Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: 2021 йил Хоразмда уйғониш йили бўлади, ана шу йилга жуда катта замин яратдик

Шавкат Мирзиёев: 2021 год станет для Хорезма годом пробуждения, мы создали прочную основу для этого

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#янги_йил_тадбирларини_ўтказиш_тақиқланди

📌Ҳукумат мажлиси баёнига биноан, коронавирус пандемияси пайтида ўқувчи-ёшлар соғлиғини асраш мақсадида 2020 йилги "Президент арчаси" тадбири "Болажон" ва "Ёшлар" телеканали орқали намойиш этилади.

Шунга кўра, қуйидаги ҳолатлар қатъиян тақиқланади:

жорий йилда умумтаълим мактабларида ўқувчилар иштирокида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни режалаштириш;

байрам тадбирларини ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли хил ноқонуний пул йиғимларини йиғиш;

мактаб фойеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiya
#фавқулодда_вазиятлардан_муҳофаза_қилиш

2020-2021 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 25 ноябрдан -25 декабргача "Аҳоли ва ҳудудларни фақулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги" деб белгиланган.

📌Тадбирлар режасига мувофиқ, 14 декабр куни Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидаги маҳалла ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва турли фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасида олиб борилган профилактик тадбирлари ўрганиб чиқилди.

📍Тадбирлар давомида ходимлар томонидан туман худудидаги “Ёшлик”, “Гулбоғ”, “Бирлик”, “Жалолтепа”, “Қизил сой”, “Гулистон”, “Ободон”, “Бўстон” махалла фуқаролар йиғини худудларидаги 3565 та ахоли турар уйларининг уйма-уй юриб ёнғин хавфсизлик холати ва иситиш тизимлари ўрганиб чиқилди.

♨️Ўрганишлар давомида 6324 нафар фавқулодда вазиятларни олидини олиш хамда ис газидан захарланишни олдини олиш бўйича йўриқнома ўтказилди

📛Шунингдек, Юқори Чирчиқ тумани 12,34-сонли умумтаълим мактаблари,2,9-сонли мактабгача таълим муассасалари, “Гулистон” ҚВП биноларининг иситиш тизимлари ўрганилди.

🔰Мавсум бошидан 41 та умумтаълим мактаблари,10 та мактабгача таълим муассасалари ва 11 та соғлиқни сақлаш бўлимига қарашли бинолар ўрганиб чиқилди.

Шу билан бирга, туман марказида жойлашган 12 та кўп қаватли уйларни иситиш учун мўлжалланган маказий иситиш қозонхонаси ўрганилиб, аҳолидан қандай эътирозлар билдирилмади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiya
#ХУРМАТЛИ_ЮРТДОШЛАР!

♨️25 ноябрдан-25 декабргача "Аҳоли ва ҳудудларни фақулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги" да фаол иштирок этинг.

‼️Юқори Чирчиқ тумани хокимининг 2020 йилнинг 26 ноябрда “Куз-қиш мавсумида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида бўйруғи ишлаб чиқарилиб, туман ишчи гуруҳи таркиби тайинланган.

💯Туманда аҳоли кўп йиғиладиган жойларга,автомобилларга газ қуйиш шахобчалари олдига, ҳамда марказий кўчаларга “Ис газини олдини олиш”ни тарғиб қилувчи баннер ўрнатилди.

🔰Туман ишчи гуруҳи таркиби билан “Аҳоли ва худудларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ойлиги”нинг иккинчи ўн кунлигида бажарилган ишлар ва учинчи ўн кунлигида бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилиб, мухокама қилинди ҳамда келгусида бажариладиган тадбирлар белгилаб олинди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

Жорий йилнинг 15 декабр куни Юқори Чирчиқ туманининг 26-умумий ўрта таълим мактабида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

📍Учрашув туман ҳокими У.Атемов, туман прокурори Ғ.Абдусаломов, туман ИИБ раҳбари И.Шоакбаров, туман Давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари А. Қаҳҳоров ҳамда барча туман маъуллари иштирокида бўлиб ўтди.

💯Туман масъуллари мактаб ёшларининг ижод намуналари, санъатга бўлган қобилияти, спортга бўлган иштиёқини кўриб, уларга янада керакли тавсиялар беришди.

Шундан сўнг, туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди ва туман ёшлари ўзларининг саволлари, таклифлар ҳамда муаммолари билан туман ҳокимига мурожаат қилишди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев поздравил Первого Президента Казахстана – Елбасы Нурсултана Назарбаева и Президента Касым-Жомарта Токаева с Днем независимости.

#Mirziyoyev #qutlov #Qozogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДИҚҚАТ!

⚡️Ҳайдовчилар диққатига! 1 январдан "фара"ларни ёқиб юриш шарт

Ҳукуматнинг 09.04.2019 даги 292-сон қарори билан “Йўл ҳаракати қоидалари”га куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлигига оид қоида киритилгани ёдингизда бўлса керак. (138-банд).

Кейинроқ, жамоатчиликнинг эътирозларидан сўнг, Ҳукумат қарори билан мазкур қоиданинг амал қилиши 2021 йил 1 январга қадар кечиктирилган эди.

Шундай қилиб, 1 январдан бошлаб куннинг ёруғ вақтида ҳам яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланмаган ҳайдовчилар МЖтКнинг 128-моддаси тартибида маъмурий жавобгарликка тортилади.

Биринчи марта содир этилганда 111 500 сўм, бир йил ичида такрор содир этилса 223 минг сўм ва 3-марта содир этилса 669 минг сўм жарима солинади.

Агар 1 йил ичида 3 мартадан кўп содир этилса 892 минг сўм жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлиши мумкин
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Ўрта_Чирчиқ

🔰Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларида сув хўжалиги объектлари билан танишиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур уюштирилди.

🎥Тафсилотлар "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube