#Расмий #сессия #инвестиция

🔸Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Тошкент вилоятида асосий капиталга киритилган жами инвестициялар ҳажми – 10 трлн. 857 млрд сўм ва 404 млн. долларни ташкил этган.

🔹Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига вилоятда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 3 трлн. 644 млрд. сўмлик жами 290 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди ва уларда 8 минг 40 та янги иш ўринлари яратилган.

📎Жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида вилоятимизда жами 295 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
#расмий #сессия #экспорт

⚡️Жорий йилда Тошкент вилоятида 273 та янги корхоналар (161 та саноат, 112 та қишлоқ хўжалиги) экспортга жалб этилиб, вилоятда жами экспортёр корхоналар сони 578 тага етган.

🔍2019 йилда вилоят экспортёр корхоналари томонидан 307 турдаги 731 хил маҳсулотлар экспорт қилинган бўлса, жорий йилда 411 турдаги 1 048 хил маҳсулотлар экспортга чиқарилган.

📌Ҳисобот даврига келиб, 295 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиниб, ушбу кўрсаткичнинг энг катта улуши узум 482 минг тонна, дуккакли экинлар (мош, ловия, нўхат) 35 минг тонна, данакли мевалар (ўрик, гилос, шафтоли, олхўри ва бошқалар) 33 минг тоннага тўғри келмоқда.

♻️2020 йил учун белгиланган 603 млн. доллар экспорт прогнози амалда – 611,8 млн. долларга (17 декабрь ҳолатига) ёки 101,5 фоизга бажарилган.

🔹Ўтган йилга (298 млн. доллар) нисбатан 314 млн долларга кўп маҳсулот экспорт қилинди ва ўсиш суръати 205 фоизни ташкил этган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#мурожаат #сессия

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:

- 2019 йил давомида 9 минг 695 та (2018 йилга нисбатан 2 баробар кўп), жорий йилнинг ўтган 11 ойида 7 минг 553 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди.

Лекин, ҳамма туман, шаҳарларда ҳам мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини тадбиркорликка фаол жалб этилмоқда, деб хулоса қила олмаймиз.

Жумладан, ўтган 11 ой якуни бўйича янги кичик бизнес субъектлари ташкил этишнинг ойма-ой прогнози Тошкент (69 фоиз), Янгийўл (70 фоиз), Қибрай (71 фоиз), Юқори Чирчиқ (71 фоиз), Бўстонлиқ (77 фоиз), Чиноз (77 фоиз), Оҳангарон (79 фоиз) туманларида ҳамда Чирчиқ (65 фоиз), Янгийўл (73 фоиз), Ангрен (75 фоиз), Бекобод (78 фоиз), Олмалиқ (78 фоиз) шаҳарларида бажарилмасдан вилоят кўрсаткичидан паст бўлди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#спорт

Вилоятимиз футболчилари “Спорт кунлари” мусобақаси ғолиби

❇️Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол ассоциациялари футболчилари ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Спорт кунлари” мусобақаси ўтказилди.

⛳️16-18 декабрь кунлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудида бўлиб ўтган мусобақада иштирокчилар куч синашдилар.

🔰Финалда Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ва Наманган вилояти футбол ассоциация жамоалари ўзаро белашиб, Тошкент вилояти ФА жамоаси 5-1 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда ғолибликни қўлга киритди.

➡️Қуйида мусобақа ғолиби ва совриндорлари билан танишинг:
1-ўрин: Тошкент вилояти
2-ўрин: Наманган вилояти
3-ўрин: Қорақалпоғистон Республикаси
4-ўрин: Хоразм вилояти

➡️Индивидуал совринлар:
Энг яхши дарвозабон – Умид Холматов
Энг яхши ҳимоячи – Равшан Атаджанов
Энг яхши тўпурар – Аскар Жадигеров
Энг яхши футболчи – Неъматулло Қуттибоев

🏆Тошкент вилояти футбол ассоциацияси жамоасини ғалаба билан вилоят ҳокимлиги табриклайди ва омад тилайди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида бир нечта мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди
#19dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Юқори_Чирчиқ
#мен_севган_асар_қаҳрамони

📍Жорий йилнинг 19 декабрь куни Юқори Чирчиқ тумани "Иттифоқ" МФЙ худудида жойлашган Юқори Чирчиқ тарих музейида “Мен севган асар қаҳрамони” шиори остида мактаб фаоллари иштирокида маънавий маърифий учрашув бўлиб ўтди.

📌Тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Назирова ҳамда Кутубхона маркази раҳбари Д.Абдукаримова билан ҳамкорликда ўтказилди.

Учрашувда иштирокчилар билан севган асарлари, муаллифлари, бадиий замонавий бадиий адабиётлар хусусида самимий суҳбатлашилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Фармон_ва_ижро

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармонининг ижроси бўйича Юқори Чирчиқ тумани Мактабгача таълим ташкилотларида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🧘🤾‍♂️Хусусан, Юқори Чирчиқ тумани Мактабгача таълим бўлими ҳамда "Ёшлик" спорт мактаби ҳамкорлигида мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ва тарбиячи ёрдамчилар ўртасида “Гимнастрада” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

🏆“Гимнастрада” спорт мусобақаси натижаларига кўра 3-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти 1-ўрин, 10-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти 2- ўрин, 1-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 4-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти 3-ўринни эгаллашди. Ғолиб жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Юқори Чирчиқ туман хокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from O‘zbekiston 24
Тошкентда мамлакатнинг бош арчаси ўрнатилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 20 декабрдан Ўзбекистон миллий кутубхонаси яқинида ўрнатилган арча барча учун очилганини маълум қилди.

Энг сўнги янгиликлар каналига обуна бўлинг👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE5lchB-eHf_a17-Ug
🚨Барча йўл ҳаракати қатнашчилари диққатига!

❄️Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароити ўзгариб қор ёғганлиги айни вақтларда музламаларни юзага келтирмоқда. Шу сабабли ҳайдовчилардан:

Заруратсиз тунги вақтда транспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмасликларини;

Зарурат билан чиққан вақтларида ҳам белгиланган қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишларини;

Газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликларини;

Пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар эса йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмасликларини, эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.

Ўзингизни асранг!

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ҳокими йил якунлари бўйича ҳисобот берди

2020 йилда вилоятда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 57 трлн сўмни, ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

👉 https://kun.uz/10565337

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистонда ҳаво булутли, баъзида эса очиқ бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқий йўналишда 7-12 м/с тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиққача исийди.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site| YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида янги мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди
#20dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Юқори_Чирчиқ
#Ёшлар_фестивали

📍Юқори Чирчиқ туманида 2020-2021 йилларда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури асосида жорий йилнинг 21 декабр куни Юқори Чирчиқ туманининг "Истиқбол" МФЙда жойлашган 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Ватанга хизмат қилиш юксак шараф!" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

📌Чирчиқ шаҳар Куролли кучлар марказий харбий ансамбли ижросидаги харбий ватанпарварлик рухидаги куй-қўшиқлар ҳамда оркестр чиқишлари тадбир иштирокчиларига аъло кайфият бағишлади.

Тадбир халқ таълими бўлими раҳбари Г.Айтекова, ёшлар иттифоқи раиси Ж.Сайдалиев, мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ва махалла фаоллари иштирокида бўлиб ўтди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat