қуйида кўрсатилган телефон рақамларига маълум қилишингизни сўраймиз.

Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси Шахсий хавфсизлик шу‌ъбаси телефон рақами
+998 70 202-14-14 (7222)

БЮРОНИНГ ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ: "1107"

_

"КОРРУПЦИЯ РАЗРУШИТ БУДУЩЕЕ СТРАНЫ"

Уважаемые граждане!
Если вы заметили какое-либо действие (или бездействие), связанное с коррупцией, в деятельности сотрудника Бюро, просим незамедлительно сообщить об этом на «Горячую линию» отдела собственной безопасности Ташкентского областного управление Бюро
(70) 202-14-14 (7222)

Горячая линия центрального аппарата Бюро "1107"
➡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил
14-июндаги «Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-222-сонли Қарорига асосан белгиланган иқтисод режаси ижросини таъминлаш юзасидан жойларда семинарлар ташкил этилмоқда. Йиғилганларга қарор лойиҳаси тушунтирилмоқда.

Бугун туман ҳокимлигида туман ҳокими Ускенбай Атемов ҳамда туман прокурори Улуғбек Ганиев раҳбарлигида маҳалла раислари, корхон ва ташкилот раҳбарлари, йирик истеъмолчи корхоналар раҳбарлари иштирокида семиар ташкил этилди.

⚡️ Семинар давомида энергияни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш эвазига ялпи ички маҳсулот учун сарфланадиган энергия ҳажмини тахминан 2 баробар
қисқартиришга эришиш кераклиги вазифаси муҳокама қилинди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Амал_қилинг

☑️ Қонунчиликка кўра, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:

мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Yer uchastkalarini sotib oling!

"E-auksion" elektron savdo platformasi 2300 dan ortiq yer uchastkalarini taklif etadi.

🔸tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyati uchun
🔹koʼp qavatli uy-joy qurish uchun
🔸"Yangi Oʼzbekiston" massivlaridagi yerlar
🔹turistik zonalardagi yerlar
🔸xalqaro yoʼllar boʼyidagi yerlar
🔹nodavlat taʼlim muassasalari uchun yerlar
🔸mikromarkazlar uchun yerlar
🔹master-reja asosida savdoga qoʼyilgan yerlar

Barchasini ko'rish

☎️: 99 207-26-10
☎️: 99 207-36-10

👇Xabardor bo'lish uchun👇
Telegram|Facebook|Instagram|Youtube
Ҳурматли фуқаролар фарзандларингизни турли хилдаги фавқулодда вазиятларда тезкор 101, 102, 103, 104, 1050 қисқа рақамларига қўнғироқ қилишни ўргатинг.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
Бугун Юқори Чирчиқ тумани прокурори  У.А.Ганиев раислигида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда - 2024 йил ўтган даврида тумандаги криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи омиллар, хусусан жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кўрилган чора - тадбирлар ижроси, бу борада амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва мавжуд муаммолар танқидий муҳоқама қилинди.

Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан жамоат тартибини сақлаш, жамоат жойларида ҳуқуқбузарлик ва  жиноятларни барвақт олдини олиш борасида йўл қўйилган хато ва камчиликлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш якунида, туманда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан манзилли чора – тадбирлар белгилаб олинди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt