Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш ва имтиёзли ресурсларнинг етиб боришини осонлаштириш бўйича чора-тадбирларни эълон қилди.

Эндиликда ҳоким ёрдамчилари ўзини ўзи банд қилганларнинг кичик ва ўрта бизнесга ўтишига кўмаклашади.
Бунинг учун Япониянинг Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ташкилоти экспертлари ёрдамида Япония тажрибаси асосида ҳудудларда бизнес-инкубатор ва акселераторлар тизими жорий этилади.

Бунда, салоҳиятли тадбиркорларга дастлабки айланма маблағлари учун “улушдорлик” капитали берилади.
Бу мутлақо янги молиявий манба бўлади.

Бу ишларни молиялаштириш учун Тадбиркорлик жамғармаси фаолияти ҳам тубдан ўзгаради ва унга тадбиркорларга улушдор бўлиб кириш ваколати берилади.

Шунингдек, “маҳалладаги еттилик” кафиллиги билан гаровсиз бериладиган оилавий тадбиркорлик кредитлари миқдори ҳозирги 33 миллион сўмдан 100 миллион сўмга оширилади.

Ушбу маблағларнинг бир қисмини нақд пул кўринишида беришга рухсат этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури асосида ҳозиргача 4,5 минг нафар тадбиркор 65 триллион сўмлик лойиҳани ишга тушириб, 400 минг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ташаббус билдирган.

Уларга яратилган янги шароитлар ҳисобига 1 триллион сўмлик солиқ имтиёзлари бериш ҳисоб-китоб қилинган.

Бундан ташқари, дастурга кирмаган, лекин 40 тадан 50 тагача иш ўрни яратиш имкониятига эга яна 2 мингта тадбиркор бор. Шунингдек, 14 та тажриба туманида ушбу дастурда қатнашиб, 50 минг аҳолини иш билан таъминлаш ташаббусини билдирган қўшимча 725 нафар тадбиркор ҳам аниқланди.

Тегишли вазирлар ва вилоят ҳокимларига ушбу лойиҳани юргизиб, 400 минг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш топширилди. Йил якунига қадар дастур билан 10 минг нафар тадбиркорни қамраб олиш вазифаси қўйилди.

Шу билан бирга, тадбиркорни рўйхатга олиш, лойиҳасини шакллантириш, бизнес-режа ишлаб чиқишга кўмаклашиш, молиявий ва ҳуқуқий маслаҳат бериш каби хизматлар бир жойда кўрсатилиши кераклиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бандлик комплекси раҳбарларига вилоят ҳокимлари билан бирга 500 минг аҳолини касаначиликка жалб қилиш чораларини кўриш топширилди.

“Касаначилар мактаби” ташкил қилиниши, унда тадбиркор ва касаначиларга бепул консалтинг хизматлари кўрсатилиб, ўқитиш ва малакасини ошириш йўлга қўйилиши белгиланди.

Йил якунига қадар 200 минг аҳоли рўйхатини маҳаллабай тасдиқлаб, юқори даромадли касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишга топшириқ берилди.

Бунда муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш, интерьер дизайнери, IT, электрон савдо, электромобилларга хизмат кўрсатиш каби юқори даромадли касбларга ўқитиш кўламини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Умуман, йиғилишда белгилаб берилган ишларнинг ташкил этилиши орқали йил якунигача:

- камбағаллик даражасини 14 фоиздан 12 фоизга тушириб, 200 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш;

- 2 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш;

- 55 минг нафар ўзини ўзи банд қилганларни кичик бизнес субъектига айланитириш;

- 5 мингта кичик корхона ўрта тадбиркорлар тоифасига қўшилиши мумкинлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида бўлиб, янги корхоналарни ишга туширди. Камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

В ходе поездки в Ташкентскую область Президент Шавкат Мирзиёев посетил химико-индустриальный технопарк "Чирчик" и ввел в строй новые предприятия. Состоялось видеоселекторное совещание по мерам сокращения бедности, обеспечения занятости населения и увеличения доходов местных бюджетов.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент иштирокида Тошкент вилоятида янги саноат, хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди

С участием Президента состоялась церемония запуска новых объектов промышленности, обслуживания и социальной сферы в Ташкентской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#жараён

ПАЙШАНБА - СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШАДИГАН ВА МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ҚИЛИШГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИГАН КУН.

Юқори Чирчиқ туман ҳокими
У. Атемов томонидан, “Миробод” МФЙ ҳудудида жойлашган, яқин кунларда ўз иш фаолиятини бошлаш арафасида турган нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўрганилди. Таълим муассасасининг асосчиси
Д. Фаязованинг таклиф-муаммолари тингланди ва хужжатлаштириш масалалари бўйича манзилли тавсиялар берилди.

💫Ушбу таълим даргоҳ 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, талаблар бўйича барча шароитлар яратилган.

✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyatғ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи
#2aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Zoyir Mirzayev “Har bir inson hayoti davomida oʻqishi shart boʻlgan 10 kitob” tavsiya qiladi

Batafsil:
https://oyina.uz/uz/article/1900

Rasmiy sahifalarimiz👇

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
#Юқори_Чирчиқ_тумани

БИЗ БИР ЗАМИН ВА БИР ЗАМОН ФАРЗАНДЛАРИМИЗ

❇️Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда “Қўрсой” МФЙ ҳудудида жойлашган “Маданият маркази”да маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

📌Миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш, ривожлантириш мақсадида  “Биз бир замин ва бир замон фарзандларимиз” шиори остида ўтказилган ушбу тадбирда ёш авлодни фаоллиги кишини қувонтирди.


✍️ Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat