Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев поздравил Первого Президента Казахстана – Елбасы Нурсултана Назарбаева и Президента Касым-Жомарта Токаева с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Qozogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДИҚҚАТ!

⚡️Ҳайдовчилар диққатига! 1 январдан "фара"ларни ёқиб юриш шарт

Ҳукуматнинг 09.04.2019 даги 292-сон қарори билан “Йўл ҳаракати қоидалари”га куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлигига оид қоида киритилгани ёдингизда бўлса керак. (138-банд).

Кейинроқ, жамоатчиликнинг эътирозларидан сўнг, Ҳукумат қарори билан мазкур қоиданинг амал қилиши 2021 йил 1 январга қадар кечиктирилган эди.

Шундай қилиб, 1 январдан бошлаб куннинг ёруғ вақтида ҳам яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланмаган ҳайдовчилар МЖтКнинг 128-моддаси тартибида маъмурий жавобгарликка тортилади.

Биринчи марта содир этилганда 111 500 сўм, бир йил ичида такрор содир этилса 223 минг сўм ва 3-марта содир этилса 669 минг сўм жарима солинади.

Агар 1 йил ичида 3 мартадан кўп содир этилса 892 минг сўм жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлиши мумкин
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Ўрта_Чирчиқ

🔰Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларида сув хўжалиги объектлари билан танишиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур уюштирилди.

🎥Тафсилотлар "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#барча_шароитга_эга_боғчалар_очилди

Жорий йилнинг 15 декабр куни Юқори Чирчиқ тумани "Уччинор" махалла фуқаролар йиғини "Тадбиркорлар" кўчасида "Всезнайка" ҳамда,"Гулобод" Махалла фуқаролар йиғини худудида яна бир "Мавлуда ая" номли янги нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади.

📌Очилиш маросимида 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи И.Шоакбаров, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Назирова, МТТ мудири Ф.Сраиловалар иштирок этишди.

⚡️Ташкилот 25 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда 3 нафар ҳодим иш билан таъминланди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилинмоқда.
– Менга баландпарвоз гаплар ва рақамлар керак эмас. Жойлардаги раҳбарларнинг ишлари натижасига ижтимоий тармоқларда халқимиз ўзи холис баҳо бермоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.
Энергия ресурслари таъминотини яхшилаш чоралари белгиланди, талон-тарожликларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева проходит видеоселекторное совещание по вопросам устранения недостатков, допущенных при подготовке к зиме.
- Мне не нужны высокопарные слова и цифры. Наш народ сам в социальных сетях дает объективную оценку работе руководителей на местах, - сказал Шавкат Мирзиёев.
На совещании определяются меры по улучшению энергоснабжения, обсуждаются вопросы противодействия хищениям энергоресурсов.

#Mirziyoyev #videoselektor #qish #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Иқлим ўзгаришига тайёр бўлишимиз керак. Ҳамма нарсамиз бор, халқимизга шуни эсон-омон етказиб олсак, масала бўлмайди

Президент: Мы должны быть готовы к изменениям погоды. У нас есть ресурсы, необходимо лишь доставить их нашему народу, и тогда не будет проблем

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#МТТ_Юқори_Чирчиқ

Юқори Чирчиқ туманида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган мактаб ёшидаги болалар 10 855 нафарни ташкил этади.

📌Бугунги кунгача Давлат мактабгача таълим ташкилотларига 3229 нафар тарбияланувчи ва 2081 нафар тарбияланувчи хусусий мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланмоқда.

🔰Бугун Юқори Чирчиқ тумани "Иттифоқ" махалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Гномик" номли янги нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

⚡️Ташкилот 25 ўринга мўлжалланган бўлиб, 5 нафар ҳодим иш билан таъминланди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

📍Жорий йилнинг 17 декабр куни 18 сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Туман ҳокими У.Атемов ва туманнинг барча мутассадди раҳбарлари биргаликда 18 сонли умумий ўрта таълим мактаб битирувчилар, уюшган ҳамда уюшмаган ёшлар билан ушрашув ўтказишди.

📌Мактаб биносининг файелари ўқувчилар ижод намуналари билан безатилиб, спорт ва санъат йўналишида юртимизда ҳамда чет элларда ғолибликни кўлга киритиб келаётган иқтидорли ўқувчилар ўз салоҳиятларни намоён этган ҳолда меҳмонларни кутиб олишди.

⚡️Шундан сўнг, бевосита учрашув иштирокчилари туман ҳокимига ўз саволлари билан мурожат этишди ва ёшлар томонидан берилган ҳар бир саволга муносиб жавоблар берилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat