Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг видеоанжуман шаклидаги саммити бўлиб ўтди.
Мажлисда МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги режалар белгилаб олинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир қатор таклифларни илгари сурди.

Под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева состоялся саммит СНГ в формате видеоконференции.
На заседании рассмотрено состояние сотрудничества в рамках Содружества, обсуждены приоритеты взаимодействия и определены совместные планы по укреплению партнерства.
В своем выступлении глава нашего государства озвучил ряд предложений по расширению многопланового сотрудничества в рамках СНГ.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ҳурматли_Юқори_Чирчиқ_тумани_аҳолиси!

‼️Маълумки, юртимизда аҳоли саломатлиги муҳофазаси бирламчи ўриндадир. Айниқса, бу масалада асосий эътибор касалликлар билан курашишга, аҳолини соғлом турмуш тарзига одатлантириш, тиббий ва санитар-гигиеник маданияти даражасини оширишда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

📌Шу аснода, 19 декабр куни соат 10.00 да "Ийк ота" махалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган 66-сонли Қишлоқ оилаий поликлиникасида ўтказиладиган "Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам" шиори остидаги пиёда юриш акцияси иштирокчисига айланинг!

📍Ушбу тадбирда иштирок этиб, соғлом турмуш тарзига одатланинг!!!

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Mustaqillikning 30 yilligiga Toshkentda “Istiqlol” majmuasi tashkil etiladi

Prezident mustaqillikning oʻttiz yillik bayramiga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha qarorni imzoladi. Unga muvofiq, bayramni yuqori saviyada oʻtkazish boʻyicha maxsus respublika komissiyasi tashkil etilmoqda.

Bundan tashqari, poytaxtda “Istiqlol” majmuasi tashkil etiladi va u yerda mustaqillikning mazmun-mohiyati va tarixiy ahamiyatini aks ettiradigan yodgorlik kompozitsiyasi barpo etiladi.

Toshkent shahridagi yer usti metro halqa yoʻli “Oʻzbekiston mustaqilligining oʻttiz yilligi” deb nomlanadi.

“Oʻzbekistonning yangi taraqqiyot davri va rivojlanish istiqbollari” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyani tashkil etiladi. Oʻtgan davrda erishilgan yutuqlarga bagʻishlangan “Yangi Oʻzbekiston” kitob-albomi va toʻplamlar nashr etiladi.
#спорт_ва_ёшлар

📍Жорий йилнинг 9-15 декабр кунлари Наманган шаҳрида 2009 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида спортнинг стол теннис тури бўйича "Ўзбекистон чемпионати" бўлиб ўтди.

🏓Ушбу мусобақада Юқори Чирчиқ тумани Болалар ва Ўсмирлар спорт мактаби спортчилар иштирок этишди.

Туманимиз спортчилари фахрли битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медаллар соҳиби бўлишди.

🥇Эркебаева Асель
🥈Камалова Аружан
🥉Давлетова Дилёра

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Аҳборот хизмати
Каналга уланиш: 👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat