#Юқори_Чирчиқ_тумани

Инвестиция манзилли, иқтисодий самарали бўлиши керак.
Ш. Мирзиёев

📊Чоршанба - Инвестиция, экспорт масалаларини ўрганиш ва саноат зоналарида олиб борилаётган ишлар билан танишиш куни муносабати билан туман Инвестиция бўлими ходимлари томонидан “Истиқлол” МФЙ ҳудудида жойлашган "GRAND COMFORD BUILDING" МЧЖ қурилиш материаллари савдо комплексининг қурилиш жараёни билан танишиш ишлари олиб борилди.

📍Корхона томонидан 250 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Лойиха қиймати 12 млн доллар, тўғридан тўғри хорижий инвестицияси 5 млн долларни ташкил этади, лойиха 2024-йилнинг 4-чорагида тўлиқ ишга туширилиши кўзда тутилган.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#расмий
#тайинлов

Айтекова Гулистон Сапарбаевна -
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига тайинланди.

Гулистон Айтекова тайинловга қадар
Юқори Чирчиқ тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Профилактика_ишлари_давом_этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-июль кунидаги тегишли фармойишига мувофиқ Юқори Чирчиқ тумани ФВБ ходимлари томонидан ҳудуддаги мавжуд биноларнинг ертўла қисмида тадбиркорлик фаолияти олиб борилаётган объектларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди.
📍Ўрганишлар давомида раҳбар ва ишчи ходимларга тушунтиришлар берилди ҳамда эслатма ва тарқатма материаллар тарқатилди.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Президент Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Бухоро вилоятида бўлади. Илғор саноат корхоналари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, мамлакатимизда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Президент Шавкат Мирзиёев посетит Бухарскую область с двухдневной поездкой. Запланированы ознакомление с передовыми промышленными предприятиями и жизнью махаллей, запуск новых производственных мощностей.

Также предусмотрено проведение видеоселекторного совещания по вопросам рационального использования природного газа и электроэнергии, обеспечения продовольственной безопасности и сдерживанию инфляции.

Facebook|Instagram|Twitter
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#сайёр_қабул

⚡️Бугун 2-сектор раҳбари, туман прокурори У. Ғаниев раҳбарлигида, Юқори Чирчиқ тумани Ҳалқ қабулхонаси мудири И. Акрамов ва мутасадди раҳбарлар иштирокида “Сергели” МФЙ аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.

📌Очиқ мулоқот тарзида олиб борилган қабул давомида тингланган мурожаат ва таклифлар тегишли масъуллар томонидан ижро этилиши назоратга олинди ҳамда муддат талаб этилмайдиган мурожаатларга манзилли тавсиялар бериб ўтилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани

🟢 “Қизилсой” МФЙ ҳудудидаги кўприк фойдаланишга топширилди.

Батафсил кейинги лавҳаларда


✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat