Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по приоритетным задачам реформирования железнодорожной сферы.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #temiryullar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ёшлар_билан_учрашув

Ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга!
Шавкат Мирзиёев

🔹Бугун, Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов,
1-сектор ҳудудида жойлашган “Нурли йўл” МФЙ ёшлари билан учрашди.

📌Самимий ва очиқ ўтган учрашувда туман ҳокими томонидан берилган кўрсатма ва маслаҳатлар ёшларнинг ўзларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади ва ёшлар томонидан берилган таклифлар тингланиб, манзилли тавсиялар берилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Жараён

⭕️Айни дамда Юқори Чирчиқ тумани “Балиқчи” МФЙнинг янги биноси фойдаланишга топшириш учун тайёргарлик ишлари жаддалик билан олиб борилмоқда.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Suv ta’minoti va oqova suv obyektlari qurilish bo‘yicha injiniring kompaniyasi” UK Toshkent shahar va Toshkent viloyati hududiy boshqarmasi boshlig‘i Anvar Maхsudov hisoboti.
__

“Сув
таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиш бўйича инжиниринг компанияси” УК Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Анвар Махсудов ҳисоботи.

🌐 toshkentvil.uzsuv.uz

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таълимдаги_жараён

📍Бугунги манзилимиз Юқори Чирчиқ туманининг 18-сонли УЎТ мактаби.

Бизни кузатиб боринг, кейинги манзил сизнинг мактабингиз бўлиши мумкин…

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш: https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллалардаги "еттилик тизими" фаолиятини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам организации деятельности "системы семи" в махаллях на основе новых подходов.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент эндиликда маҳалла бошқаруви янги ёндашувлар асосида ташкил қилинишини таъкидлади.

Амалдаги “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” бўлади.

Жумладан, аҳолини 3 та дафтарга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилинади.

Шунингдек, 3 та дафтарга бериладиган маблағлар Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармаларидан
ҳар бир маҳаллага тақсимлаб берилади.

Яъни, маблағни ишлатиш маҳалланинг ўзига, “еттилик” ихтиёрига берилади.

Бу – маҳаллага ҳам ваколат, ҳам масъулият дегани”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда “маҳалла еттилиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаш лозимлиги қайд этилди. Мисол учун:

- маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

- ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

- ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

- хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

- солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

- ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.

Facebook|Instagram|Twitter
Маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари жорий этилади. Республика кенгашига Бош вазир, ҳудудий кенгашларга эса ҳокимлар раҳбарлик қилади.

Кенгашлар “маҳалла еттилиги” қўйган масалалар бўйича ҳар бир туманнинг хусусиятидан, маҳаллаларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб муаммоларга ечим топади, молиявий манбаларини аниқлайди.

Давлатимиз раҳбари маҳалладаги муаммоли масалаларга ечим топишда илмий асосланган янги ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этди.

Мутасаддиларга янги тизимни йўлга қўйиш, жумладан, маҳалладаги муаммоларни ҳал қилишга илмий ва нодавлат ташкилотларни ҳам жалб қилиш, уларга алоҳида грантлар жорий этиш, “маҳалла еттилиги”нинг амалда ишлайдиган аниқ вазифаларини белгилаш ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалалар юзасидан қатор топшириқлар берилди.

Йиғилишда масъуллар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter