#Маърифат_улашиб

📍Юқори Чирчиқ туманида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, жойларда кутубхоналар ташкил этиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни "Усмонобод" МФЙ худудидаги 12-сонли мактабда маънавий ва маърифий тадбир ўтказилди.

📕Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг иш режасига асосан “Китоб-Миллатнинг бебаҳо маънавий меросидир” шиори остида туман Ахборот Кутубхона маркази билан ҳамкорликда сайёр китоб тақдимоти ўтказилди.

📖Тадбирда янги китоблар тақдимоти бўлиб, унда ҳар бир китобга алоҳида тавсия ва таҳлил этилди.

📜Бу каби тадбирлар туманнинг бошқа худудларида ҳам давом этади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот ҳизмати
Ижтимоий тармоқлар орқали вилоят, шаҳар-туманлар ҳокимларига мурожаатлар йўллаётган фуқаролар диққатига!

Сиз томондан юборилаётган шикоят ва аризалар, мурожаатлар қандай бўлаётганини кузатиб боринг.

Янгийўлда Қовунчи қишлоғидаги муаммолар қандай ечим топилди, масъуллар нима дейди? - Манба

83 ёшли мўйсафиднинг ерини тортиб олмоқчи бўлишганмиди? Вазиятга аниқлик киритилди. – Манба

Фуқаро ҳақ бўлиб чиқди. Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўринбосарига интизомий жазо берилди. – Манба

Газ келди. Чиноз ҳокими билан телефонда газ таъминотидан шикоят қилган фуқароларнинг мурожаатлари тақдири нима бўлди? – Манба

Тошкент вилояти прокуратураси ёлғон ариза хусусида қандай фикрда? – Манба


Мурожаатларингизни қуйидаги бот орқали юборинг:
@virtual_murojaat_bot

Натижалар эълон қилиб бориладиган расмий манба:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#инвестиция

📍Юқори Чирчиқ тумани “Уччинор” МФЙда жойлашган “EVRO GLOBAL INVEST” корхонаси туман ҳокимининг 08.02.2017 йилда №126 сонли қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, 2020 йилда ишга туширилди.

📌Фаолият тури қурилиш учун йиғма темир-битон маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат бўлган корхонанинг асосий мақсади аҳолини арзон уй-жой билан таъминлашдан иборат.

⚡️Корхонанинг асбоб-ускуналари Австрия, Туркия ҳамда Германия давлатларидан келтирилган, умумий қиймати 220 млрд 230 млн сўмни ташкил этади.

❇️“EVRO GLOBAL INVEST” корхонасининг асосий майдони 7.0 га бўлиб, яратилган иш ўрни сони 400 нафарни ташкил этади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот ҳизмати
#тадбир

📌Бугун Юқори Чирчиқ туманининг "Гулистон" МФЙ мажлислар залида 1 декабр - Бутун Жаҳон ОИТСга курашиш куни муносабати туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази билан биргаликда тадбир ўтказилди.

📍Тадбирда 120 нафар патронаж, 23 нафар мактаб хамширалари,Туман тиббиёт бирлашмаси, қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари хамширалари иштирок этишди.

⚡️Маънавий қадриятларимизга зид, келажак авлодлар саломатлигига жиддий раҳна соладиган бундай иллатларга қарши курашиш, инсон саломатлигини асраш мавзусидаги роликлар намойиш этилди.

🔰1-декабр Бутун Жаҳон ОИТСга карши курашиш муносабати билан теран билими ва ҳалол меҳнати билан иш фаолиятини юритиб келаётган хамшираларимизга совғалар топширилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларда коррупцияга ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтти.

📽Батафсил "Замон" информацион дастурида.
〰️〰️〰️〰️〰️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
1 ДЕКАБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади

2020 йил 1 декабрдан:

🔹маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади;
🔹ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс томонидан маъмурий жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлаш рағбатлантирилади.

2. Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш жорий этилади

Босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади.

Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича жорий этилади.

3. Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси эҳтиёжларидан келиб чиқиб, йилига 5 тадан ўсимликлар карантини соҳасидаги ўзига хос “детектор”лар – хизмат итлари ҳамда 5 нафардан кинологлар тайёрлаб берилишини таъминлайди.

4. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилади

Жамғарманинг асосий вазифалари, жумладан, қуйидагилар ҳисобланади:

🔸давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш, бошқариш ҳамда ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;
🔸аҳолининг барча қатламларини кафолатланган пакет доирасида сифатли ва зарур тиббий ёрдам билан таъминлаш мақсадида тиббий хизматлар стратегик хариди тизимини жорий этиш.

5. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан биотехнологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача(50 фоизи ҳам киради), бироқ 8 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик берилади.

Кредит суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган биотехнологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги миқдорларда компенсация берилади:

🔸миллий валютадаги кредитлар бўйича – Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ортиқ, бироқ 5 фоизли пунктдан ошмаган миқдорда;
🔸хорижий валютадаги кредитлар бўйича – тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 30 фоизи, бироқ 4 фоизли пунктдан ошмаган миқдорда.
Биотехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотлар ва инновацион фаолиятни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга 3 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий илмий ташкилотларга илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун 10 миллиард сўмгача мақсадли грантлар тақдим этилади.

7. 2020 йил 1 декабрдан:

🔻жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағлар алоҳида ғазначилик ҳисобрақамида жамланади ва белгиланган миқдорда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун очилган ҳисоб рақамларига пропорционал тартибда йўналтирилади;
🔻ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш давомида қарздорнинг хатланган мол-мулки бошланғич нархдан 30 фоизлик чегирма билан, Давлат бюджетига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк эса – ҳудудий кенгашлар қарорига мувофиқ 50 фоизгача чегирма билан нархни ошириб бориш услубида ўтказиладиган дастлабки электрон онлайн-аукционга қўйилади (бундан гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

Бугунги кунда ёшларга бўлаётган эътибор давлат сиёсати даражасига кўратилгани бежиз эмас. Зеро, ёшлар эртанги куннинг бунёдкорларидир.

📍Жорий йилнинг 2 декабр куни Юқори Чирчиқ туманидаги “Миллатлар дўстлиги” маданият саройида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Шу каби учрашувлар туманнинг тўртта секторида ўтказилиши режалаштирилган.

📌Учрашувдан асосий мақсад 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастур ижросини таъминлаш, ёшлар орасидаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтиришдан иборат.

🔰Учрашув аввалида туман ҳокими У.Атемов сўз олиб, мамлакатимизда ёшларга бўлаётган эътибор, китобхонликни кенг тарғиб этиш, компютер технологияларидан унумли фойдаланиш каби мавзуларда самимий суҳбат бўлиб ўтди.

❇️Дастур давомида туман маданият бўлими томонидан бир қатор бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати