#Миграциядан_қайтган_фуқаро_билан_мулоқот

Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов, “Чирчиқ” маҳаласида истиқомат қилувчи Темур Гулматов билан мулоқот олиб борди.

Темур Гулматов 7 йил давомида Туркия Давлатида ишлаб, Ватанга қайтгач, юқоридаги маҳалланинг ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига асосан кичик бизнесни йўлга қўйиб, ўз фаолиятини бошламоқда. Туман ҳокими, ушбу фуқарога иш фаолити бўйича манзилли кўрсатмалар берди ва келгуси ишларида зафарлар тилади.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#фуқаролар_қабули

🔰Бугун, Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов бошчилигида, навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

👉🏻Батафсил

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#бунёдкорлик

Куни кеча, Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022 -2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод махалла” давлат дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Фаравон” маҳалласида Ичимлик сув иншоотини реконструкция қилиш ва 10,4 км ичимлик сув тармоқлари қурилиш ишлари ўрганилди.

Пудратчи ташкилот “RUSH STROY MASTER” МЧЖ томонидан 10,4 км траншея қазилиб, 10,4 км қувурлар ётқизилди, 63 дона колодец ўрнатилди. Ҳозирги кунда ичимлик сув иншоотини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Миграция
#Семинар

Юқори Чирчиқ тумани хокими
У. Атемов ҳамда Республика Касаба уюшмалари федерацияси масъул ходими С. Салахитдинов томонидан, тумандаги маҳаллалар еттилиги ҳодимларига Ташқи миграцияда юрган фуқароларни хатловдан самарали ўтказиш юзасидан секторлар кесимида семинар ўтказилди.

Маҳалла еттилигига миграцияга боғлиқ бажарилиши лозим бўлган барча масалалар юзасидан манзилли кўрсатмалар берилиб, топшириқлар берилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt