#Жараён

⭕️Айни_дамда

Юқори Чирчиқ туманида 13-декабрдан 14-декабрга ўтар кечаси “А. Яссавий”, “Янги ҳает”, “Нурли йул”, “Жумабозор”, “Фаровон”, “Ободон”, “Гулистон” ва “Т.Г.Хван” МФЙларни электр энергияси билан таъминловчи 35/10 кВ Жумабозор ПСдаги шикастланган Т-1 6300 кВали трансформатор ўрнига шу кечанинг ўзида 4000 кВали трансформатор ўрнатилган бўлса, бугун 14-декабр куни қўшимча 4000 кВали трансформатор олиб келиниб, хозирда ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Жараён
#Айни_дамда

Синовли қиш кунларида барча маъсуллар ҳаракатда

Бугунги назорат тадбирлари давомида туман ҳокими
У. Атемов бошчилигида, туман сектор раҳбарлари У. Ғаниев,
А. Муллажанов, Д. Йўлдашевлар иштирокида, туман ҳокимлигида 24 соат иш олиб бораётган штаб фаолияти ўрганилди.

Туман ҳокими штаб аъзолари билан суҳбатлашиб, тегишли кўрсатмалар берди. Куну тун навбатчилик давомида мурожаатларга зудлик билан жавоб бериш ва ҳал этиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БРИФИНГ

Юқори Чирчиқ туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва аҳолининг коммунал соҳалардаги муаммоларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида ташкил этилган марказий штабига жорий йилниг 14-декабр куни давомида ва 15-декабрга ўтар кечаси келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг бартараф этиш ҳолати юзасидан Юқори Чирчиқ туман ҳокимининг ўринбосари Шухрат Худайбергеновнинг аҳолига ахбороти.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#муносабат

Юқори Чирчиқ тумани “Нурли йўл” маҳалласининг 2022-йилда “Обод маҳалла” дастурига кўра кўчалар асфальтланган, аммо “Саломатлик” кўчаси қолиб кетганлиги бўйича масъулларга шикоят қилинган. Мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Юқори Чирчиқ тумани “Нурли йўл” маҳалласи “Обод маҳалла” дастурига киритилган, ушбу дастур асосида барча ишлар тизимли олиб борилмоқда, барча кўчалар босқичма босқич асфальтлаштирилмоқда. “Саломатлик” кўчасидан тушган муражаатида тақдим этилган расмлар муддатидан анча олдин олинган расмлар бўлиб, айни вақтда ушбу кўчалар шағаллаштирилган ва бугунги кунда асфальтлаштириш жараёни ҳаво ҳароратига ва асфальт заводлар ишга тушиши билан боғлиқ.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Махсус репортажда Юқори Чирчиқ тумани “AZIYA TASHKENT TEXTILE” ва “SOF GIGIYENIK” МЧЖлар фаолияти

«20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис» дастури ижроси

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#фуқаролар_қабули

🔰Бугун, Юқори Чирчиқ туман ҳокими У. Атемов бошчилигида, навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда сектор раҳбарлари У. Ғаниев,
А. Муллажонов, Д. Йўлдошев, туман Халқ қабулхонаси мудири
А. Шамсиев, Мажбурий ижро бўлими бошлиғи Б.Тоймуродовлар ва тегишлилиги бўйича масъуллар иштирок этди.

📌Қабул давомида, фуқаролар томонидан 14 та турли йўналишдаги мурожаатлар тингланди.

🔖
Мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ечим топди. Муддат талаб этилган муаммолар жойига чиқиб ўрганилиши лозим бўлганлиги сабабли, туман ҳокими тегишли масъулларга ижобий ечим топиш юзасидан кўрсатмалар бериб ўтди.


✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱
Facebook 🌐WebSayt