#Конститутция

📍Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

⚡️Жорий йил 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг сешанба кунига тўғри келади. Шу сабабли кўпчиликда байрам арафасида дам олиш кунлари қандай бўлиши тўғрисида айрим саволлар юзага келмоқда. ЎзА ушбу саволларга жавоб тайёрлади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Конституция қабул қилинган кун арафасида ходимларга қўшимча дам олиш куни белгиланмаган.

❇️Байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

🟢🔴 5 декабрь, шанба - ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

🔴 6 декабрь, якшанба - барчага дам олиш куни;

🟢 7 декабрь, душанба - барчага иш куни;

🔴 8 декабрь, сешанба - барчага дам олиш куни;

🟢 9 декабрь, чоршанба - барчага иш куни.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналша уланиш:👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари ушбу йирик ва замонавий мажмуанинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини юксак баҳолаб, корхонани барпо этишга ҳисса қўшган лойиҳачи ва қурувчиларга, хорижий ҳамкорларга ташаккур изҳор этди.
Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт берувчи рамзий тугма босилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил на церемонии открытия Ташкентского металлургического завода.
Глава государства высоко ценил экономический эффект от этого современного предприятия-гиганта, выразил благодарность проектировщикам и строителям, зарубежным партнерам, внесшим вклад в возведение завода.
Нажатием символической кнопки дан старт производству на Ташкентском металлургическом заводе.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Муаммолар_бартараф_этилмоқда

Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокимлик биносида туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари ва барча масъуллар иштирокида навбатдаги қабул бўлиб ўтди.

⚡️Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, туман ҳокимлигига келиб тушаётган мурожаатларни таҳлилий ўрганиш ва уларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, кўрсатилган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни туман ҳокими ҳамда барча масъуллар иштирокида шахсий қабул ўтказилади.

📌Қабулда туманимизда истиқомат қилувчи аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш юзасидан қабулга ёзилган 75 кишининг мурожати ўрганилди.

📍Аниқланган камчиликлар ҳамда ечимини кутаётган муаммолар атрофлича ўрганилиб, масъулларга вазифалар юклатилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Давлатимиз раҳбари Тошкент металлургия заводидаги технологик жараён билан танишди.
Бу ерда Италия, Германия, Россия, Австрия, Швейцария, Жанубий Корея каби 27 та мамлакатдан асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш, назорат қилиш ва бошқариш жараёнлари автоматлаштирилган, “яшил” технологиялар қўлланган.
Президент заводнинг шоурумида ҳам бўлиб, маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди. Эсдалик учун дарахт кўчати экилди.

Глава государства ознакомился с технологическим процессом на Ташкентском металлургическом заводе.
Здесь установлено оборудование из 27 стран мира, в том числе Италии, Германии, России, Австрии, Швейцарии, Южной Кореи. Внедрены системы автоматизации и контроля, планирования и управления производством, применяются «зеленые» технологии.
Президент посетил также шоурум завода, осмотрел образцы продукции. Посадил дерево в честь открытия комплекса.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter