#тадбиркорлик

➡️ "Кичик бизнесни узлуксиз
қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида,
ПҚ 306-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида "Наврўз" маҳалласи худудида ҳоким ёрдамчиси томонидан ажратилган кредит асосида янги
"JASUR WEDDING" оилавий корхонаси иш бошлади.
Ҳозирги кунда ушбу корхонада
3 та янги иш ўрни ташкил этилиб, ёшлар бандлиги таъминланди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#таълим

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 7-майдаги 148-сон буйруғига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш бўйича
19-34-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилардан назорат ишлари олинди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#сайёр_қабул

➡️ Бугун Юқори Чирчиқ тумани Истиқбол маҳалласи аҳолиси билан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси
1-минтақавий мувофиқлаштириш маркази раҳбарлари ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида аҳоли билан сайёр қабул бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган сайёр қабулда 55 нафар фуқаро иштирок этиб 12 та масала юзасидан мурожаат қилинди. Жами 5 та масала жойида ҳал этилди ва муддат талаб этиладиган 7 та масала тегишли ташкилотларга ижро учун жўнатилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#беш_ташаббус_олимпиадаси

➡️ Юқори Чирчиқ туманида
“Беш ташаббус олимпиадаси”доирасида спортнинг
"Стол теннис" тури бўйича туман босқичи бўлиб ўтди. Унда 50 та маҳаллалар ўртасида ўтказилган мусобақанинг сектор босқичи ғолиблари 16-21, 22-26 ва 27-30 ёш тоифасида иштирок этди.
🎉 Ўғил ва қиз болалар ўртасида қизиқарли ўтган баҳс ғолиблари вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган ҳолда диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Вилоят босқичида туманимиз ёшларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt