“ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ МАКТАБ” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танлов ҳар йили хорижий тиллар ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади. Бугунги танловда вазирликнинг ахборот тизимида мактаб терма жамоаси рўйхатидан ўтган мактаб жамоалари қатнашди. Жамоа аъзолари 7-9-синфларда тахсил оладиган 5 нафар ўқувчидан иборат. Танловда иштирокчиларнинг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилади. Ушбу туман босқичида Юқори Чирчиқ туманидан 27 та умумтаълим мактабидан 135 нафар ўқувчидан таркиб топган жамоа иштирок этди.

💐Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Президент соврини билан мукофотланади:
туман босқичида 1-ўрин эгаллаган жамоага 100 миллион сўм, 2-ўринга 75 миллион сўм, 3-ўринга 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори Чирчиқ тумани ҳокими Ускенбай Атемовнинг туман ёшларига мурожаати.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Ёшлар_билан_якка_мулоқот

Юқори Чирчиқ туман 2-сектор раҳбари У. Ганиев томонидан “Қорасув” МФЙда истиқомат қилувчи ёшлар билан якка тартибда суҳбат олиб борилди. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақталарини самарали ташкил этиш бўйича маҳалла Ёшлар етакчисига манзилли тавсиялар берилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Фотолавҳа

Юқори Чирчиқ туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 40 нафар фуқароларга доимий ишга жойлаштириш мақсадида йўлланма берилди, 22 нафар фуқаролар касбга ўқитишга жалб этилди, 6 нафар фуқаролар жамоат ишига йўналтирилди, 15 нафарига ишга жойлашиш бўйича тушунчалар берилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt