#Юқори_Чирчиқ_тумани
#сайёр_қабулдан_кейинги_ижро

📍Жорий йилнинг 17-май санасида туман ҳокими
У. Атемов бошчилигида, сектор раҳбарлари иштироқида “Янги ҳаёт” МФЙда аҳоли билан сайёр қабул
ўтказилган, ахоли томонидан махалланинг кўчаларидаги авария холатидаги электр ёғоч таянчларини темир-бетон таянчларига алмаштириб берилиши сўралган.

Мурожаатдан сўнг туман ҳокими У.Атемов раҳбарлигида ушбу масала бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, бугун 2023-йил 14-июн куни мутахассислар томонидан 25дона темир-бетон таянчлари ўрнатилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Сайлов2023

Кимларга сайловолди ташвиқоти билан шуғулланиш тақиқланади?

@olimlar_minbari
#YuqoriChirchiq_Yoshlari

📰Xurmatli Yuqori Chirchiq tuman yoshlari!

📌Yoshlarni ijtimoiy muammolarini o'rganish maqsadida Tumanimiz prokurori U.G’aniyev ishtirokida haftaning har seshanba kuni soat 11:00 dan 12:00ga qadar telegram tarmog’ida ovozli chat bo'lib o'tadi.

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_yoshlari
Ushbu havola orqali murojaat va takliflaringiz bilan onlayn chatda ishtirok etishingiz mumkin


✍🏻Yuqori Chirchiq tuman hokimligi Axborot xizmati

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#muqobil_energiya

Yuqori Chirchiqda yirik quyosh fotoelektr stansiyasi barpo etishga start berildi

Bu haqda, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.Mirziyoyevning qarori imzolandi.

🌐BATAFSIL

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Таълимдаги_жараён

❇️Бугун, Юқори Чирчиқ туман “Миллатлар Дўстлиги маданият саройи”да
“Мактабгача ва мактаб таълими” бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга битириб, намунали хулқи билан барчага ўрнак бўлган иқтидорли битирувчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

⚡️Тадбирда туман ҳокими
У. Атемов, битирувчиларни самимий табриклаб, фаолитларига зафарлар тилади. Шунингдек туман ҳокими томонидан олтин ва кумуш медаллар ўз эгаларига топширилди.
Тақдирлаш маросимида ММТБ ходимлари, мактаб директорлари ва битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.

📌Туманда 1440та битирувчилар бўлиб, шундан 58 нафари олтин, 6 нафар битирувчилар кумуш медал соҳиби бўлдилар.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook ✉️Telegram
#Тошкент_вилояти
#Юқори_Чирчиқ_тумани

Бугун, туманимизга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ. Бурхонов ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 40 - 41-ялпи мажлисларида қабул қилинган қарорлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борди.

📌2023-йил 3-май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг 40-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҳамда 2023 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 41-ялпи мажлисида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун ҳақида тушунчалар берилди.


✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#Юқори_Чирчиқ_тумани

📍Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси
Қ. Бурхоновнинг ташрифи давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октабрдаги "2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли Қарор дастурига тушган “Яшнобод” маҳалласидаги - сув иншооти, “Наврўз” МФЙ - кўчалари, “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти кўздан кечирилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat