#Юқори_Чирчиқ_тумани
#сайёр_қабул
#очиқ_мулоқот

Туман ҳокими фуқаролар билан мулоқотда

⚡️Одатдагидек, туман ҳокими
У. Атемов
бошчилигида, сектор ва мутасадди раҳбарлар иштирокида фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Навбатдаги манзил “Гулобод” МФЙ ҳудуди бўлди.

📌Очиқ мулоқот тарзида олиб борилган қабул давомида туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда корхона-ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этиб, тингланган муаммо ва таклифлар тегишли масъуллар томонидан ижро этилиши назоратга олинмоқда.

⚡️Айтиш жоизки, маҳаллалар кесимида туман ҳокими бошчилигида, мутасадди раҳбарлар иштирокида фуқаролар билан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Меҳнат_ярмаркаси

📌2023 йилнинг 1 июндан бошлаб “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш мақсадлари йўлга қўйилиши лозим бўлиб, бугунги кунда туманимизнинг “Миллатлар дўстлиги маданият саройи”да камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалаларига бағишланган меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
📍Ушбу ярмаркада иш ўринлар билан 82 та тадбиркор, 341 нафар ишсизлар иштирок этди ва 131 нафар ишсиз фуқаролар иш билан банд қилинди. 12 нафар фуқароларни қайта касб-ҳунарга ўқитишга жалб қилинди.
⚡️Тадбирда Республика Кадастр агентлигидан бириктирилган вакил Ш. Раманбердиев
,туман хокимининг ўринбосарлари А.Тастанбеков,У.Полатов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Г.Айтекова,Савдо-саноат палатаси туман бўлими рахбари Ж.Базарбоев,ҳоким ёрдамчилари,Хотин-қизлар фаоллари,ёшлар етакчилари ва тадбиркорлар иштирок этишди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#сайер_қабулдан_кейинги_ижро

📌Барчамизга маълумки, куни кеча туман ҳокими У.Атемов бошчилигида, сектор рахбарлари иштироқида “Тараққиёт” махалласида аҳоли билан сайёр қабул ўтқазилган.

📍Қабулда фуқаролар томонидан махалладаги электр сим ёғоч таянчларини темир-бетон таянчларига алмаштиришни сўралган бўлиб, бугун 2023-йил 6-июн куни ушбу махаллага 30 дона темир-бетон таянчлари келтирилиб, ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook
#Эксперт_фикри

Сиёсат билан шуғулланиш учун ҳам озгина савод керак

🔰Қанча йиллардан бери Европа давлатларида умргузаронлик қилиб келаётган Муҳаммад Амин Нуроний кейинги йилларда Ўзбекистонда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар бўйича хорижий эксперт мақомини олишга бел боғлаганга ўхшайди. Муҳаммад Амин Нуроний Париждан туриб, бир пайтлар ўзи туғилиб ўсган юртда турли хил бузғунчиликларни келтириб чиқаришга ундовчи чақириқларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишга астойдил киришган.

‼️Бу муаллифнинг “бир боғдан, бир тоғдан” фикр-мулоҳазаларини ўқиган киши унинг чиндан ҳам универсал билимдонлигига тан бермай иложи йўқ. Чунки у киши бурун тиқмаган, нима қилиш ҳақида бошқаларга кўрсатма бермаган бирор соҳа қолмаган.

🔗 Батафсил

✍️ Анвар Эминов,
журналист.


@olimlar_minbari
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#ғалла_2023

Бу йилги ғалла мавсумига барча техникалар ва масъуллар шай ҳолатда.

🌾Куни кеча ғалла ҳосили бўйича туманимизда, бириктирилган маъсулларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган донни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш учун ўрим-йиғим отрядлари тузилди.

Ҳар бир отрядга “MAN” юк машиналари ҳамда ҳосилни сифатли йиғиб олиш учун мўлжалланган техникалар ажратилди. Шунингдек, барча маъсулларга техника хавфсилиги бўйича тушунчалар берилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook